
Банкир
Humans ва Paylov бир-бирини айблади
Картадаги
пуллар йўқолиши
бўйича Humans ва Paylov бир-бирини айбдор деб кўрсатмоқда.
Humans баёноти
:
2025 йил 4 декабрдан 8 декабргача Humans фойдаланувчиларининг бир қисми банк карталари орқали икки тўлқинли фирибгарликка учради. Жиноятчиларга рухсатсиз пул ечиш имконини берган заифлик Humans ҳамкори — ҳуқуқий эгаси “Octagram” АЖ бўлган Paylov тўлов хизматининг техник тизимида бўлган
Шу тариқа Humans киберҳужумларга расмий равишда Paylov тўлов тизимидаги техник носозликларни сабаб қилиб кўрсатди.
Paylov баёноти
:
Octagram томонидан ҳар қандай техник заифлик мавжуд эмаслиги, техник жиҳатдан барча зарур чоралар кўрилгани маълум қилинади. Фирибгарлик операциялари Humans Companies томонидан Octagram тақдим этган шифрланган калитлар орқали амалга оширилган бўлиб, ушбу калитларнинг тўғри ва хавфсиз сақланиши Humans Companies масъулияти ҳисобланади
Шу билан бирга, Octagram’нинг техник ечимларидан фойдаланаётган бошқа барча ҳамкорлар тизимларида ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмагани қўшимча қилинган.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
11 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
🔼
17-18 сўм атрофида
ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 11 980
Infinbank — 11 980
Hayotbank — 11 970
Asakabank — 11 970
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Davrbank — 12 010
Octobank — 12 020
Kapitalbank — 12 25
Tengebank — 12 020
@bankir
Интизомли фермерларга арзон кредитлар бериш таклиф қилинмоқда
Президент бугун пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштириш ҳамда аграр соҳада субсидиялар ажратишнинг янги тизими ҳақидаги тақдимот билан
танишди
.
Келгуси йилда пахта ва ғалла ҳосили, субсидия ва бошқа харажатларга жами
34,2 трлн сўм
ажратиш режалаштирилгани, қўшимча
200 млн
доллар
маблағ жалб қилиб, 800 та пахта териш машинаси харид қилинади.
Жумладан, 2026 йилда агротехник тадбирлар, шу жумладан, плёнка ва эгилувчан қувурлар учун қўшимча
5 трлн сўм
ажратиш таклиф қилинди.
Ҳозирда фермерларга кредит ажратишда молиявий барқарор хўжаликларга ҳам, тўлов интизомига риоя этмаётганларига ҳам бир хил фоиз ставкаси қўлланмоқда.
Шу боис, фермерлар орасида
“интизомли бўлиш — арзон кредит”
моделини шакллантириш учун “А” кредит рейтингига эга хўжаликларга
2 фоизга
, “Б” тоифадагиларга
1 фоизга
пасайтирилган ставкада кредит ажратиш ва шу орқали интизомли фермерларнинг кредит юкини камайтириш таклиф қилинди.
Бундан ташқари, ўз маблағи ҳисобидан буғдой етиштирган фермерларга унинг қийматининг
10 фоизи миқдорида субсидия ажратиш
ташаббуси билдирилди.
Бунинг учун “Агросубсидия” ахборот тизимига 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари интеграция қилинади.
@bankir
❗️
Yandex Uzbekistan Allplay’ни сотиб олди
Рақобат қўмитаси Yandex Uzbekistan билан Allplay платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” ва “Anyway” компанияларининг улушларини олиш бўйича аризага розилик
билдирди
.
Маълум
қилинишича
, Allplay Yandex plus обунасининг бир қисмига айланади.
@bankir
HUMO тўлов тизими операторининг расмий баёноти.
Тўлов хизматлари провайдери мижозларига нисбатан фирибгарлик уринишлари юзасидан қайд этилган фактлар ҳақида.
HUMO тўлов тизими чет эл тўлов хизматлари провайдерлари инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда хизмат провайдерининг айрим мижозларга нисбатан амалга оширилган фирибгарлик ҳаракатлари уринишлари аниқлангани ҳақида маълум қилади.
Мавжуд маълумотларга кўра, фирибгарларлар томонидан ноқонуний операцияларни амалга ошириш мақсадида чет эл тўлов хизматлари провайдерлари инфратузилмасидан фойдаланилган.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, HUMO технологик контурида:
• бузилиш ёки ташқи аралашув аломатлари қайд этилмаган;
• операциялар ва процессинг хизматлари одатдаги режимда ишламоқда;
• хавфсизлик тизими одатдаги режимда фаолият юритмоқда.
Мавжуд барча маълумотлар фирибгарлик уринишлари HUMO тўлов контуридан ташқарида амалга оширилганини ва унинг процессинг инфратузилмасига таъсир қилмаганини кўрсатади.
HUMO барча банк ва хизматлар мижозларига тавсия қилади:
• картангиз бўйича операциялар тарихини мунтазам текшириб боринг;
• карталар маълумотлари, Пин-кодлар ва тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга берманг;
• ҳар қандай шубҳали хабарномалар ёки ечиб олишларга эътиборли бўлинг;
• ҳар қандай кичик шубҳа пайдо бўлса, дарҳол HUMO қўллаб-қувватлаш хизматига +998 71 200 08 88 рақами орқали мурожаат қилинг.
Ўз навбатида, HUMO қўллаб-қувватлаш хизмати мижозларнинг мурожаатларига тезкор жавоб беради, ўз ваколатлари доирасида операциялар мониторингини кучайтиради, ҳамкорлар ва ваколатли органлар билан ҳодисалар шароитларини аниқлаш учун ҳамкорлик қилади, фирибгарлик хавфини олдини олиш ва мижозларни хабардор қилиш чораларини оширади.
Батафсил
Реклама
Олтин 2025 йилда биринчи рақамли актив бўлди
Gold outlook 2026 ҳисоботига кўра, бу йилги олтин бозори профессионал инвесторлар узоқ вақт эслаб юрадиган даврга айланди.
Олтин нархи 50 мартадан кўпроқ тарихий рекордларни янгилади, йил давомида 60,6 фоиз даромад берди ва энг яхши учта актив қаторига кирди. Бу эса глобал молиявий тизимда жиддий таркибий ўзгаришлар кетаётганини кўрсатади.
Нима учун олтин йирик кучга айланди? Кутилмалар қандай?
Батафсил бу ерда ўқинг
.
@bankir
Доллар яна 12 000 сўмга қайтди
10 декабрь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси
12 003,18 сўмдан (+13,09 сўм)
ҳисобланади.
@bankir
❗️
Humans банкрот деб топилган
Марказий банк 9 декабрь ҳолатига кўра Humans иловаси орқали “Оctagram” АЖ томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилганини
маълум қилди
.
Иқтисодий суднинг
14 октябрдаги қарори
билан Humans банкрот деб топилган. Компанияни фаолиятини тўхтатмаган ҳолда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Регулятор картадаги пуллар ечиб олиниши бўйичи текширув ишлари бошланганини, қўшимча расмий ахборот берилишини билдирди.
@bankir
❗️
Humans’га уланган картадаги пуллар ечиб олинаётгани айтилмоқда
Фойдаланувчилар Humans иловасига бириктирилган банк карталари орқали уларнинг рухсатисиз пул маблағлари ечиб олинаётгани ҳақида
хабар бермоқда
.
Ҳолатдан жабр кўрган юзлаб фуқаролар
Телеграм гуруҳ
очган. Улар тегишли органлар ва ОАВларга шикоят қилишганини айтмоқда.
Компания вазият юзасидан ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.
Бир неча ойдан бери Humans
банклар
ва
давлат идоралари
билан муаммога учраб келмоқда.
@bankir
Доллар яна кўтарилади
10 декабрь куни амал қиладиган доллар курси
🔼
20-21 сўм атрофида
ошиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asakabank — 11 970
NBU — 11 950
Trastbank — 11 950
Garantbank — 11 950
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
SQB — 12 010
Octobank — 12 020
Turonbank — 12 020
Tengebank — 12 020
@bankir