
Банкир
Қиммат ва узоқ муддатли ипотека кредитлари кўпаймоқда
Ўзбекистонликлар орасида 2025 йилда ипотека кредитини узоқроқ муддатга олиш тенденцияси
кузатилди
.
2024 йилда уй сотиб олиш учун банкдан қарз олганларнинг
74 фоизи 15-20 йилгача
кредит олган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич
76,9 фоизгача
ўсган.
300 млн
сўмгача ипотека кредити олганлар улуши камайиб бормоқда.
300 млн
сўмдан юқори кредит олувчилар эса тезроқ кўпаймоқда.
Бунга охирги йилларда уйлар нархи сезиларли ўсгани сабаб бўлди. Айниқса, марказий ҳудудларда нархлар ўсиши кўпроқ кузатилмоқда.
@bankir
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қува туманидаги
“Quva Agrostar”
мажмуаси фаолиятини кўздан
кечирди
.
Лойиҳа
Микрокредитбанк инвестицияси
асосида амалга оширилган.
Мажмуа йилига 5 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқаради ва тўлиқ занжир — етиштиришдан тортиб экспортгача — бир тизимда ишлайди.
“Quva Agrostar” доирасида 33 та маҳалладаги 3 000 та хонадон ва мингта деҳқон хўжалиги ушбу тизимга жалб қилинган.
Амалиётда уларга 10 сотих ер майдонидан 250 млн сўмгача даромад олиш модели ўргатилмоқдa.
Ўтган йили маҳсулотлар илк бор Япония ва Жанубий Кореяга экспорт қилинган, жорий йилда экспорт ҳажмини 25 млн долларга етказиш режалаштирилган.
@bankir
Доллар кўтарилди
28 апрель учун долларнинг расмий курси
12 072,96 сўм
(+52,48 сўм)
ҳисобланади
@bankir
Янги Тошкентда ипотека бозори: “Трастбанк”дан янги таклиф
Пойтахтнинг истиқболли ҳудуди ҳисобланган Янги Тошкентда уй-жой сотиб олиш истагидаги фуқаролар учун “Трастбанк” манфаатли шартларни эълон қилди. Ушбу ипотека кредити ҳам расмий даромадга эга бўлганларга, ҳам ўзини ўзи банд қилган шахсларга мўлжалланган.
Асосий шартлар:
🔹
Кредит суммаси: 800 млн сўмгача;
🔹
Муддат: 240 ойгача (20 йил);
🔹
Бошланғич тўлов: 15% дан бошлаб.
Фоиз ставкалари:
📍
Расмий даромадга эга шахслар учун – 17%;
📍
Ўзини ўзи банд қилганлар учун – 18%.
Узоқ муддатли ипотека кредити ойлик тўловлар миқдорини оптималлаштириш ва Янги Тошкент каби стратегик ҳудуддан кўчмас мулк соҳиби бўлиш имконини беради.
Батафсил маълумот:
www.trastbank.uz
Алоқа маркази: 1287
Телеграм:
@trustbankuz
Реклама
Давлат банкларида муаммоли кредитлар тезроқ ўсмоқда
I чорак якунига кўра, Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар (NPL) миқдори йил бошига нисбатан 1,8 трлн сўмга ўсиб,
19,9 трлн
сўмни
ташкил қилди
.
Бунда NPL кўпайиши давлат банклари ҳисобига шаклланди —
1,5 трлн
сўм. Хусусий банкларда қайтарилмаётган кредит
345 млрд
сўмга ошди.
Айни пайтда NPL улуши бўйича фақатгина “Гарантбанк” ва “Пойтахтбанк” 10 фоиздан юқори улушга эга бўлиб турибди.
Давлат банкларида бу кўрсаткич
3,2 фоизни
, хусусий банкларда эса
2,7 фоизни
ташкил қилади.
@bankir
Humo SMS нархи ўзгармайди
Аввалроқ 1 майдан бошлаб Humo карталари бўйича SMS хабарномалар нархи
84,2 сўмдан 168,4 сўмга
оширилиши ҳақида хабар берилганди.
Humo тўлов тизими SMS хабарномалар нархи ўзгармасдан — битта хабар учун
84,2 сўм
кўринишида қолишини
маълум қилди
.
@bankir
Доллар кўтарилади
28 апрел куни амал қиладиган доллар курси
🔼
49-50
сўм атрофида ошиши
прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Asia Alliance Bank — 12 010
Asakabank
— 12 000
BRB — 12 000
Infinbank — 12 000
Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:
Octobank — 12 020
OFB — 12 050
Agrobank — 12 060
Infinbank — 12 060
@bankir
Миллий инвестиция жамғармаси IPOси май ойида бўлиб ўтади
Президент май ойида
2,4 млрд
долларлик портфел акцияларига эга Миллий инвестиция жамғармаси IPOси (
30 фоизи
) бўлиб ўтишини
маълум қилди
.
Жамғарма таркибида 13 стратегик давлат корхоналари
мавжуд бўлиб
, улар орасида СҚБнинг
40 фоиз улуши
ҳам бор.
2025 йилда унинг таркибида БРБ ва МКБанкнинг улуши ҳам киритилган эди.
IPO Лондон ва Тошкентда dual listing (икки томонлама) кўринишида ўтказилади.
Жорий йилда энг йирик солиқ тўловчи “НКМК”нинг ҳам IPOси бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Бироқ, Ўзбекистон буни ўтказишга ҳозирча шошилмаяпти. Кўп нарса жамғарма IPOси натижаларига боғлиқ бўлади.
@bankir
Ўқитувчилар учун субсидияга аризалар қабул қилиш давом этмоқда
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 20 апрелдан бери давом этмоқда.
Субсидияга давлат хизматлари маркази, "MyGov" иловаси ёки
my.gov.uz
портали орқали ариза топшириш мумкин.
Аризаси ижобий қабул қилинганларга, ипотека кредит бўйича бошланғич тўловнинг 25 фоизи тўлаб берилади.
Агробанкда тақдим этилаётган “
Xonadon Plyus
” ипотека кредити ўқитувчиларга субсидия билан биргаликда уй сотиб олиш жараёнини янада енгиллаштиришга ёрдам беради.
Кредит шартлари:
⏺
Бошланғич тўлов —
15 фоиздан
бошлаб
⏺
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун —
380 млн
сўмгача
⏺
Тошкент шаҳри учун —
480 млн
сўмгача
⏺
Кредит муддати —
20 йилгача
⏺
Фоиз ставкаси — йиллик
17 фоиз
Ариза бериш учун OneID орқали Агробанкка кредит тарихини текширишга рухсат бериш керак.
Реклама
Доллар бироз кўтарилди
27 апрель учун долларнинг расмий курси
12 020,48 сўм
(+4,52 сўм)
ҳисобланади
@bankir