Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

FOTVO.UZ | Diniy Savollar | Islomiy Savollar | ФАТВО.УЗ | ДИНИЙ САВОЛЛАР

Diniy_savol
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Колл марказ рақами: +998 78 150 33 44 © Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Subscribers
836
24 hours
3
30 days
-5
Post views
1 016
ER
1,23%
Posts (30d)
Characters in post
1 242
September 06, 07:10

ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ
#аёлларга_оид_масала
#ҳайз
#эр_хотин_муносабатлари

1207-CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً،
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

September 06, 07:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙
85-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Ҳайитнинг 2-3 кунлари тош отиш ва видолашув тавофига оид масалалари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹
Youtube орқали кўриш
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

September 06, 07:10

ТАРОВИҲ НЕЧА РАКАТ ЎҚИЛАДИ?
#таровиҳ
#намоз

1209-CАВОЛ: Мен ҳозир Европада ўқийман. Менга яқин бўлган масжидда таровиҳ намози саккиз ракат ўқилади. Кейин витрни ўқиб тугатамиз. Намоз тугагандан кейин мен уйга келиб, 12 ракат ўқиб олишим керакми? Агар ўқисам, витрдан кейин ҳам ўқиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намози суннати муаккада амал ҳисобланади ва йигирма ракат ўқилади. Бунга далил сифатида ушбу ҳадисни келтириш мумкин:
رَوَى الْبَيْهَقِيُّ فِي (مَعْرِفَةِ السُّنَنِ وَالْآثَارِ) عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيْدٍ قَالَ: (كُنَّا نَقُومُ فِي زَمَنِ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ بِعِشْرِيْنَ رَكْعَةٍ وَالْوِتْرَ).قَالَ النَّوَوِيُّ فِي (الْخُلاصَةِ) : إسْنادُهُ صَحِيًحٌ كَما نَقَلَهُ الْقَارِي فِي (الْمِرْقاةِ) وَابْنُ الْهُمَامِ فِي (فتح القدير)
Имом Байҳақий роҳимуҳуллоҳ “Маърифатус сунан вал Осор” китобида Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замонида йигирма ракат қиёмул-лайл қилар эдик ва витр ўқир эдик. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Хулоса” китобида мазкур ҳадиснинг исноди саҳиҳ деганлар.
Шу ва шунга ўхшаш яна бир нечта ҳадислардан келиб чиқиб Мулла Али Қори роҳимаҳуллоҳ таровиҳ намози йигирма ракат эканига саҳобаларнинг ижмоси борлигини айтганлар:
"لكن أجمع الصحابة على أن التراويح عشرون ركعةً"
“Саҳобалар таровиҳнинг йигирма ракат эканига ижмо қилишган”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Демак, Сиз жамоат билан саккиз ракат ўқиб бўлгач, уйга келиб, қолган 12 ракатини ўқиб оласиз. Агар масжидда витрни ўқиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқиймайсиз. Чунки таровиҳ намозини витрдан олдин ҳам кейин ҳам ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

September 06, 07:10

НАФЛ ТАВОФНИ ЖУНУБ ЁКИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
#ғусл

1208-CАВОЛ: Эҳтилом бўлганим эсимдан чиқиб, Масжидул ҳаромга кириб, нафл тавоф қилиб қўйибман. Тугатганимдан кейин жунуб бўлганим эсимга тушди. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ҳар қандай тавофни, ҳаттоки, нафл тавофни ҳам таҳоратли ҳолда қилиш вожиб саналади. Сиз Маккада турган ҳолингизда савол сўраётган бўлсангиз покланиб, тавофни қайта бажарсангиз зиммангизда жарима қолмайди. Бордию, ватанга қайтиб савол сўраётган бўлсангиз, жунуб ҳолингизда тавоф қилганингиз учун Маккага пул жўнатиб Ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйдиришигиз лозим бўлади.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишланган машҳур манбалардан бири бўлган “Ғунятун носик” китобида нафл тавофлардан ҳисобланган тавофи қудум масаласида шундай дейилган:
فلو طاف للقدوم كله أو أكثره جُنُبًا فعليه دم، ولو محدثا فصدقة لكل شوط نصف صاع من برّ ، فإن أعاده سقط عنه الجزاء،
“Агар тавофи қудумнинг барчасини ёки аксарини жунуб ҳолатда бажарса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бетаҳорат қилиб қўйса, ҳар айлана учун ярим соъ(икки кило) буғдой садақа қилади. Агар покланиб, қайтадан тавоф қилса, жарима соқит бўлади”.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, билмасдан нопок ҳолда тавоф қилган кишига жарима лозим бўлсада, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қасддан нопок ҳолда тавоф қилган киши жаримага қўшимча гуноҳкор ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

August 22, 16:10

НАФЛ ТАВОФНИ ЖУНУБ ЁКИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
#ғусл

1208-CАВОЛ: Эҳтилом бўлганим эсимдан чиқиб, Масжидул ҳаромга кириб, нафл тавоф қилиб қўйибман. Тугатганимдан кейин жунуб бўлганим эсимга тушди. Бу ҳолда қандай йўл тутаман?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ҳар қандай тавофни, ҳаттоки, нафл тавофни ҳам таҳоратли ҳолда қилиш вожиб саналади. Сиз Маккада турган ҳолингизда савол сўраётган бўлсангиз покланиб, тавофни қайта бажарсангиз зиммангизда жарима қолмайди. Бордию, ватанга қайтиб савол сўраётган бўлсангиз, жунуб ҳолингизда тавоф қилганингиз учун Маккага пул жўнатиб Ҳарам ҳудудида жонлиқ сўйдиришигиз лозим бўлади.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишланган машҳур манбалардан бири бўлган “Ғунятун носик” китобида нафл тавофлардан ҳисобланган тавофи қудум масаласида шундай дейилган:
فلو طاف للقدوم كله أو أكثره جُنُبًا فعليه دم، ولو محدثا فصدقة لكل شوط نصف صاع من برّ ، فإن أعاده سقط عنه الجزاء،
“Агар тавофи қудумнинг барчасини ёки аксарини жунуб ҳолатда бажарса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бетаҳорат қилиб қўйса, ҳар айлана учун ярим соъ(икки кило) буғдой садақа қилади. Агар покланиб, қайтадан тавоф қилса, жарима соқит бўлади”.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, билмасдан нопок ҳолда тавоф қилган кишига жарима лозим бўлсада, гуноҳкор бўлмайди. Аммо қасддан нопок ҳолда тавоф қилган киши жаримага қўшимча гуноҳкор ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

August 22, 16:10

ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ
#аёлларга_оид_масала
#ҳайз
#эр_хотин_муносабатлари

1207-CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً،
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

August 21, 05:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙
84-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Жонлиқ сўйиш, соч олиш ва зиёрат тавофига оид масалалари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📹
Youtube орқали кўриш
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

August 21, 05:39

ҲАЙВОН ТИШИНИНГ ИСТЕЪМОЛИ
#ҳалол_ҳаром

1206-CАВОЛ: Менга калций етишмаслиги учун қуён тишини ейишни тавсия қилишди. Есам бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг еттита аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Улар ҳадис ва фиқҳ китобларида баён қилинган. Жумладан, Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қўйнинг аъзолари ҳақида бундай деган:
كُرِهَ تَحْرِيمًا وَقِيلَ تَنْزِيهًا وَالْأَوَّلُ أَوْجَهُ مِنْ الشَّاةِ سَبْعٌ الْحَيَاءُ وَالْخُصْيَةُ وَالْغُدَّةُ وَالْمَثَانَةُ وَالْمَرَارَةُ وَالدَّمُ الْمَسْفُوحُ وَالذَّكَرُ لِلْأَثَرِ الْوَارِدِ فِي كَرَاهَةِ ذَلِكَ
“Қўйнинг етти аъзоси макруҳи таҳримийдир. Макруҳи танзиҳий деган гап ҳам бор. Аммо макруҳи таҳримий деган гап қувватли гапдир. Улар қуйидагилар:
1. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси;
2. Ҳайвоннинг мояги;
3. Безлари;
4. Сийдик қопи;
5. Ўт пуфаги;
6. Бўғиздан отилиб чиққан қон;
7. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
Чунки бу борада ҳадислар келган”. (“Раддул муҳтор” китоби).
Бу гўшти ейиладиган бошқа ҳайвонларга ҳам тегишлидир. Шунинг учун ҳам калласини пишириш жараёнида баъзан тишининг бир қисмлари қолиб кетса, у билан бирга пиширилган гўштни бемалол ейилган.
Ҳаром қилинган мазкур аъзолар ичида тишлари саналмаган. Уларни ейиш ножоиз эканига далил ҳам йўқ. Бундан ташқари, аслида тишлар ҳалол бўлган жағ суякларидан ўсиб чиқади ва шу суяк билан бирлашиб кетган бўлади. Демак, тишларни ҳалол демаслик бир суякнинг бир қисмини ҳалол, бошқасини ҳалол эмас дейишликка ҳам олиб келади. Шундай экан, шаръий йўл билан сўйилган гўшти ҳалол ҳайвонларнинг тишларини истеъмол қилиш инсонга зарар қилмаса, уларни бемалол тановул қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

May 24, 05:23