Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

FOTVO.UZ | Diniy Savollar | Islomiy Savollar | ФАТВО.УЗ | ДИНИЙ САВОЛЛАР

Diniy_savol
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2 WhatsApp орқали +998917806633
Подписчики
1 260
24 часа
30 дней
-50
Просмотры
411
ER
34,44%
Посты (30д)
40
Символов в посте
918
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
March 11, 01:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
#Қуръон
#йўл
🎙
Йўл юриб Қуръон ўқиш
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 11, 01:09

ЁШ БОЛА ҚЎЛ ТИҚҚАН СУВ НОПОК БЎЛАДИМИ?
#поклик

1230-CАВОЛ: Бизда ёш бола қўлини сувга тиқиб қўйса, шу сувни нопок бўлиб қолди, тўкиб юбориш керак деган гап юради. Ҳақиқатда ҳам шундайми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсон у хоҳ мусулмон ёки бошқа дин вакили бўлсин, катта ёки кичик бўлсин, модомики қўлида нажосат бўлмаса, сувга қўлини тиқиш билан сув нопок бўлиб қолмайди. Сув нопок бўлиб қолди, деб тўкиб юбормаслик керак. Бу исроф бўлади. Агар қўлда нажосат бўлгани аниқ бўлиб, шу қўлини тиққан бўлса, сув ҳам, идиш ҳам нопок бўлади. Уламолар ёш бола қўлини тиққан сувда таҳорат олиш танзиҳий (енгил) макруҳ, ундан бошқа сув билан таҳорат олиш афзал, чунки ёш болалар нажосатдан сақланишни билмайди, дейишган. Шундай бўлсада мазкур ҳолдаги сув билан таҳорат олинса, таҳорати ҳақиқий бўлаверади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар берилган. Жумладан, “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَفِي شَرْحِ الْأَقْطَعِ يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الْمُسْتَيْقِظُ يَدَهُ فِيهِ لِاحْتِمَالِ النَّجَاسَةِ كَمَا يُكْرَهُ الْوُضُوءُ بِالْمَاءِ الَّذِي أَدْخَلَ الصَّبِيُّ يَدَهُ فِيهِ
“Шарҳи Ақтоъ” китобида бундай дейилган: “Уйқудан уйғонган кишининг қўлида нажосат бўлиши эҳтимоли борлиги сабабидан у қўлини тиққан сув билан таҳорат олиш макруҳдир. Шунингдек, ёш бола қўлини тиққан сувдан ҳам таҳорат олиш макруҳдир”
.
“Ҳалаби кабир” китобида шундай дейилган:
ولو ادخل الصبى يده فى الاناء ( ان علم انها طاهرة بان كان معه من يراقبه (جاز) التوضوء بذلك الماء ( وان ) علم ان فيها نجاسة لم يجز وان حصل الشك لا يتوضأ به استحسانا ) اى لاجل التنزه والاحتياط ( ولو توضأ به جاز لانه لا يتنجس بالشك
“Ёш бола қўлини идишдаги сувга тиққан бўлса ва унинг қўли пок эканини аниқ билса (уни доимий назорат қилиб турган одам билади), шу сув билан таҳорат олиш мумкин. Агар унинг қўлида нажосат борлигини аниқ билса, таҳорат олиш мумкин эмас. Нажосат бор-йўқлигини аниқ билмаса, ёш бола ўзини нажосатдан эҳтиёт қила олмаслиги сабабли бу сув билан таҳорат олиш яхши эмас. Лекин агар таҳорат олинса, зарари йўқ. Чунки пок нарса шубҳа гумонлар билан нопок бўлиб қолмайди”
. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 09, 14:25
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
#қаъда
#ташаҳҳуд
#салавот
🎙
Иккинчи ракат қаъдасида ташаҳҳуддан кейин салавот ўқиб юборсам қандай йўл тутаман?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 09, 14:25
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Видео
#саломлашиш
#суҳбат
#фазилат
🎙
Саломлашиш билан суҳбатни бошлаш фазилати
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 08, 11:06
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
🎙
Ўлимдан кейин никоҳ узиладими?
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 08, 11:06

ОНА ЎҒЛИНИ ХОТИНИГА ПУЛ БЕРИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙИШИ ЖОИЗМИ?
#она
#ўғил
#келин

1229-САВОЛ:
Она ўғлига пул тўғрисида келиб чиққан жанжал сабаб хотинингга мендан сўрамасдан пул берсанг берган сутимга рози эмасман деди. Шу гапдан кейин ўғил хотинига унинг харажатлари учун онадан сўрамасдан пул берди. Чунки ўғил ҳар бир майда чуйда харажатлар учун онасидан сўраб пул беришни ўзига эп кўрмади. Лекин энди онасидан сўрамасдан пул бергани учун ўғилнинг кўнгли ғаш. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шубҳасиз ота-оналар фарзандлари устида энг ҳақдор инсонлардир. Ота онага яхшилик қилиш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қуръони каримнинг ўнлаб оятларида Аллоҳ ўзига ибодат қилишга буюриш билан бир қаторда ота-онага яхшилик қилишга буйруқлар берган. Жумладан Аҳқоф сураси 15-оятида шундай марҳамат қилади:
(ووصينا الإنسان بوالديه إحساناً حملته أمه كرهاً ووضعته كرهاً ) الأحقاف
“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди”.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ота-онанинг ҳаққи не чоғлик юксак экани ҳақида кўп таъкидланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: Ё Расулуллоҳ! Инсонлар ичида энг яхши муомала қилишимга қайсилари ҳақли? деб сўради. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Онанг", деб жавоб бердилар. Сўнгра ким? деб сўради. У зот: "Онанг", дедилар. У: сўнгра ким? деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Сўнгра онанг!", дедилар. У яна сўради: сўнгра ким? У Зот алайҳиссалом: "Сўнгра отанг", деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Аммо Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилишга буюриш билан бир қаторда хотинларга ҳам яхши муошаратда бўлишга буюрган. Жумладан Нисо сурасида шундай марҳамат қилади:
( وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) النساء
“ва улар ила яхшиликда яшанг”.
Хотинлар зиммасида мажбуриятлари бўлиши баробарида уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бор эканини ҳам таъкидлаган. Бақара сурасида шундай дейилади:
( وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ ) البقرة
“Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир”.
Ота-онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи бир йўл бўлса, хотин, бола-чақага яхшилик қилиш ҳам жаннатнинг бир йўлидир.
Шуни инобатга олиб айтиш мумкинки, инсон ҳар кимнинг ҳаққини ўз жойига қўйиб адолат билан иш кўриши лозим. Ота-онанинг ҳам, хотиннинг ҳам ҳаққини ўз жойига қўйиш керак.
Агар хотини талаб қилаётган пул-маблағ унинг зарурий одатий эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлса, бу унинг ҳаққи бўлиб, ундан ота ёки она тўсишга ҳаққи бўлмайди. Агар тўсган чоғда ноҳақдан тўсқинлик қилаётган бўлади. Шундай вазиятда ота-онадан сўрамаган ҳолда хотинга эҳтиёжига мос равишда пул-маблағ бериши шаръан нотўғри бўлмайди. Саволда айтилган ота-онанинг “розимасман” деган сўзи ўринсиз, яъни ноҳақдан айтилган сўз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 08, 07:41
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
#сура
#оят
#савоб
🎙
Қайси сурани ўқиса савоби минг оятга тенг бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 08, 01:23

ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#Фотиҳа
#зам
#сура

1228-САВОЛ:
Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар:
"وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ"
“Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир”
(“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар:
( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها
“Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамдулиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”
, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби).
Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:
"فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ"
“Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин”
(“Мажмаул-анҳур” китоби).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди.
"وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ"
“Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди”
(“Мажмаул-анҳур”).
Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 08, 01:23
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
#ҳайвон
#парранда
#ов
🎙
Ҳайвон ёки паррандаларни овлаш масаласи
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol

March 07, 06:28
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Видео
#эр
#мулк
#гуноҳ
🎙
Эрнинг мулкини сўрамай ишлатиш гуноҳми?
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
🔗
Расмий канал:
@diniy_savol