
العلم نور ИЛМ БУ НУР
Қаршингизда муаййан бир солиҳ амалда мусобақа бўлаётганини биласизми?
Пайшанба куни қуёш ботгандан жума куни қуёш ботгунга қадар бошланадиган мусобақа борки, унда солиҳ кишилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тез-тез саловат айтиш билан мусобақалашадилар.
Сизҳам
#саловат
билан машғул бўлинг, мана шу учун кўпроқ вақт ажратинг!
#САЛОВОТ_АЙТАЙЛИК
!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади», дедилар» (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
📌
Изоҳ: Аллоҳнинг бандасига саловот айтиши бу – ӯша инсонга Ҳақ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракаси ёғилишидир.
http://t.me/ILMBUNUUR
@ilmbunuur
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
Хамма нарсани Аллоҳ таоло ихтиёрига топширганлар, хамма нарсада Аллоҳни кўради...
Бас, ишингизни Роббул Аъламин ихтиёрига топшириб, хотиржам холда давом этинг.
https://t.me/ILMBUNUUR
“Aлбатта кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир”.
Нажм, 43.
Бахт-саодат ёлғиз Aллоҳнинг қўлидадир, сен уни У зотдан узоқлардан излайсан-а!
Д. Aбдулмуҳсин ал-Мутайрий
https://t.me/ILMBUNUUR
Бугун Аллоҳга истиғфор айтдингизми?
Салафлардан бири деди: "Ким на эрталаб ва на кечаси Аллоҳга истиғфор айтиб гуноҳлари кечирилишини сўрамаса, у одам ўз нафсининг ёмонликларидан ғофил бўлган золимлардан экан".
Аллоҳ менга ҳам, сизга ҳам Ўзига истиғфор айтишни осон қилсин ва бизларни истиғфор айтувчилардан қилсин!
وَمَن لَّمْ يَتُبْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
"Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар"
(Ҳужурот сураси, 11-оят).
https://t.me/ILMBUNUUR
🔻
ЙИГИРМА НАБАВИЙ ВАСИЯТ:
Ҳаёт учун етарли бўлган 20 насиҳат.
1. Ҳаромлардан тийилинг, одамларнинг энг кўп ибодат қилувчиси бўласиз.
2. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлинг, одамларнинг энг бойига айланасиз.
3. Қўшнингизга яхшилик қилинг, комил мўмин бўласиз.
4. Ўзингизга раво кўрганни бошқаларга ҳам хоҳланг — ҳақиқий мусулмон бўласиз.
5. Кўп кулишдан сақланинг — чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради.
6. Шубҳали нарсаларни тарк этинг, шубҳасиз, ҳалол (бўлган амаллар)га ўтинг.
7. Қайерда бўлсангиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг (тақво қилинг).
8. Ёмонлик кетидан яхшилик қилинг, у ёмонликни ўчириб юборади.
9. Одамлар билан гўзал хулқда муомала қилинг.
10. Аллоҳнинг буйруқларини сақланг (риоя қилинг) — Аллоҳ сизни ўз паноҳида сақлайди.
11. Сўрасангиз, фақат Аллоҳдан сўранг, ёрдам истасангиз, фақат Аллоҳдан истанг.
12. Кенгчилик, фаровонлик даврида Аллоҳни танинг — У Зот сизни оғир кунингизда танийди (ёрдам беради).
13. Дунёга (ҳирс қўйишдан) зуҳд қилинг — Аллоҳ сизни яхши кўради.
14. Одамлар қўлидаги нарсадан (умид қилманг) зоҳид бўлинг — одамлар сизни яхши кўради.
15. «Аллоҳга иймон келтирдим» деб айтинг ва (шу иймонда) тўғри йўлда собитқадам бўлинг!
16. Бирор ёмонликни кўрсангиз, уни (имкон қадар) ўзгартиринг.
17. Бу дунёда худди мусофирдек ёки йўловчидек бўлинг.
18. Тилингиз доимо Аллоҳнинг зикри билан нам (банд) бўлсин.
19. Мазлумнинг дуосидан қўрқинг!
20. Ғазаб қилманг!
Хулосатул-калом: Илмнинг фойдаси — унга амал қилишдадир. Ушбу постни шунчаки сақлаб қўйманг, балки ичидан ўзингиз учун энг қийин бўлган биттасини танланг (масалан, ғазаб қилмаслик ёки шубҳали нарсалардан қочиш) ва бугун уни енгиб ўтинг.
Ва нафс билан мужоҳада мана шу ердан бошланади. Албатта, кимки ўз нафсини покласа — нажот топибди, кимки уни нафс измига ташлаб қўйса, бас зиён кўрибди.
https://t.me/darul_arQampodcast