
العلم نور ИЛМ БУ НУР
⭕️
ҚУРЪОННИНГ шарофати
⭕️
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Кимки бу дунёда фарзандига Қуръон ўқишни ўргатса, Қиёмат куни бошига жаннатдаги тож кийдирилади.
Жаннат аҳли уни бу дунёда фарзандига Қуръон ўқитган екан деб танийдилар"
(Имом Табароний ривояти).
Қиёматда ҳамма одамлар бир жойда тўпланадилар, Ҳофизи каломуллоҳ эса фаришталар билан туради.
Одамлар бир биридан қочади, Ҳофизи каломуллоҳ эса ота-онам қани бошларига тож кийгизсам, деб излайди.
Қуръон сизни жаннатга еткизибгина қўймай, жаннат ичида юқори мақомларга элтади. Ҳофизи каломуллоҳга " ўқи ва юксалавер, ҳамда шошмай ўқи" деб турадилар.
Қуръонга бепарво бўлаётган киши тиловат қилса ёғиладиган неъмат-баракотларни тасаввур қилганида эди бир лаҳза ҳам иккиланиб ўтирмасди.
Каломуллоҳдан бирор нарса ўқий олмаган киши ҳақиқий роҳат ўринларини ўткизиб юборибди-қўлдан чиқарибди. Аммо ҳали қайта қўлга киритиш фурсати бор!
Қуръондан келадиган баракотлар:
Аллоҳ ҳофизи каломуллоҳнинг, қорининг ақлини баракали қилиб қўяди.
Абдулмалик ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Энг ақли боқий қолувчи инсонлар Қуръон ўқигувчлардир, энг ақли расо инсонлар Қуръон ўқигувчилардир".
Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:
" Қуръон ўқиган инсон юзга кирса ҳам ақли жойида бўлади"
Қуддуслик Имом Иброҳим раҳимаҳуллоҳ шогирди Аббос ибн Абдуддоимга васият қилди:
" Қуръонни кўп тиловат қил, уни асло ташлаб қўйма. Қуръон ўқиганинг сари мақсадинг осон бўлаверади".
Абу Зинод раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Саҳар вақт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларига борардим. Йўлдаги хонадонларнинг ҳар биридан қорининг қироати эшитилиб турарди".
Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қуръонга қарашдек ақл ва руҳни озуқалантирадиган, танани муҳофаза қиладиган, саодатни кафолатлайдиган бирор нарса кўрмадим".
Муфассирлардан бирлари айтади:
"Қуръон билан машғул бўлиб, дунёда хайроту баракотлар ичида қолдик".
Яхшиликка йўллаган уни қилганга тенг. Бошқаларга ҳам илининг, шояд кимдир таъсирланса, Қуръон ўқишга берилса, сиз ҳам ажр-савобдан насибадор бўласиз.
https://t.me/ILMBUNUUR
Ей Аллоҳ!
Бизга ёлғиз Сенга сажда қилишни яхши кўрадиган Солиҳ наслни бер!
https://t.me/ILMBUNUUR
#
Қадр_кечаси
Қадр кечаси фақат тоқ кечалардан бўлади деб ғафлатда қолманг, Рамазоннинг охирги ўн кечасини хаммасини қадр кечасини қандай қоим қилсангиз шундай ўтказинг
❗️
Оиша онамиздан сўрадилар:
- Қадр кечаси қачон?
Айтдиларки:
- Аллоҳ "ўрта намозни сақланглар" деди, лекин қайси намоз ўрта намоз эканини айтмади, сабаби барча беш вақт намозни сақласинлар учун, яъни ўрта намоз бу бомдод бўлиши мумкин ёки пешин, хаммаси бўлиши мумкин
Аллоҳ таоло исми аъзам билан қилинган дуо ижобат деди, лекин қайси исм "исми аъзам" эканлигини айтмади, сабаби барча исмлари билан дуо қилишлари учун.
Аллоҳ қадр кечасини охирги 10 кечада деди, лекин айнан қайсилигини айтмади, барчасини қоим қилишлари учун
❗️
Аллоҳ таолога Ўзи рози бўладиган даражада чексиз хамду санолар ва мақтовлар бўлсин!
Субҳанакаллохумма Субҳанак…
Роббим “Раззоқ” сифатинг ила сўраймизки,бандаларингни Ризқини тақсим қилаётган вақтда бизни энг катта насибаларимизни, Иймон насибасида қилгин,неьматларингни тақсимлаётган вақтингда бизларга Ислом неъматидан кўпроқ улушлар бергинки ўша ризқинг билан Сени розилигинга етиб олайлик Роббим,зеро Сен “Карийм” “Сахий” Лутф ва мархамати олий Зотсан!
Мана Аллоҳнинг тавфиқи,изни,мархамати ила Муборақ Рамазон ойининг охирги 10 кунлигида турибмиз!
Роббимдан умид қилиб қоламизки Рамазондан бизларни онадан янги туғилган чақалоқдек чиқаришини,ва яна Қадр кечасини топиб олишимизга Роббим изн берсин,охирги 10 кечада турибмиз Аллохдан қаттиқ умид қилиб,хар сониясидан фойдаланиб олинг эй,биродар!!!
Кеча қабрга тушганлар хам ўйлашган эди Рамазонга етаман деб,лекин етишмади уларнинг Ризқини узган Зот сизнинг хам Ризқингизни узиши мумкун эди,хозирги сонияларда қабр остида,қўрқувда,дахшатда,чорасиз ётган бўлишингиз хам мумкун эди туғрими?!
Ёки инкор қила оласизми?!
Албатта йўқ!
Шунинг учун Биродар,Аллоҳ ўзи бериб турган неъматни ўзингиздан итарманг,жидду жахд қилинг айнан шу кечалар тўймас нафсингиз,уйқуйингиз билан курашсангиз иншааАллаҳ йил буйи нафсингизни онсон жиловлай оласиз биизниллаҳ.
1 йил давомида ғафлатда ухлаган тунингиз етар,10 кечани ҳолис Аллоҳ учун муножат қилолмайсизми? Бу кечаларни бедор ўтқазишлигимиз Роббул аламийнга зарра мисқолчалик хам фойда бермайди,У Зот бандаларининг хеч бир амалига муҳтож эмас, биз Аллоҳга мухтожмиз фақат,бу амаллар эса фақат ва фақат ўзимиз учун манфаат,ва Қиёматга хужжатдир!!!
Аллоҳ Таоло жумламиздан рози булсин,Ўзига бўлган тоатда итоатда собит қадамлардан қилсин,хар бир Роббим дея умид билан қўрқув билан кўзда шашқатор ёш билан Аллоҳга юзланиб турган хар бандага “Жаннатимга” марҳабо деб юзини бепарда кўрсатишлик олий Бахтга мушарраф этсин.
Робб Таолога неъматларининг ададича!
Аршининг вазнича,чексиз,такрорий ва давомий Хамду Саноларимиз ёлғиз Унинг Ўзигагина бўлсин!
Умматим Умматим Умматим дея умрини қийинчиликда ўтказган Расулуллоҳ салоллоху алайхи васалламга Аллоҳнинг Саломлари бўлсин!
Нихоялаб бораётган эй,гўзал Рамазоним
Бунчалар хам сокин бўлмасанга!
Бунчалар хам мумин киши учун кўплаб солиҳ амалларга имкон бўлмасанга!
Йиллик гунохларимизни ювиш учун нақадар буюк имконият бўлмасанга!
Субҳан Аллаҳ кетмасингдан соғиняпман РАМАЗОН...
Сенга қайтябман
Сенга қайтябман
Синган қалбимни сенга олиб қелябман
Сенга қайтябман
Сенга қайтябман
Йўларимни эслай олмаяпман
Гунох юқим оғирлашди
Соғинч ила Сенга қайтмоқдаман
Ва Сенга мақтовлар айтаман
Эй Роббим
Ва мақтовларим нуқсонлидир
Чунки мен Сенга мухтожман
Мен Сенга мухтожман
Ақлим ва қалбим билан Сени яхши кўраман, Эй Роббим
Ожизлигим ва гуноҳларим ила Сенга қайтябман
Эй қўп эхсон қилгувчи мақтовга лойиқ бўлган Зот
Дуоларни ижобат қилган Роббим
Мени Ўзинга қайтар
Мен учун Сендан бошқа қимим бор,
Сенгадур нидоим,
Мени Сендан бошқа ўзига эргашадиган кимим бор,
Сенга қайтябман, Эй Роббим, Роббим...
НОУМИД БЎЛМАНГ.
ТУШКУНЛИКЛАР СИЗНИ АЛЛОҲГА ҚАЙТИШДАН ТЎСИБ ҚЎЙМАСИН.
СИЗНИ ЭШИТИБ,
СЎНГ КЕЧИРИБ,
СЎНГРА ГУНОҲЛАРНИ ЯХШИЛИККА АЛМАШТИРИБ ҚЎЙГУВЧИ АЛЛОҲГА ҚАЙТИНГ.
У ЗОТ СИЗНИ ЧАҚИРЯПТИ.
У ЗОТ СИЗНИ КУТЯПТИ.
У ЗОТ СИЗНИ ЖАННАТГА КИРИТИШНИ ҲОҲЛАЯПТИ.
АЛЛОҲ ДЕДИ;
يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَىٰ أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا ۚ إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
ЭЙ ЎЗ ЖОНЛАРИГА ИСРОФ(ЖАВР)ҚИЛГАН,
ЎЗ ЖОНЛАРИГА ГУНОҲЛАР БИЛАН ЗУЛМ ҚИЛГАН БАНДАЛАРИМ,
АЛЛОҲНИ РАҲМАТИДАН НОУМИД БЎЛМАНГ...
АЛБАТТА АЛЛОҲ БАРЧА ГУНОҲЛАРНИ МАҒФИРАТ ЭТАР.
АЛБАТТА УНИНГ ЎЗИ ЎТА МАҒФИРАТЛИ ВА ЎТА РАҲИМЛИ ЗОТДИР.
ТАВБА КЎЗ ЁШЛАРИ БИЛАН РОББИНГИЗНИ МУХАББАТИГА , МАҒФИРАТ ВА ҲИМОЯСИГА ЎТИБ ЯШАНГ.
ҲАЁТДАГИ ЯХШИЛИКЛАР ВА ЎЛИМДАН КЕЙИНГИ АБАДИЙ РОҲАТГА ЕТИШНИ БИТТАГИНА ЙЎЛИ, БУ АЛЛОҲГА ТАВБА БИЛАН ҚАЙТИШДИР.
АЛЛОҲНИ ТАВБА ЭШИКЛАРИ ОЧИҚ, СИЗ ЎША РАҲМАТ ЭШИКЛАРИДАН КИРИБ БОРИБ, ЖАННАТЛАРДА ЯШАНГ.
Қалбингни йиғлатган ҳаётдан ноумид бўлма!
Эй Аллоҳ, менга яхшиликни эваз қилиб бер, деб айт.
Маҳзунлик биргина сажда билан кетиб қолади.
Шодлик битта дуо билан қайтиб келади.
https://t.me/darul_arkaam
https://www.instagram.com/reel/DVnKuHaDMgD/?igsh=MWZ2ZHB2MXJ5NTBmZQ==