
Мастура Хожи Она Шеърлари
Видеонинг охирида диктор қиз нима деганини тушунмадим, лекин ўзбекларнинг Лазги мусиқаси жуда чиройли, дегани аниқ.
Шу рақсни кўрсам маза қиламанда
Лазгига чет элда ҳам рақсни боплашар экан.
Монтаж усталарига гап йўқ.
https://t.me/Masturahojionasherlari
Ёз чилласига қайтиб маза қилиб исиниб оламиз.
Севимли фильмимизнинг севимли кадрлари.
https://t.me/Masturahojionasherlari
Қуёш нуридек қайноққина меҳрим сизларга!
Эрталаб шу ҳолат бўлмадими?
https://t.me/Masturahojionasherlari
Тошкентда ҳам совуқ бўладими?
Ҳа, бўлади!
https://t.me/Masturahojionasherlari
"СОВУҚ" ХАБАР.
"Яна совуқ келармиш". Тарқалди совуқ хабар.
Ўзи январ - қиш ойи.
Чилла. Ҳа, келса келар.
"Аномал совуқ" дея халқ тушди ваҳимага.
Ҳар бир кун Аллоҳдандир, ваҳима керак нега?
Чилланинг қоқ ўртаси, совуқ бўларди чунон.
"Аномал" эмас, уни дейиларди қаҳратон.
Бизнинг ёшлигимизда совуқлар бўлар эди.
Тизза бўйи қор кечиб мактабга борар эдик.
Кўмирни ғамлаб қўйиб, ўтирардик хотиржам.
Уй иссиқ, мактаб иссиқ, иссиқ ишхоналар ҳам.
Бозиллаб турар печка, кўкрагини кериб ғоз.
Ёнида кўмир челак, кул олишга хокандоз.
"Голландча печ", "буржуйка" иш берарди жуда соз.
Ҳозир кўмир ёқмаймиз, қурум бўлар гулқоғоз.
Кечикмай, ўз вақтида келарди балонли газ.
Ош-овқатлар пишарди битта гугурт чертсанг, бас.
Тўғри, ҳозир совуқдан ҳамма қўрқиб қолганда.
Газ, свет муаммоси роса авж олганда.
Пул тугаса ўчади, фарқи йўқ кечми, саҳар.
Пулинг борми тўлашга, қайси “ меҳрибон” сўрар?
Ҳисоблаб, тўлаб борар эдик ойма ой.
Энди олдиндан тўлов қилмасанг ҳолингга вой.
Қор ёғмоқда, ергамас, гўё ичимга ёғар.
Ўғлимнинг машинаси метан газида юрар.
Кун совиди, бу эса, метан ҳам йўқ дегани.
Метан бўлса пулинг бор, қорин ҳам тўқ дегани.
Юрт бошига келган тўй, ўтиб кетар бу кунлар.
Қишнинг ярми ҳам ўтди, баҳор яқиндир, дўстлар.
Кунлар совуқ бўлса ҳам сизга
қайноқ меҳрим бор.
Келинг, ошлар дамладим, қайнаяпти самовар.
Мен ва яқинлар учун эҳтиёт қилинг ўзингиз.
Синовларни енгамиз, биз - сабрли Ўзбекмиз!
Аллоҳнинг паноҳида, ҳимоясида бўлинг.
Ёзда исиб кетсангиз бугунни эслаб қўйинг.
https://t.me/Masturahojionasherlari