Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Мастура Хожи Она Шеърлари

Masturahojionasherlari
Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot
Подписчики
5 770
24 часа
30
30 дней
300
Просмотры
5 592
ER
112,88%
Посты (30д)
48
Символов в посте
1 693
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
55-64
Финансовый статус аудитории
Низкий
Профессии аудитории
Прочие
Краткое описание
April 18, 03:08

УЙДА ЭРКАК УСТУН БЎЛСА
Уй жойларинг обод бўлар,
Ғор рўзғоринг доим тўлар,
Омад келар, бахтинг кулар,
Уйда Эркак устун бўлса!
Ҳар нарсада барака бор,
Фарзандларинг хушхулқ, хушёр,
Хотиржамлик, тинчлик бисёр,
Уйда Эркак устун бўлса!
Ҳар қадамдан бохабардир,
Ҳар бир ишингга раҳбардир,
Султонларга баробардир,
Уйда Эркак устун бўлса!
Салмоқ бордир сўзларида,
Чуқур маъно кўзларида,
Мехр балқар юзларида,
Уйда Эркак устун бўлса!
Шаҳд сўзи ва қаҳри бордир,
Қаҳрида ҳам меҳри бордир,
Ҳар сўзида сеҳри бордир,
Уйда Эркак устун бўлса!
Ўзгалар хизматин қилиб,
Аёл юрмас юртлар кезиб,
Фарзанд бундан қолмас безиб,
Уйда Эркак устун бўлса!
Гар эркак бўлса зардали,
Аёли бўлар пардали.
Қилмайди иш шармандали,
Уйда Эркак устун бўлса!
Калта кўйлак кийилмайди,
Узун сочлар ёйилмайди,
Ҳузурида ётилмайди,
Уйда Эркак устун бўлса!
Қизлар иболи бўлади,
Кўзи ҳаёли бўлади,
Аёл вафоли бўлади,
Уйда Эркак устун бўлса!
Майда, фасод гап айтилмас,
Бировлар ғийбат қилинмас,
Ота бунга йўл ҳам қўймас,
Уйда Эркак устун бўлса!
Ўсган қизлар бундай уйда,
Эрларига қилмас зарда,
Онадан ибрат олганда,
Уйда Эркак устун бўлса!
Она койиши дўқ бўлар,
Ота койиши ўқ бўлар,
Фарзанддан кўнгил тўқ бўлар,
Уйда Эркак устун бўлса!
Бир сўзли бўлар ўғиллар,
Мағрур ва мард бўлиб ўсар,
Аёллар қадрини билар,
Уйда Эркак устун бўлса!
Тежамлидир тўю, ҳашам,
Исрофга йўл қўймас ҳеч ҳам,
Фарзанд бахтин ўйлар у ҳам,
Уйда Эркак устун бўлса!
Аёли тўкмас кўз ёшлар,
Ҳафа қилмас бағритошлар,
Унга отилмайди тошлар,
Уйда Эркак устун бўлса!
Эркак қалқон, эркак паноҳ,
Шер панжали, бургут нигох,
Мададкордир унга Аллоҳ,
Уйда Эркак устун бўлса!
Хонтахтага бир мушт уриб,
Гапини қўйсин уқтириб,
Юрсин давру даврон суриб,
Уйда Эркак устун бўлса!
Бехудага бақирмасин,
Биров дилин оғритмасин,
Ўйламасдан гапирмасин,
Уйда Эркак устун бўлса!
Эркак ўрни баланд жойда,
Ота - улуғ! Бу - қоида!
Фарзандларга бундан фойда,
Уйда Эркак устун бўлса!
Эркак шаъни улуғ доим,
Доғ туширманг унга Ойим,
Ўзинг асрагин Худойим,
Уйда Эркак устун бўлса!
Эркак ёнса мисли олов,
Аёлга бермаса жилов,
"Эркакмиш…" демайди биров,
Уйда Эркак устун бўлса!
Пойгакдамас эркак ўрни,
Унинг жойи - уйнинг тўри,
Қуримайди хотин шўри,
Уйда Эркак устун бўлса!
Салобатли бўлсин эркак!
Ростгўй, доно бўлсин эркак!
Олижаноб бўлсин эркак!
Уйда Эркак устун бўлса!
Мастурахон айтар сўзни,
Жон қизларим! Очинг кўзни!
Қиролича билинг ўзни,
Уйда Эркак Султон бўлса!
Қирол бўлса! Хоқон бўлса!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/Masturahojionasherlari

April 18, 03:08

• Биласизми, бахтли кўриниш бошқа, бахтли яшаш — бутунлай бошқа...
• ​Аллоҳ таоло шу қадар Ҳикматли Зотки, эркак зотини бежиз оила ва жамият устуни, унинг бошқарувчиси қилиб қўймаган. Бу юксак мартабанинг ортида тоғларни ҳам титратадиган масъулият юки бор. Эркак кишининг елкасидаги юк жуда оғир бўлади. Оила тебратиш, ҳаётнинг тинимсиз синовлари, ишдаги муаммолар ва эртанги кун хавотирлари унинг ичини худди олов каби куйдириб, еб битиради.
• ​Биласизми, эркак кишининг ичи тўла дард-ташвиш бўлса ҳам, у аёллардек гапириб, дод солиб йиғлаб, ичидагини ташқарига чиқара олмайди. Унинг табиати сукутга, сабрга ва ичига ютишга мослаб яратилган. Аммо чеккан изтироблари ва руҳий чарчоқлари барибир изсиз кетмайди — улар сочларининг оқида, юзидаги теран чизиқларда ва сўлғин чеҳрасида муҳрланиб қолади. Юзи кулиб турса ҳам, аслида қалби бир вайронадек яксон бўлган бўлади...
• ​Майли, у зўр пул топиб, қимматбаҳо кийимлар олиб бермаётгандир. Майли, сизга ҳар куни "севаман" деб ширин сўзлар айтмаётгандир, гуллар тутқазмаётгандир. Лекин «оилам оч қолмасин» дея, бир бурда нон учун совуқни совуқ, иссиқни иссиқ демай, фақат сизни ўйлаб меҳнат қиляпти-ку!
• ​Шуни билингки, ҳаётда ҳиссиётлардан-да қадрлироқ нарсалар бор: бу — Ҳурмат ва Масъулият. Аксар эркаклар севгисини тили билан айтмайди. Уларнинг муҳаббати — "уйда нима кам?", "нима ейсизлар?", "яхши ўтиринглар" дейишида, оиласини боқиш учун дунёнинг заҳматига кўксини қалқон қилиб кўчага чиқиб кетишида намоён бўлади.
• ​Айтинг-чи, шундай инсонни қандай қилиб "мени севмайди" дея оласиз? Инсон севмаган кишисига шунчалик қайғурадими? Севмаган одами учун ўзини ўтга-чўққа уриб, унинг еб-ичишини ўйлайдими?
​Инсон ичидагиларининг ҳаммасини ҳам сўзлаб бермайди...
Баъзи туйғулар фақат амалларда кўринади.
• ​Эй аёллар жамоаси! Эркакларингизни қадрланг. Уларнинг сукути ортидаги фарёдни, табассуми ортидаги чарчоқни ҳис қилинг. Сизнинг биргина ширин сўзингиз ва миннатдор нигоҳингиз уларнинг елкасидаги тоғдек юкни енгиллатиши мумкин.
• Улар сиз ва фарзандларингиз учун ўзлигини фидо қилаётган қалқондирлар..

April 18, 03:07
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

April 16, 04:00

БАХТ НИМА?
Бахтлимисиз азизим? Берайин савол,
Бахтни кўрганмисиз? У қаерда бор?
У - кўзга кўринмас, сезса бўлади,
У - ҳикмат, ҳар нарсадан топса бўлади.
Тинч юртда яшашимиз битта катта Бахт,
Шукр, мусулмонмиз. Бу - олий неъмат.
Ўқлар овози йўқ, тунимиз сокин,
Тўрт мучамиз омон, бағримиз бутун.
Чакка ўтса ҳамки томимиз бошда,
Гўштсиз бўлса ҳамки чўмичлар ошда.
Мансабдор эмассиз, ишингиз борми?
Ҳалол нон чайнашга тишингиз борми?
Газингиз пастроқми? Йўқ эмаску, бор,
Чироқ ўчиб турар? Бу одатий ҳол.
Маошингиз етмаяпти учига?
Икки ярим миллион бешта кишига?
Ҳеч ҳам тўлмайдией бу очофат ғор,
Лекин шукр қилинг, эмассиз қарздор.
Олдиндан тўлайсиз светга, газга,
Қарз бўлмасдан чопиб боринг райгазга.
Олдиндан пул тўлаш - бу янги одат,
Ўчган чироғингиз ёниши, бу – Бахт!
Онангиз касалми? Шукр, ҳаётку,
Отангиз юрмайди? Уйга савлатку.
Тез - тез жанжал бўлар жуфтингиз билан?
Ҳаёт жуда қизиқ шуниси билан.
Болангиз ўқишдан орқада қолди?
Қўяверинг, кетади йўлини топиб,
Муҳими - у борку, фарзандингиз бор,
Бу Бахтку, эмассиз бир тирноққа зор.
Тунда уйқу бермас, неваралар шўх,
Улар мисли олов, мисоли бир чўғ.
Дўконга кирсангиз роса жаврайди,
"Бувижон, сиз яхши" дея аврайди.
Қолдирмай сарфлайсиз ҳатто бир тийин,
Улар бор, бу сизга Бахтлиги тайин.
Дўконлар тўла, гавжумдир бозор,
Чўнтакда пул бўлса, истаганинг ол.
Кимдир ош еяпти, кимдир макарон,
Бахт - кунда бир марта қайнаса қозон.
Маош олинганда - ойда икки бор,
Юкхонани тўлдириб қилганда бозор.
Қўйни - қўнжи тўлиб уйга кириш – Бахт!
Мана, рўзғоризда ҳамма нарса тахт.
Кийим - кечак, майли келаси сафар,
Кичиги каттаникини кийиб турар.
Бахт бу - миянгиз ҳеч турмаслиги жим,
Нима? Қанча? Нечта? Қачонга? Ва Ким?
Бахт бу - хотирангиз бермаяпти панд,
Ҳар кун янгилик йўқ, бўлингда хурсанд.
Олтмиш ёшдан кейин эрталаб турсанг,
Бирор жойинг оғриётганин сезсанг.
Бел ёки оёқ, ошар қон босим,
Демак сен тириксан! Бахт бу азизим!
Асрасин ҳеч нарса сезмай ётишдан,
Қариган чоғингда ёлғиз қолишдан.
Чолинг мункайиб қолгани - Бахт бу,
Сени барвақт ташлаб кетвормадику.
Тўйлар қилди, ота бўлиб ош берди,
Жаҳли чиқса яхшилаб бир мушт берди.
Бақириб турса ҳам яхшида бори,
Қаторнинг олдида туянинг Нори.
Келин гап қайтарар? Бу Бахтни қаранг!
Қулоққа пахта тиқинг, бўволинг гаранг.
Атроф жим - жит, йўқдир бирон товуш, сас,
Тинч ўтирасиз, ҳам асаб бузилмас.
Гап гапириб олинг, эшитманг жавоб,
Бахт бу - куймаганда сих ҳамда кабоб.
Куёв ичяптими, демак пули бор,
Қизингиз у билан яшар Бахтиёр.
Бола - чақа тинса, шу Бахт эмасми?
Кўнгил хотиржамлик давлат эмасми?
Қўшнинг ёмон чиқди, яна битта Бахт,
Сенга савоб учун битта имконият.
Қўшни ҳақин бажар, унинг ҳақи кўп,
Тансиқ таом чиқар, йўқлаб тургин, хўп?
Кўчанг ўйдим - чуқур? Бахт бу эй ўртоқ,
Секинроқ юрасан, хавф - хатар камроқ.
Йўлларда дўнгалак тегди жонингга?
Яхшида, ҳавф йўқдир болажонингга.
Ҳар ҳафта чойхона! Ана Бахт. Катта,
Улфатларинг борлиги зўрку албатта.
Кимгадир кераксан, ким сенга муҳтож,
Сен хожатбарорсан, қучоғингни оч.
Ҳаётда камчилик кўп, ҳеч тўлмайди,
Уларни ўзингга олма, бўлмайди.
Ҳар нарсадан Бахт топ! Кўнглингни кўтар!
Шунда умринг зўр ва мароқли, ўтар.
Ҳар нарсага бордир чораю даво,
Фақат ўлимгина ҳозир бедаво.
Токи тирик эканмиз, бордир имконият,
Саловот, истиғфор айтайлик, бу - Бахт.
Бошимиз саждада, дилларда Аллоҳ,
Ҳаётдан яхшилик изланглар гоҳ - гоҳ.
Ҳаёт гўзал, яхши, у Бахтларга кон,
Бахтли яшанг, қадрли, севимли инсон!
Бахтни ҳар нарсадан ахтариб топинг!
Маҳкам ушланг, қўйворманг! Кетидан чопинг!
Шоира эмасман, лек шеър ёзяпман,
Шу билан ўзимни Бахтли сезяпман.
Шеърни ўқияпсиз азизим, раҳмат,
Менга тортиқ қилдингиз олам, олам Бахт!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/Masturahojionasherlari

April 16, 04:00

Бахтли бўлмоқчимисиз?
- Ҳар орқангиздан гапирганга қулоқ солманг...
- Ҳар сўз берганни, сўзида туради, деб ўйламанг...
- Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг...
- Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукр қилинг...
- Ҳар бир нарсани Aллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг...
- Инсонлардан ҳеч нарса кутманг...
- Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг...
- Покиза қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг...
- Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.

April 16, 04:00
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

April 14, 02:10

Шу сатрларни ўқиётган Қадрдоним.
Аллоҳ сизни ҳам Байтининг тавофига чақирсин.
Пул тўпласам бораман , соғлигим яхши бўлса бораман деманг. Аллоҳ чақирса бораман денг.
Аллоҳ чақирса пул ҳам, соғлик ҳам топиларкан.
Аллоҳ ҳалолидан, барокотлисидан, осонидан, кутилмаган жойдан етказади Инша Аллоҳ.
Чақирсин. Лаббайкаларни айтиб етиб боринг.
Кўрмаганга бир армон, кўрганга минг армон, дейишади. Борганларни яна қайта чақирсин. Омийн.

April 14, 02:10

АЛЛОҲ, БАЙТИНГГА ЧАҚИР!
Қодир Аллоҳим! Бирлигинг ҳурмати.
Бандангман, суюкли Росул (с.а.в) уммати.
Дилимда қолмасин армон ҳасрати.
Аллоҳим! Байтингга бир бора чақир!
Отамдан, онамдан қолган ёдгорим.
Ҳабибим, табибим, ҳам беозорим.
Сирдошим, суянчим, мунис, дилдорим.
Аллоҳим! ОПАМНИ Байтингга чақир!
"Синглим " - деб буғдойзор оралаб келган.
Мен учун қайғурган, югурган, елган.
Отамнинг ўрнида отамдек турган.
Аллоҳим! АКАМНИ Байтингга чақир!
Тансиқ луқма топса илинган дарҳол.
Йўқловчим, сўровчим мендан ҳол- аҳвол.
Отам, онам руҳин қилувчи хушхол.
Аллоҳим! УКАМНИ Байтингга чақир!
Эркам, ширинсўзим, ибодатлигим.
Борга сабрли, йўққа қаноатлигим.
Қориям, булбулдек қироатлигим.
Аллоҳим! СИНГЛИМНИ Байтингга чақир!
Ўғлоним, полвоним, ишонган тоғим.
У бордир доимо ёруғ чироғим.
Борганини кўрай тириклик чоғим.
Аллоҳим! ЎҒЛИМНИ Байтингга чақир!
Бегимнинг, ўғлимнинг номуси, ори.
Уйимнинг ғунчаси, кўклам- баҳори.
Ўзга уй бекаси, куёвим ёри.
Аллоҳим! ҚИЗИМНИ Байтингга чақир!
Сўнгги томчи сувни бергувчи қизим.
Кеча кундуз хабар олгувчи қизим.
Меҳмон ўринимни солгувчи қизим.
Аллоҳ! КЕЛИНИМНИ Байтингга чақир!
Азиз тобуткашим, дугонам, дўстим.
Сизла сезилмайди уйим кам- кўсти.
Сиз билан бағрим бут, осмондир кўксим.
Аллоҳим! ҚЎШНИМНИ Байтингга чақир!
Билим, таълим берган шогирдларим бор.
Фарзандимдек кўрган шогирдларим бор.
Мендан дуо олган шогирдларим бор.
Аллоҳ! ШОГИРДЛАРИМ Байтингга чақир!
Бир кўрганни емиради минг армон.
Қалби Маккадаю, бунда тану жон.
Унга интилади барча мусулмон.
Аллоҳим! БИЗЛАРНИ Байтингга чақир!
"Лаббайка"лар айтиб борсайдик, кошки.
Сафо, Марва аро юрсайдик кошки.
Каъбапўшни кўзга суртсайдик, кошки.
Аллоҳим! ҲАММАНИ Байтингга чақир!
Мастура ҳожи она шеъри.
https://t.me/Masturahojionasherlari

April 14, 02:10

Ассалому алайкум Қадрдоним
.
Омонмисиз?
Хонадонингиз аҳли тинчми?
Сешанба тонги муборак булсин!
☀️
Кунингиз файзли ва барокатли, тинчлик омонликда ўтсин Азизларим!
☀️
Эрта тонгни яхши ният билан бошласак Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади!
🕊

🌹
Хаммангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо берсин
.
Ўтганларни Аллоҳ раҳматига, жаннатига вожиб қилсин.
🕊

🌹
Кўзимиз очиқ экан кўрарканмиз, Аллоҳ яхшиликларни кўрсатсин Ин шаа Аллоҳ.
🕊

🌹
Хар бир кунингизни дадил, Аллоҳга ишонч билан эзгу мақсадлар, яхши ниятлар ила бошланг.
🕊

🌹
Хар бир кунингизда икки дунёингизга фойдали, ҳайрли амаллар ила сахифангизни бойитинг.
🕊

🌹
Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Хар бирингизни, яқинларингизни қадаримизда ёзилган бало қазодан Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин !
🤲
АМИИН!
Бугунги кунингиз ҳайрли амал ва фойдаларга тўла бўлсин
!

April 14, 02:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram