
معلمة || Muallemah
Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».
Ҳар тонг Аллоҳ таоло сизни Ўзини рахматига ўраб Бомдод номозига уйғотиб қўяётган экан демак сиз ҳар икки дунё ҳам бахтли инсонлардан биридирсиз...
Бизга намоз ўқишимиз, покланиб таҳоратга қодир бўлишимиз учун куч қувват берган қалбимизга Ўзига бўлган муҳаббатни берган Роббим ўта марҳаматли ва буюкдир...
Алҳамдулиллаҳ я Роббил аъламийн..
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Хайрли тонг аҳли мусулмон уммати Муҳаммадийлар.
Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.
M
uallemah
| معلمة
🔴
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
🎙
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
M
uallemah
| معلمة
Аллоҳга дуо қилиб юзланганингизда васила қила оладиган Роббингиз билан ўртангизда Ундан ўзгаси билмайдиган бирор яширин солиҳ амалингиз борми?!
Зеро Яратувчимизга васила қила оладиган бандалардан яширин солиҳ амалимиз дуоимиз ижобатини тезлаштиради.
M
uallemah
| معلمة
Ҳаётимизда "кетишлар" кўп...
Биз ҳамиша қайлардандир кетдик...
Онамиз бағридаги ошёндан кетдик-номи "туғилиш" бўлди!
Бизни ўраган этакдан кетдик- номи "улғайиш" бўлди!
Боғчадан, мактабдан, университетдан кетдик-ниҳояти номи "етуклик" бўлди...
Уйланаркансиз, ортингиздаги нигорон она кўзларини ранжитмай, ўз уйингиз томон кетдингиз- номи "уйланиш" бўлди...
Қизларда ҳам шундай...
Улар тамоман жуда кўп нарсаларга кўникиши шарт бўлган ўзга бир хонадонга кетишади...
Ва ҳамма бунинг номини "тақдир йўриғига кўниш" деб атайди...
Кетаверасиз, кетаверамиз то бу кетишлар сўнгги "ўлиш" бўлгунча...
Кетганларнинг ортидан асоратлар қолади...
Яхши излар, яхши сўзлар, бизни эслаганда ёришиб кетадиган қадрдон юзлар-ҳамиша ортимизда қолсин...
РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
M
uallemah
| معلمة
#ҳадис
#манфаат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Бир киши сизга яхшилик қилса, уни мукофотланглар. Ҳеч нарса топа олмасангиз, то уни мукофотладим деб ҳисоблагунингизча ҳаққига дуои хайр қилинглар» (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Бир ривоятда «Кимга бир яхшилик қилинса ёки унга яхшилик қўли чўзилса, ёрдам қўлини чўзган кишига: ,,Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин», деса, мақтовни мукаммал қилган бўлади”, дейилган.
M
uallemah
| معلمة
#1025_дур
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Хурмо мева, ғизо-егулик, даво, ичимлик ва ширинликдир».
«Тиббун Ан-набавия», 172.
M
uallemah
| معلمة
Қарздор ҳолатда вафот этса нима бўлади?
Баҳодирхон Абдулбарий домла
M
uallemah
| معلمة
Ажойиб тенглама
Истиғфорни қанча кўпайтирсанг, хайр-яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
– Истиғфор жаннатдир.
– Истиғфор ҳаётдир.
– Истиғфор нур ва яхшилик аломатидир.
– Истиғфор яхши ризқдир.
– Истиғфор оила қуриш ва зурриётдир.
– Истиғфор табассум ва саодатдир.
– Истиғфор қалб кенглиги, хотиржамликдир.
– Истиғфор яхшиликлар калитидир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!
M
uallemah
| معلمة
Тухум истеъмоли юрак хасталигидан ҳимоя қилиши мумкин
Янги олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, таомингиз таркибида маълум миқдорда тухум бўлиши юрак-қон томирлари хасталикларининг олдини олар экан.
Юрак-қон томирлари хасталикларига юрак ёки қон томирларига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳолат, жумладан, ишемик, инфарк ва инсульт каби хасталиклар киради. Мазкур хасталикни танада холестерин миқдори ўта юқорилиги тасдиқлайди. Бу дегани, юракнинг соғломлиги учун холестеринни назорат қилиш, унинг кўпайиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
M
uallemah
| معلمة