Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

معلمة || Muallemah

Muallemah1
Albatta «Robbimiz Allohdir» degan, so'ngra bunda mustaqim turganlarga xavf yo'qdir va ular xafa ham bo'lmaslar ✨
Подписчики
2 880
24 часа
20
30 дней
-120
Просмотры
421
ER
0,12%
Посты (30д)
56
Символов в посте
1 170
December 10, 14:36

Бомдод намозига уйғонишнинг 4 та йўли

December 10, 01:37
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Пайгамбаримиз ﷺ дедилар: ”ЖАННАТ аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар...
Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таъла:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар..! – дейди...„
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар», деганлар.
Вафодор дўст – сизни ЖАННАТларда қидирадиган дўстдир!
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтинларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди», денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
Мен Сизлардан шуни илтимос қиламанки, жаннатда мени тополмасангиз, БИР МАРОТАБА бўлса-да, Аллоҳни сизга эслатган бўлсам, мен ҳақимда Роббимдан сўранг ва дуоларингизда бир бора бўлса ҳам, мени эслаб қўйинг...
Muallemah معلمة

December 09, 12:43
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Muallemah معلمة

December 09, 06:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Намоз ва рўза қандай фарз бўлса, худди шундай қалбдан кибр, ҳасад, ҳирсни йўқотиш ҳам вожибдир.
©
Абул Ҳасан Ҳарақоний қуддиса сирруҳу
Muallemah معلمة

December 08, 17:53

Шайх Абдурроззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Кимки енгил-ёлпи гап-сўзларга берилиб, ҳазил-мутойиба, масхара ва аскияни одат қилган одамлар билан ўтирса, ёки телефон, телевизор, интернет орқали уларни кузатиб, масхараомуз сўзларига қулоқ тутса ва ҳатто уларга бир табассум билан жавоб қайтарса ҳам — уларнинг гуноҳларидан ўз улушини олади.
Бугунги кунда WhatsApp, Telegram, Instagram, TikTok каби ижтимоий тармоқларда жуда кўп бефойда, беҳаё, масхарабозликка тўла ҳазиллар тарқалмоқда. Шу каби йиғилишларда қатнашиб, ёки экран орқали томоша қилиб, бефойда гапларни эшитиб кулувчилар — улар билан бирга гуноҳда, фасод тарқатишда, инсонларнинг онгини бузишда шерик бўлаётганларини билишлари лозим.
Мен — дейди шайх — бу ижтимоий тармоқларнинг кўпини умримда ҳам очмаганман, ишлатишни ҳам билмайман. Улар ҳақида баъзан одамлардан эшитиб қоламан холос. Бу Аллоҳнинг менга берган улкан неъматидир: мени мана шу балолардан асрагани учун Аллоҳга шукр қиламан.
Бундай бузуқликлар одамларнинг тарбиясини, ахлоқ-одобини, савиясини, илм-ҳимматини пастлатиб, жамиятни тубанлаштириб қўйганини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Кимдир интернетни ҳақни излаб, яхшиликка сарфлаётган бўлса, аксарият одамлар уни фасод ва бузуқлик тарқатишда ишлатмоқда.
Телефонда келган масхарабозликларни ёқиб кўриш, уларга табассум қилиш, ҳатто уларни бошқаларга юбориб кулги қилиш — Аллоҳнинг олдида гуноҳ ва берилган неъматларга ношукурликдир.
Ибн Хатим, Ибн Аббосдан ривоят қиладилар: Каҳф сураси 49-оятидаги
“Бу қандай китобки, бизнинг катта-кичик ҳеч бир амалимизни қолдирмай ёзиб қўйибди?!”
— деган сўзлар ҳақида Ибн Аббос:
“Кичкина амали — мўмин устидан кулгандаги табассум; каттаси эса — қаҳқаҳа отиб кулмоқдир”
, деганлар.
Эй биродарим, диндошингга табассум — садақа бўлиб ёзилади. Лекин диндошинг устидан кулсанг, ҳатто бир жилмайсанг ҳам — бунинг ўзи гуноҳкор бўлишинг учун етарли. Бу нарсаларнинг барчасини Қиёмат куни амал дафтарида топасан.
Инсонлар орасига иғво солувчи, ҳар бир сўздан хато қидирувчи, топганда эса унга яна ўнта ёлғон қўшиб тарқатувчи бўлманг. Чақимчи Жаннатга кирмайди; ҳасадчи амалларини тили билан ёқиб юборади; ҳаромга қараган кўз эса Аллоҳнинг жамолини кўришдан маҳрум бўлади.
Дунё манфаати учун ёлғончи, фасодчи, одамларни бир-биридан узувчи бўлиб ўзингизни бадном қилманг. Аллоҳ азиз қилганни хор қилувчи, хор қилганни азиз қилувчи бўлманг.
Дунё якунга яқин. Фақат қилган амалларингиз сизга ҳамроҳ бўлади. Агар яхшиликка чақирувчи, ислоҳ қилувчи бўлсангиз — ислоҳчиларнинг энг улуғи Набий алайҳиссалом билан бирга бўласиз. Агар фасодчи, хасадкор, қалби қора ҳолда кетсангиз — фасод аҳлининг боши бўлган Абдуллоҳ ибн Убайй билан бирга туриб қоласиз.
Аллоҳ сизга ўзингизни кўриш учун ҳаётни берди.
Бир маротаба қалбингизга ойна тутинг:
кимсиз?
Ҳар биримиз қалбимиз муқаддас, пок, ёшил деб ўйлаймиз. Аммо ўзимизга ҳақ баҳо беролмаганимиз учун ўзгара олмаяпмиз.
Бугун ҳаққа тик боқиб, ўз хатомизни тан олсак, қолган ҳаётимизни яхшилашга умид бор эди. Аммо одамлар “сен… сен…” дейиш билан машғул. Ўзимизга эса вақт қолмаяпти.
Дунёда ҳасад қилиб, ғийбат қилиб, одамларни ёмон кўриб етарлича гуноҳ тўпладик. Ҳисобимизга эса бир қадам қолди.
Ажал фариштаси эса кутмайди.
Таёрланинг:
Қоронғи қабрда амалларингиз билан ёлғиз қолишга таёрланинг.
Кечагина ухлаб-кулиб юрганлардан қанчаси бу жумада тупроқ остида уйғонди?
Muallemah
معلمة

December 08, 02:44
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ЁЛҒОН
ТАҚВО...
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозорда бир кишининг бир дона хурмони кўтариб: “Бу хурмони топиб олдим, кимники?”, деб бақириб юрганини кўриб қолди. Уни тўхтатиб деди:
“Уни еявер, эй ёлғон тақво соҳиби!”.
#Кўп
инсонларни оддий ишларда парҳез қилиб юрганини кўрамиз. Уларни кўриб гўё саҳобаларнинг қолдиғими деб ўйлайсиз. Аммо қолган ишларини ҳам билганингиздан кейин улар билан ислом ахлоқи ва тақвоси ўртасида машриқ ва мағриб қадар масофа борлигига гувоҳи бўласиз!
Бу нарса мағзга эътибор бермасдан пўчоққа аҳамият бериб юришдир. Бу нарса ички оламга эътибор бермасдан ташқи кўринишни чиройли қилиб юришга ўхшайди.
Мисвок суннат, аммо кишиларни ғийбат қилиб гўштини ейиш ҳаромдир. Бундан сақланиш эса фарздир!
#Умар
ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзини ибодатлардан чарчаган кишидек кўрсатиб, эгилиб юриб бораётган бир кишини кўриб қолди ва кишилардан унинг кимлигини сўради. Кишилар унинг зоҳид ва обид эканлигини айтишди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу уни тўхтатиб дарраси билан урди ва деди:
-Аллоҳ сени ҳалок қилсин! Динимизни ўлдирма. Ислом касалманд эмас!
#Зоҳидлик
дегани эгилиб, бошни хам қилиб, худди ўлиб қоладигандек, эски кийимларни кийиб юриш эмас. Зоҳидлик бу ҳаромни тарк қилиш. Ким ҳаромни тарк қилса гарчи Қоруннинг молига эга бўлсада, зоҳиддир. Ким ҳаромга шўнғиса, гарчи бир бурда нони бўлмасада зоҳид эмасдир!
#Ҳасан
Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
-Кишида минг дирҳам бўлса ҳам зоҳид бўлиши мумкинми?
Имом деди:
-Албатта! Шарти шуки, пул қалбида эмас, қўлида бўлсин!
#Имом
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Абу Дардо розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳдан мунофиқликнинг хушуъсидан паноҳ сўрайман!
Одамлар сўрашди:
-Мунофиқликнинг хушуъси нима?
Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
-Тананинг қўрқаётганини, аммо қалбнинг қўрқмаётганини кўришингиз!
#Суфён
Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ҳали шунақанги одамлар дунёга келади, улар риё ва сумъа учун хушуъ қилишади. Улар йиртқич бўриларга ўхшашади. Мақсадлари дунё ҳамда ҳалол-ҳаромлигига қарамасдан пул жамлашдир!”.
#Бир
киши имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб сўради:
-Эй имом! Мен чидай олмасдан бир аёл билан зино қилиб қўйдим. Унинг ўғли зинодандир!
Имом сўради:
-Бундан кўра азл қилсанг бўлмасмиди?!
У деди:
-Азлнинг макруҳлигини эшитган эдим!
Шунда имом деди:
-Зинонинг ҳаромлиги сенга етиб келмабди-да!
#Оиша
розияллоҳу анҳо бир кишининг эгилиб ҳолсиз юриб бораётганини кўриб сўради:
-Унга нима бўлган?
Одамлар дейишди:
-У зоҳид!
Шунда Оиша розияллоҳу анҳо деди:
-Умар розияллоҳу анҳу ҳам зоҳид эди. Гапирса овози жарангдор чиқар эди, юрса ҳаммадан олдин юрар эди, Аллоҳ учун бировни урса оғритар эди!
#Аллоҳим
! Сендан ёлғон тақводан, тана хушуъ қилиб қалб бузуқлигидан, Сенга бир нарсани, бандаларингга эса бошқа нарсани кўрсатишдан паноҳ сўраймиз!
Muallemah معلمة

December 07, 04:47
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#реал_воқеа
Бир киши қамалиб, 20 йилдан кейин уйига қайтса ўзидан кичикроқ укаси қариб кетибди. Қамалган ака 20 йил вақт ўтса ҳам деярли ўзгармаган. Гўёки ака-укаларнинг ўрни алишиб қолгандек.
Сабаби оддий:
Аканинг қамоқдалигида охиратдан бошқа ғами, яъни дунё ташвиши бўлмаган. Ука эса озодликда бўлса ҳам дунё ташвишларидан эзилган. Шу сабаб акадан олдин нураб кетган.
Инсонни асосан дунё ғами қаритади. Ортиқча ҳою-ҳавас, Раззоқ сифатли ризқ берувчи зотга  таваккулнинг йўқлиги, эътиқод сустлиги инсонни емиради.
Охират ғамидагилар учун эса кўп нарса керакмас, бўлар-бўлмас сиқилмайдилар. Дунёвий орзу истаклар илинжида маҳзун бўлмайдилар. Ўлиб-тирилиб ёлғон дунё фитналарига учмайдилар.
Бекорга бу дунё зиндонга қиёсланмаган. Охират ғамидаги эрки чекланган ака бахтлироқми, ёки, озодликдаги ука...?!
Борди-ю, ака ҳам қамоқда дунё учун ғам чекканда (яъни қадаридан нолиб)
укасидан бешбаттар абгор ҳолатга тушиши мумкин эди, валлоҳу аълам.
Хулоса ҳар кимнинг ўзидан...
©️
Muzdalifa
Muallemah معلمة

December 06, 04:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.
1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг:
•Ғийбатни
•Баҳслашишни
•Араз ва гинани
2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг:
•Телефонга
•Интернетга
•Телевизорга
3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг:
•Қуръон тиловатини
•Илмий суҳбатни
•Жамоат бўлиб намоз ўқишни
4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг:
•Дуони
•Зикрни
•Тавбани
5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг:
•Кўп ейишни
•Кўп ухлашни
•Кўп гапиришни
6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг:
•Узр сўрашга
•Ҳурмат қилишга
•Ташаккур билдиришга
7.Уйингизга уч нарсани киргизманг:
•Фоиз
•Ҳаром ризқ
•Бировнинг ҳаққи.
@Halovatuz
Muallemah معلمة

December 05, 12:59

#Quron
ilmi
ҚУРЪОНДА АЁЛЛАРНИНГ 40 ТОИФАСИ
1. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг завжаи мутаҳҳаралари (“Аҳзоб” сураси, 28-оят)
2. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизлари (“Аҳзоб” сураси, 59-оят)
3. Ўзини Расулуллоҳ (с.а.в.)га тортиқ қилган аёллар (Бу фақат Расулуллоҳ (с.а.в.)га хос хусусият бўлган) (“Аҳзоб” сураси, 50-оят)
4. Оналаримиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
5. Қиз фарзандларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
6. Опа-сингилларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
7. Аммаларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
8. Холаларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
9. Ака-укаларимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
10. Опа-сингилларимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
11. Эмизган “она”ларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
12. Эмишган опа-сингилларимиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
13. Қайноналаримиз (“Нисо” сураси, 23-оят)
14. Хотинимизнинг қизлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
15. Ўз пушти камаримиздан бўлган ўғилларимизнинг хотинлари (“Нисо” сураси, 23-оят)
16. Жуфти ҳалолларимиз (“Ясин” сураси, 56-оят)
17. Чиройли амал қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 29-оят)
18. Муслималар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
19. Мўминалар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
20. Давомли итоаткор аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
21. Садоқатли аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
22. Сабрли аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
23. Тавозели аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
24. Садақа қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
25. Рўза тутувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
26. Авратларини сақловчи (иффатли) аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
27. Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар (“Аҳзоб” сураси, 35-оят)
28. Тавба қилувчи аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
29. Ибодатли аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
30. Озод, ҳур аёллар (“Нисо” сураси, 25-оят)
31. Иффатли аёллар (“Нур” сураси, 4-оят)
32. Фаҳш ишлардан бехабар (иффатли) аёллар (“Нур” сураси, 23-оят)
33. Покиза аёллар (“Нур” сураси, 26-оят)
34. Солиҳа аёллар (“Нур” сураси, 32-оят, “Нисо” сураси, 34-оят)
35. Кексайиб қолган ва никоҳни ўйламайдиган аёллар (“Нур” сураси, 60-оят)
36. Аллоҳ сақлаганича ҳимояли, яъни эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи аёллар (“Нисо” сураси, 34-оят)
37. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўз эри ҳақида баҳслашиб, Аллоҳга шикоят қилган ва Аллоҳ унинг сўзларини эшитган аёл (“Мужодала” сураси, 1-оят)
38. Имтиҳон қилинувчи аёллар (“Мумтаҳана” сураси, 10-оят)
39. Бокира аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
40. Жувон аёллар (“Таҳрим” сураси, 5-оят)
Muallemah معلمة

December 05, 07:48

9860 2601 0186 1409
М. Хайруллаева
Садақотлар Аллоҳнинг ғазабини ўчиради. Солиҳ амаллар кетма-кетлигини улаш Аллоҳга бандаларини севимли қилишига сабабчи бўлади. Яратувчимизга севимли бўлиш Аллоҳнинг раҳмати ва нематларини зиёда қилади.
Жума куни эҳсон қилишни одатга айлантирганларга ҳайрия учун...