
Naqshband.uz
ЁШ ҚЎЗИЧОҚНИНГ ГЎШТИНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓
2069-САВОЛ: Уйимиздаги уч ойлик қўзичоқнинг оёғи синиб, юролмай қолди. Шуни сўйиб, гўштини есак бўладими? Ёки ейишга яроқсиз ҳисобланадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда ҳалол бўлган ҳайвонларни, жонзотларни ейиш учун маълум ёш белгиланмаган. Ҳатто янги туғилган ҳайвоннинг гўштини ҳам ейиш мумкин.
Ватандошимиз, буюк муҳаддис имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий” асарларида Хандақ ғазоти бобида қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
Жобир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очликдан силласи қуриган ҳолатда кўриб, уйига келиб, аёлига бирор нарса пиширишни тайинлайди. Аёли бир улоқчани сўйиб, пиширади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар ундан тановул қиладилар.
Ҳадиси шарифда арабча “Аноқ” сўзи билан келтирилган улоқчани муҳаддис уламолар тўрт ойга тўлган, онасидан ажратилган ва ўтлашга қодир бўлган эчки боласи, деганлар.
Демак, ҳалол ҳайвон гўштини ейишнинг муайян ёши белгиланмаган. Асосийси, сўйишни шариат талабига мувофиқ тарзда бажарилишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
#Navoiy
#Video
#Vaqf_fondi
26.04.2026
NAVOIY VILOYATIDA XAYRIYA VA SAXOVAT TADBIRLARI O‘TKAZILDI
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
➡️
O‘ZINGIZ XOHLAGAN YO‘NALISHNI TANLANG VA EHSON QILING!
PAYME
|
CLICK
|
Paynet
|
ALIF
|
Uzum Bank
|
Agrobank
|
uPay
va boshqa ilovalar orqali EHSON QILING
🌿
🤝
"
VAQF" XAYRIYA JAMOAT FONDI
ijtimoiy tarmoqlari
📱
@VAQFUZ
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
|
📱
Youtube
|
📱
Tiktok
#Мақола
#долзарб
Мазҳаблар — бирлик рамзи
Ислом дини инсониятни ягона эътиқод, ягона мақсад ва эзгу қадриятлар атрофида бирлаштиришга чақирувчи мукаммал тизимдир. Унда ихтилоф эмас, балки ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик асосий ўринни эгаллайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазҳаблар ҳам ислом уммати ичидаги парокандалик эмас, аксинча, бирликни таъминловчи муҳим омил сифатида намоён бўлади.
Мазҳаб сўзи араб тилидан олинган бўлиб, “йўл”, “услуб” маъноларини англатади. Исломда мазҳаблар — Қуръон ва суннатга асосланиб, фиқҳий масалаларни тушуниш ва татбиқ этишда шаклланган илмий мактаблардир. Уларнинг пайдо бўлиши турли ҳудудлар, шароитлар ва ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлган.
https://www.naqshband.uz/fikh-va-fatvolar/mazhablar_birlik_ramzi
Нарзилло Ахмедов,
Мир Араб олий мадрасаси “Диний фанлар” кафедраси мудири
🔗
@NaqshbandUZ
#Кун_ояти
Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар.
Наҳл сураси, 53-оят
🔗
@NaqshbandUZ
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун сешанба
— 28 апрель 2026
— 11 зулқаъда 1447
🤲
Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин! Унда мангу қолувчилардан ва ато этилган манзилатга рози бўладиган бандалардан қилгин!
🔗
@NaqshbandUZ
#Muslim_podcast
📱
🗣
HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
Энг ёмон одам
🕌
Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов
Тўлиқ видео:
https://youtube.com/live/ToAvEud23HM
🔗
@NaqshbandUZ
Муҳаммад Мутавали Шаъровий айтадилар:
َسَارِعُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ
Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.
(Оли Имрон сураси 133-оят),
оятига амал қилишни хоҳласангиз бугунги ишни эртага қолдирманг.
"Охират тадоруги" китобидан.
🔗
@NaqshbandUZ
#иқтибос
#инфографика
"БАРКАМОЛ АВЛОД-2026" СПОРТ ЎЙИНЛАРИ
🟦
🟦
🟦
Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан илгари сурилган барча соҳалар қатори спорт ўйинлари ҳам жуда жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда диний қўмита раҳбарияти бошчилигида имом-хатиблар ва ноиблар орасида ҳам футбол, волейбол, кураш, теннис, шахмат, шашка каби спорт ўйинларининг бўлиши диний соҳа вакиллари фақатгина ибодатда эмас, балки ҳам ибодат, ҳам яхши амаллар ҳамда спорт ўйинларида ҳам пешқадамлар қаторида эканликларини кўрсатдилар. Мен бугун Бухоро вилояти бош имом-хатиби ҳамда Мир Араб олий мадрасаси ректори сифатида бугунги бўлаётган жараёнда бутун жамоамиз билан жуда хурсанд эканлигимизни ва бу мусобақа ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимизни изҳор этиб қоламан.
©️
Устоз Жобир домла Элов
ЎМИ Бухоро вилояти вакили,
Мир Араб олий мадрасаси ректори
("Баркамол авлод-2026" спорт ўйинлари интервьюсидан)
✅
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
https://t.me/Mirarabuz
👨💻
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀
telegram
|
🔵
facebook
|
🎬
youtube
💬
mirarab.uz
|
📷
instagram
#КУН_ОЯТИ
«
Аллоҳга «қарзи ҳасана» берадиган киши борми?! Бас, У Зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтаради ва унга карамли ажр бор».
(Бақара, 245)
Ушбу оят нозил бўлганда Абу Даҳдаҳ Ансорий исмли саҳоба:
– Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло биздан қарз хоҳлаяптими? – деди.
– Ҳа, эй Абу Даҳдаҳ, – дедилар У зот. Шунда Абу Даҳдаҳ Расулуллоҳ алайҳиссаломга:
– Қўлингизни беринг, – деди-да, у зотининг муборак қўлларидан тутдиб: – Мен Роббимга боғимни қарз бердим, – деди.
Унинг боғида олти юз туп хурмоси, хотини Умму Даҳдаҳ ва фарзандлари бор эди. Абу Даҳдаҳ боғига келиб, хотини Умму Даҳдаҳни чақирган эди, у:
– Лаббай! – деб чиқди. Абу Даҳдаҳ:
– Боғдан чиқ, мен уни Роббимга қарз бердим, – деди.
(Ҳаётус саҳоба)
🔗
@NaqshbandUZ