Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Naqshband.uz

NaqshbandUZ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
Подписчики
14 000
24 часа
30 дней
-300
Просмотры
1 814
ER
15,83%
Посты (30д)
290
Символов в посте
536
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
April 29, 07:05
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Мақола
#Долзарб
🗣
МЕН УНАҚА ЭМАСМАН...
▫️
Оқшом тушгач, атроф ғира-шира бўлиб, ҳатто яқинингиздаги инсонни ҳам таний олмай қоласиз. Қоронғулик чўкиши билан осмонда ой кўрина бошлайди. Зулматни ҳайдаш илинжида жон-жаҳди билан ҳаракат қилган ой гоҳида кучсизланиб, чарчаб қолгандек туюлади. Мана шу хайрли ишда тонг ойнинг кўмагига ошиқади ва улар биргалашиб тунни ёритадилар. Ниҳоят, қуёш чиқиб, ўз нурларини сочгач, тун кунга айланади. Офтобнинг нури бутун оламни мунаввар қилади.
▪️
Бироқ, қаро тунларда қолиб кетган қалблар ҳам бундан ёришармикан? Уларнинг ҳам вужудлари равшанлашиб, инсофлари уйғонармикин?...
🔻
Батафсил:
https://oliymahad.uz/46315
📌
Дилшод ҲОДИЕВ,
Бухоро шаҳар "Абу Бакр Сиддиқ" жомеъ масжиди имом ноиби
,
Тошкент ислом институти Модуль таълими тизими талабаси
🔗
@NaqshbandUZ

April 29, 05:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бир дона ўқ битта инсонни ўлдиради, аммо бир бузуқ фикр бутун жамиятни ҳалок қилишга қодир.

April 28, 22:00
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун чоршанба
— 29 апрель 2026
— 12 зулқаъда 1447
🤲
Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин! Унда мангу қолувчилардан ва ато этилган манзилатга рози бўладиган бандалардан қилгин!
🔗
@NaqshbandUZ

April 28, 13:05

Янги қурилаётган уйлар савдоси
Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.
Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗
@NaqshbandUZ

April 28, 10:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Алий розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ҳар бир нарса ақлга муҳтож, ақл эса одобга муҳтож, ақл ва одобдан бошқа ҳар қандай қадр-­қийматнинг чегараси бор”.
Одоб ва ақл бир-­бирини тақозо этувчи кучлардир. Шунинг учун:
“Ақлсизда одоб, одобсизда ақл йўқ”
,
дейилган.
🔗
@NaqshbandUZ

April 28, 07:04

ЁШ ҚЎЗИЧОҚНИНГ ГЎШТИНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

2069-САВОЛ: Уйимиздаги уч ойлик қўзичоқнинг оёғи синиб, юролмай қолди. Шуни сўйиб, гўштини есак бўладими? Ёки ейишга яроқсиз ҳисобланадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда ҳалол бўлган ҳайвонларни, жонзотларни ейиш учун маълум ёш белгиланмаган. Ҳатто янги туғилган ҳайвоннинг гўштини ҳам ейиш мумкин.
Ватандошимиз, буюк муҳаддис имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий” асарларида Хандақ ғазоти бобида қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
Жобир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очликдан силласи қуриган ҳолатда кўриб, уйига келиб, аёлига бирор нарса пиширишни тайинлайди. Аёли бир улоқчани сўйиб, пиширади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар ундан тановул қиладилар.
Ҳадиси шарифда арабча “Аноқ” сўзи билан келтирилган улоқчани муҳаддис уламолар тўрт ойга тўлган, онасидан ажратилган ва ўтлашга қодир бўлган эчки боласи, деганлар.
Демак, ҳалол ҳайвон гўштини ейишнинг муайян ёши белгиланмаган. Асосийси, сўйишни шариат талабига мувофиқ тарзда бажарилишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
РАСМИЙ САҲИФА

УЛАШИНГ
🗣

April 28, 05:03
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Navoiy
#Video
#Vaqf_fondi
26.04.2026
NAVOIY VILOYATIDA XAYRIYA VA SAXOVAT TADBIRLARI O‘TKAZILDI
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
↘️
➡️
O‘ZINGIZ XOHLAGAN YO‘NALISHNI TANLANG VA EHSON QILING!
PAYME
|
CLICK
|
Paynet
|
ALIF
|
Uzum Bank
|
Agrobank
|
uPay
va boshqa ilovalar orqali  EHSON QILING
🌿
🤝
"
VAQF" XAYRIYA JAMOAT FONDI
ijtimoiy tarmoqlari
📱
@VAQFUZ
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
|
📱
Youtube
|
📱
Tiktok

April 28, 04:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Мақола
#долзарб
Мазҳаблар — бирлик рамзи
Ислом дини инсониятни ягона эътиқод, ягона мақсад ва эзгу қадриятлар атрофида бирлаштиришга чақирувчи мукаммал тизимдир. Унда ихтилоф эмас, балки ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик асосий ўринни эгаллайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мазҳаблар ҳам ислом уммати ичидаги парокандалик эмас, аксинча, бирликни таъминловчи муҳим омил сифатида намоён бўлади.
Мазҳаб сўзи араб тилидан олинган бўлиб, “йўл”, “услуб” маъноларини англатади. Исломда мазҳаблар — Қуръон ва суннатга асосланиб, фиқҳий масалаларни тушуниш ва татбиқ этишда шаклланган илмий мактаблардир. Уларнинг пайдо бўлиши турли ҳудудлар, шароитлар ва ижтимоий эҳтиёжлар билан боғлиқ бўлган.
https://www.naqshband.uz/fikh-va-fatvolar/mazhablar_birlik_ramzi
Нарзилло Ахмедов,
Мир Араб олий мадрасаси “Диний фанлар” кафедраси мудири
🔗
@NaqshbandUZ

April 28, 01:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Кун_ояти
Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар.
Наҳл сураси, 53-оят
🔗
@NaqshbandUZ

April 27, 22:04
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.
Бугун сешанба
— 28 апрель 2026
— 11 зулқаъда 1447
🤲
Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин! Унда мангу қолувчилардан ва ато этилган манзилатга рози бўладиган бандалардан қилгин!
🔗
@NaqshbandUZ