Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ📚📚

Nasibam29
АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ! —— Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!
Subscribers
1 040
24 hours
30 days
-30
Post views
449
ER
43,37%
Posts (30d)
17
Characters in post
604
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
March 13, 14:14
Media unavailable
3
Show in Telegram

🥰
🥰
🥰

March 13, 12:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

РАМАЗОНДА ЖУДА МУҲИМ 3 СОАТ
Рамазон ойида уч фурсатни қўлдан чиқарманг!
Биринчиси — оғиз очишдан олдинги соат.
Бу соатни дуога ажратиш лозим, чунки рўзадор инсоннинг оғиз очишдан олдин қилган дуоси рад этилмайди.
Иккинчиси — туннинг охирги учдан бир қисми.
Бу вақт истиғфор ва дуо вақтидир, чунки айнан шу вақтда Аллоҳ энг қуйи осмонга тушиб дейди:
“Менга илтижо қилувчи борми, Мен унга жавоб берсам? Мени мағфиратимни сўровчи борми, Мен уни мағфират қилсам?”
Учинчи соат эса — бомдод намозидан кейин қуёш чиққунгача бўлган вақт.
Бу соатда зикр қилиш, Қуръон ўқиш ва унинг оятлари устида тафаккур қилиш вақтидир.

March 13, 04:30

АБДУЛҲАМИДХОН АВЛОДИНИНГ ФОЖИАЛИ ТАҚДИРИ
Султон Абдулҳамидхон II нинг фарзандларига нима бўлганини биласизми?
Улар қаерда ва қандай яшаганини, Қаерда вафот этганини, Кўпчилик билмайди. Чунки бу айтилишини исташмайдиган бир тарих.
Султон Иккинчи Абдулҳамидхон. Унинг номини ҳамма билади. У 33 йил давомида империяни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Империалистлар столида ёлғиз ўзи музокара қилди.
Улар “касал одам” деб атаган бир давлатни ўнлаб йиллар парчаланишдан сақлаб қолди.
У Фаластинни сотмади. Қарз тузоқларига тушмади. Яширин ташкилотларга қарши курашди.
Бунинг учун оғир баҳони тўлади. Тахтдан туширилди. Сургун қилинди. Аввал Салоникига, кейин Истанбулга.
Аммо энг оғири кейин бошланди. Унинг фарзандлари билан нима бўлди?
Аҳмад Нуриддин Афанди. Усмонли сулоласининг набираларидан бири. Сургун йилларида бегона юртларда ойлар давомида оч қолди.
Пулсизлик ичида яшади ва охирида пулсизликдан вафот этди. Очликдан ўлди.
У султонлар сулоласидан чиққан инсон эди, аммо унинг ўғли бир бурда нон топишга ҳам қийналди.
Шаҳзода Орҳон Афанди. Бу ном камроқ эшитилган, аммо унинг ҳикояси балки ҳаммасидан оғир.
У вафот этди, дафн қилинди. Йиллар ўтгач қабр ҳаққи тўланмагани учун унинг суяклари қайта қазиб олинди.
Қабрдан чиқарилди ва кимсасизлар қабристонига ташланди. Бир вақтлар саройда туғилган бир шаҳзоданинг суяклари кимсасизлар қабристонига тушди.
Зекиё Султон, Абдулҳамидхоннинг қизи. У бир пансион хонасида яшарди. Уй эгаси ижара ҳақини ҳам олмасди, ачиниб. Зотан оладиган пул ҳам йўқ эди.
У ўша хонада, ўша тўрт девор орасида қулдан ҳам ёмон аҳволда яшади ва ўша ерда вафот этди.
Бир вақтлар дунёни титратган султоннинг қизи ижараси тўланмаган бир пансион хонасида ҳаётдан кўз юмди.
Наима Султон ҳам сургунда ҳаётдан кўз юмди. Бегона юртларда, Албанияда, ватандан йироқ ва ёлғиз ҳолда.
Бир ўйлаб кўринг. Бу одамлар нима қилди бундай тақдирга лойиқ бўлиш учун?
Бу миллатга бир вақтлар дунёни титратган давлатни қолдиргани учунми?
Оталари бу миллатга хиёнат қилдими?
Йўқ. Аксинча. У бу миллатнинг ерларини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани фидо қилди. Фаластинни сотмади.
Анатолияни бермади. Империалистлар олдида бош эгмади. Керак бўлганда ўз ака-укаси, қариндоши, ҳатто фарзандини ҳам миллат учун фидо қилди.
Ва бунинг оғир оқибати унинг фарзандларининг очлик ва муҳтожликда яшаши бўлди.
Бугун бу номлар кўпчиликка маълум эмас, бу ҳикоялар эса деярли тилга олинмайди.
Ҳолбуки бу сулоланинг баъзи авлодлари ҳаётларини бегона юртларда, кимсасиз ҳолда якунлашди.
Tarik Ziyad

March 11, 16:44
Media unavailable
3
Show in Telegram

2-қисм
"Кечирасиз Сизга ёрдам керакми?"-Менгами? Йуқ керакмас."
"Сиз менга ачинганиздан шундай гапиряпсиз тўғрими? Менга ундай қараманг. Қари ота-онам бор. Мен уларни боқа оламан."
————
Унда боқимандалик ва гадойлик қилиш тушунчаси бегона экан.
Содиқ Раҳимов ФБ саҳифасидан
https://t.me/+8fQBElM8bU85NGMy

March 11, 16:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

1-қисм
"Кечирасиз Сизга ёрдам керакми?"-Менгами? Йуқ керакмас."
"Сиз менга ачинганиздан шундай гапиряпсиз тўғрими? Менга ундай қараманг. Қари ота-онам бор. Мен уларни боқа оламан."
————
Унда боқимандалик ва гадойлик қилиш тушунчаси бегона экан.
Содиқ Раҳимов ФБ саҳифасидан
https://t.me/+8fQBElM8bU85NGMy

March 10, 12:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

Аллоҳга шунчалик яқин бўлгинки, сени топиш учун одамлар Аллоҳга яқинлашишга мажбур бўлсинлар.

March 09, 16:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мусулмонлар Салоҳиддин Айюбий ва Султон Абдулҳамидни нега бу қадар севишларининг сабабини биласизми?
Бири Қуддусни олди. Иккинчиси бермади.

March 08, 15:52

ℹ️
سورةالنمل
🐜
( كاملة ) تلاوة
🌹
هادئة
😴
للنوم راحة للقلب
❤️
والعقل صوت من السماء وراحة نفسية بلال دربالي 2

👤
القارى بلال دربالي 2 - تلاوة

March 08, 15:37
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ҳеч нарса ғайри табиий эмас. Фақатгина ўринлар алмашди холос. Она фарзандининг камолини кўз олдига келтириб парвариш қилади. Аммо фарзанд онасининг парвариши охири айрилиқ бўлишини билган ҳолда қалби йиғлайди. Фарқи шунда...
https://t.me/eslatma_n

March 03, 00:46

ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҒАРБЛИК АЁЛ ШУНДАЙ ДЕЙДИ:
–Эрим билан бир маросимда мусулмонлар билан қолдик. Бир мунча вақт ўтгач, бизга ўтин оловида пиширилган мазали палов ва чой тортилди. Бу учрашувда самимий биродарлик ва инсонпарварлик ҳукмронлик қиларди. У ерда мени ҳеч ким камситмади, аксинча, сўзга чиқишимга рухсат берилди. Мен ифода қилган нутқларимни бир оз эслайман ва тахминан шундай дегандим: "Қуръондан бирон бир сурани билмайман ва Қуръонни ҳеч қачон ўқимаганман, кўрмаганман, лекин, бу катта китобни севаман, бу китобни албатта ўқиб кўраман" дедим. Ҳа, ҳайрон бўлманг, мен шу каби сўзларни айтгандим. Мен ўша кунгача калта юбка киярдим, Ислом, намоз, Қуръон ва ҳижоб нима эканлигини билмасдим. Ва ҳатто, Аллоҳнинг кимлигини тушунмасдим, танимасдим, Уни араблар, ўзбеклар ва чеченларнинг Худоси, деб ўйлардим. Менга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб тушунардим. Масжидлардан ҳам жуда қўрқардим, у ерга яқинлашсам, ҳеч бўлмаганда таҳқирланаман ва кўпроқ тасаввуримда улар мени калтаклаб, зинадан йиқитиб юборадилар деб ўйлардим...
Аммо, бугун ўзимни билмайдиган даражада Қуръонга ва мени кимлигимни билиб туриб, танқид қилмасдан, камситмасдан ёки ҳақорат қилмасдан қабул қилган бу одамларга қандай муҳаббатга эга бўлганлигимни ҳис қилдим. Менинг қалбимга барча мавжудотларга севги ва инсониятга муомала қилиш илиқликлари кириб келди. Агар ўша вақтда бирор киши менга нисбатан қўпол муносабатда бўлганда, жирканганда, ёки, ҳолатимни тафтиш қилганда, эҳтимол мусулмонлардан бутунлай юз ўгирган бўлардим...
Аммо ўша куни Аллоҳнинг инояти менга чексиз бўлди– мен жуда яхши, сезгир, эътиборли ва меҳрибон мусулмонларга йўлиқдим...
Робия Умму Маҳдий(қабул қилган янги исми)
Мутаржим Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)