
📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ📚📚
Мен — дворникман, аслида, грузинча бу «ахлат йиғувчи» деб янграйди, яъни менагве. Соат 5 да уйғонаман, ўғлимни дуо қиламан ва уни ухлаб ётганича қари онамга қолдираман. Менинг кетишимни фақат бизнинг тўтиқушимиз эшитади.
Беш йилдирки, апельсинранг курткада ишлайман ва қуёшдан олдин дарахтлар, кўчалар ва бутун Ер билан саломлашиб чиқаман. Кўзим қай ерга етса, ўша билан саломлашаман.
Одамларнинг ўз иши бор: улар юришади ва ахлат ташлашади, мен эса ўша ахлатни йиғаман, қутиларга соламан ва ич-ичимдан табассум қиламан — дворникнинг болалари ҳеч қачон ерга ахлат ташламайди, ўғлим билан қасам ичаман!
Дарахтлар эса бош эгиб, мендан узр сўраб тургандай гўё. Қариганда шохлари тута олмай, баргларини ерга тўкишаётганидан ҳижолатда. Мен уларни кечираман. Яна тўкилаётган баргларни ҳам кечираман... Аммо кўчада ҳеч ким мени ҳатто ит ўрнида ҳам кўрмайди, ҳатто қўшним ҳам ёнимдан салом бермай ўтиб кетади.
Айримларни унчалик тоза бўлмаган кийимим қўрқитади, айримларни супургим, бошқаларини эса соқолим. Шу соқолим туфайли беш ёшли ўғлим мени «қорбобо дада» деб чақиради...
Ахлат тозалар эканман, хаёлларимга эрк бераман: ётоқчасида қолдирган ўғлим ҳақида, қари онам ҳақида хаёл сураман, соат тўққизда боғчага улгуришдими ёки йўқ, шу ҳақда ўйлайман. Аслида, дворникларнинг болалари боғчага ёки мактабга кеч қолмаслиги керак...
Кимга қарама, менга нисбатан ё ачиниш, ё жирканишни кўрасан, кўзларда ҳеч илиқлик йўқ. Фақат кўча итлари ботинкаларимни ялайди, у ҳам бўлса, ахлат қутисидан улар учун топиб берган овқатни тарқатганим учун...
Мен — дворникман...
Дворникни грузинча «ахлатчи» деб аташади ва ундан ахлат ҳиди келади...
Беш йил олдин мен ахлат қутисидан янги туғилган гўдакни топиб олганман, ҳозир у менинг ўғлим. Ва мен ҳар куни Худога шукр қиламан, ўғлим борлиги учун, ахлат ташловчилар борлиги учун...
©️
Анна Лашхели-Ониани
©️
Сарвар Раҳимий таржимаси
Аёл кишининг кийимлари отасининг тарбияси, ака-укаларининг ғурури ва эрининг эркаклик ҳамияти ҳақида ҳикоя қилади.
Агар дунё сенга юзланса, бой бўлсанг, қўрққин, бу сенинг охиратинг учун жазо бўлмасин. Агар дунё сендан юз ўгирса, камбағал бўлсанг, хурсанд бўл ва зинҳор шикоят қилма. Чунки Оллоҳ сени Ўзининг пайғамбарлари ва авлиёлари юрган йўлга солиб қўйибди.
Подшоҳларнинг эшигида берилмаган эътиборни, Оллоҳ сени муҳтож қилиб қўйиб, Ўз ҳузурида бермоқда.
Ҳамдун Қассор
ИЙМОН МАНЗИЛИ
"Тўғрилик Мусонинг асоси кабидир. Эгрилик эса сеҳргарларнинг сеҳрларига ўхшайди. Тўғрилик ўртага чиққач, барча эгриликларни ютиб юборади."
ИЙМОН МАНЗИЛИ
Исломга қарши китоб ёзмоқчи эдим...
1-қисм.
Ижтимоий тармоқда 4 миллион мартадан ортиқ кўрилган видео.
Амал нима?
- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.
Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.
Фарз қандай амал?
- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.
Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.
Вожиб қандай амал?
- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.
Қандай амаллар вожиб амалга киради?
- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.
Суннат қандай амал?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.
Суннат амали нималарда кўринади?
- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.
Мустаҳаб қандай амал?
- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.
Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.
Мубоҳ қандай амал?
- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.
Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.
Ҳаром қандай амалдир?
- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.
Қандай ишлар ҳаром қилинган?
- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.
Макруҳ қандай амал?
- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.
Макруҳ амали нималарда кўринади?
- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.
Мустакраҳ қандай амал?
- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.
Мустакраҳга қандай амаллар киради?
- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.
• ''Ибодати исломия'' китобидан
"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.
ИЙМОН МАНЗИЛИ
"...Уларни адаштираман, хом хаёлларига соламан, уларга амр қилсам, чорваларнинг қулоқларини кесарлар ва уларга амр қилсам, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирарлар», деди. Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, батаҳқиқ, очиқ-ойдин зиёнга учрайдир. "
Нисо сураси, 119-оят.
ИЙМОН МАНЗИЛИ
Бошингни мағрур кўтарма, чунки сув пастликка оқади, баландликка эмас. Файз ҳам доим тавозели қалбга тушади.
Мавлоно Румий
ИЙМОН МАНЗИЛИ
Мустаҳкам девор фақат бутун ғиштлардан иборат бўлмайди. Бурчакларни маҳкам тутиш учун кимдир синиши, мослашиши ва ўзлигидан кечиши ҳам керак...
©
Бурчакни фақат синишга тайёр бўлганлар тутиб тура олади!
ИЙМОН МАНЗИЛИ
"Men Xudoni kuchsizlar uchun deb o‘ylardim" — Kanadalik ateistning Islomni qabul qilishi
ИЙМОН МАНЗИЛИ