
Паризода Кураҳмедова
📍
Версаль — шунчаки музей эмас экан
….
Бу жой менга бир нарсани яна эслатди: инсон руҳияти ҳам гўзалликни соғинар экан
✨
Баъзан саёҳат фақат янги жой кўриш учун эмас, ички ҳолатни ҳам тўлдириш учун керак бўларкан
— Шу заллар, санъат, ҳар бир деталга қараб, яна бир бор ҳис қилдим: бизга фақат дам олиш эмас, илҳом ҳам керак
🤍
Чунки баъзан чарчоқ фақат ишдан эмас… руҳ ҳам гўзаллик, сокинлик ва янги ҳиссиётларни соғинади
Версалдан жуда чиройли таассуротлар билан қайтдик
✨
#кун_мотивацияси
🔴
Мен саёҳатга рухсат бераман.
Ҳаётимдаги гўзал лаҳзаларни кўриш ва ҳис қилишга ўзимга рухсат бераман
🔴
Мен дунёни қизиқиш билан кашф қиламан.
Ҳар бир янги жой менга янги фикрлар ва янги илҳом олиб келади
🔴
Мен ўзимга вақт ажратаман.
Дам олиш, саёҳат қилиш ва ҳаётдан завқ олиш — бу менинг ҳаққим
🔴
Мен ҳаётни ҳис қилишни танлайман.
Янги шаҳарлар, янги манзаралар, янги таассуротлар қалбимни бойитади
🔴
Мен эркинликни ҳис қиламан.
Саёҳат менга нафақат масофаларни, балки ички чегараларни ҳам кенгайтиришга ёрдам беради
📌
Лувр
музейи, Париж
8 март қандайдир «бесконечно»
бўлиб кетди
…
Кеча уйдан 8 март куни чиққан эдик. Ва ҳалигача гўё шу кун тугамагандек…
🥰
Шундай кунлар бўладики,
ҳаётда улар саноқли. Сиз жуда кўп кулган, кўп ҳайратланган, кўп ҳис қилган кунлар… Вақт эса секинлашиб кетгандек бўлади.
Баъзан бир кун бутун ойларча энергия беради. Баъзан бир кун ичингдаги аёлни яна бир бор уйғотади.
—— Мен бу кунни узоқ вақт эслаб юраман. Чунки бугун қалбимнинг
“эмоциялар хазинаси”
янада бойиди
✨
Аёл киши учун энг катта бойлик — шу каби эсда қоладиган кунлардир!
Ааааа
😍
😭
— Орзулар албатта амалга ошади, ишонинг
📍
Париж бизни қучоқ очиб кутиб олди
…
Азиз ва қадрли париларим!
🌷
Сизларни
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни
билан чин қалбимдан табриклайман.
Ҳар бирингизнинг ҳаётингиз меҳр, бахт, фаровонлик ва ҳурмат билан тўлиб-тошсин. Қалбингизда доимо илиқлик, юзингизда эса табассум аримасин.
Байрамингиз муборак бўлсин
💐
Каерга келдик?!
П.с: подсказка: Кўпчилик аёллар бу ерни романтика тимсоли деб ассоциация қилишади)
8 мартга қайси давлат совға бўлди?
💌
Аёл бўлиш қандай мазза…
🌸
Баҳор билан бирга байрам, гуллар очилади, атроф меҳрга тўлади. Гуллар, совғалар, табриклар…
— Буларнинг барчаси аёл қалбини янада нурга тўлдиради. Аслида эса аёлнинг ўзи ҳам бир баҳор:
• у уйга илиқлик олиб киради
• атрофдагиларга меҳр улашади
• ва ҳаётни янада гўзал қилади
Кириб келаётган байрам билан барча париларимни табриклайман. Ҳар доим қадрланган, севилган ва бахтли бўлинглар
🌷