
Паризода Кураҳмедова
🏔️
Швейцарияда 1 кунгина бўлган бўлсак ҳам, кўрган энг гўзал 3 та нарсам:
1️⃣
Табиат
Бу ерда табиат гўё расмдек. Кўллар, тоғлар, тоза ҳаво — ҳаммаси жуда сокин ва чиройли. Инсон шу манзараларга қараб, ичида қандайдир хотиржамликни ҳис қилади.
2️⃣
Одамлар
Бу ерда 60+ ёшдаги инсонлар ҳам жуда ёш, чиройли ва фаол кўринади. Кўчада юришади, саёҳат қилишади, спорт билан шуғулланишади. Балки бу ернинг табиати, ҳаёт тарзи ва хотиржам муҳити шундай таъсир қилади.
3️⃣
Атмосфера
Бу шаҳарда шошилиш йўқдек. Ҳар ким ўз ҳаётидан завқ олаётгандек. Кўчалар тоза, одамлар табассум билан юради, ҳамма нарса тартибли.
📍
Цюрих, Швейцария
Швейцария, салом!
🇨🇭
Етказганига шукур…
Бундай манзилларни кўриш ҳар бир инсонга насиб қилсин. Ҳар бирингизга ҳам шундай саёҳатлар насиб этсин
🤲
Париж, раҳмат!
Бу сафар жуда кўп ҳислар, кулгу ва чиройли хотиралар билан ўтди…
— Ҳар бир кун алоҳида кайфият, ҳар бир кўча эса янги таассурот берди
Юракда эса фақат битта ҳис қолди — миннатдорлик
🙏
🎼
Париж билан хуш кайфиятда хайрлашамиз,
чунки янги манзиллар томон йўл оламиз…
Яна кўришгунча, Париж!
✨
Париж — муҳаббат шаҳри
🥹
❤️
• Бу ерда ҳар бир кўча, ҳар бир кўприк, ҳар бир кафеда
муҳаббатнинг алоҳида ҳавоси бор…
Инсон бу ерга келса, гўё бироз секинлашади… атрофга қарайди, ҳис қилади, яшашдан завқ олади!
📍
Версаль — шунчаки музей эмас экан
….
Бу жой менга бир нарсани яна эслатди: инсон руҳияти ҳам гўзалликни соғинар экан
✨
Баъзан саёҳат фақат янги жой кўриш учун эмас, ички ҳолатни ҳам тўлдириш учун керак бўларкан
— Шу заллар, санъат, ҳар бир деталга қараб, яна бир бор ҳис қилдим: бизга фақат дам олиш эмас, илҳом ҳам керак
🤍
Чунки баъзан чарчоқ фақат ишдан эмас… руҳ ҳам гўзаллик, сокинлик ва янги ҳиссиётларни соғинади
Версалдан жуда чиройли таассуротлар билан қайтдик
✨