
POP YANGILIKLARI | RASMIY KANAL
Етказиб бериш хизмати ходимини скутерида уриб кетишибди
@PopliklarTezkor
Вашингтонда Трамп иштирокидаги кечки овқат вақтида отишма содир бўлди. Президент шошилинч эвакуация қилинди.
@PopliklarTezkor
Ўзидан кўча ясаб олган ака-ука «бухарский» ва унинг жиноий тўдаси қўлга олинди
Чирчиқ шаҳрида ўзларини қонундан устун қўйиб, кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хусусан: илгари судланган икки бухоролик 38 ёшли Икром Саидов, укаси 36 ёшли Ислом Саидов ўзларига бир неча шериклари билан, жумладан тошкент вилоятилик 28 ёшли Умиджон Баизбаев, бухоролик 25 ёшли Аъзамжон Рустамов, 24 ёшли навоийлик Қурбонали Супонов ва 38 ёшли қашқадарёлик Мирзохид Фармоновлар умумэътироф этилган хулқ-атвор нормалари ва жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ошкора равишда жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этишган. Фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланишган.
@PopliklarTezkor
Нега қоидаларга риоя қилишмайди деб савол беришади
Қонун ҳимоячиларнинг ўзи айрим шахсларга мана бу каби қоидабзурликлар қилиши учун шароит яратиб берганидан кейин, қонунни эмас, айрим шахсларни ҳимоя қилгандан кейин бошқалардан нима кутиш мумкин?
@PopliklarTezkor
Real Sanjik наркотикни отаси истеъмол қилганини айтди
Санжар Каримовга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Судланувчига айтишича, тезкор тадбирда олинган наркотик модда «отасининг палтосидан чиққан».
«Отамда деменция касали бўлгани учун гиёҳванд моддаларни шифокор тавсияси билан истеъмол қиларди», деди у.
Суд мажлисида Санжар Каримов ва унинг адвокатлари Олимбоевлар иши бўйича муҳокама марказидаги уйни эгаларига қайтариш ҳақида ҳам айтиб ўтди.
@PopliklarTezkor
Ўзбекистонлик теннисчи АТР турнири финалига чиқди
Чимкентда ўтаётган ATP Challenger турнирида ҳамюртимиз Сергей Фомин ярим финалда ҳақиқий характер кўрсатди! У босниялик теннисчи Алдин Недични 4:6, 6:1, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Сергейни финалда қўллаб-қувватлаймиз! Олға, Ўзбекистон!
🇺🇿
@PopliklarTezkor
Президент айрим ҳокимларнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
Видеоселекторда айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиш ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинди.
Масалан, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора.
Нурафшон шаҳри, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари «аравасини торта олмаётган бўлса», бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
@PopliklarTezkor
Aёл эрига нотўғри укол қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди
Қайд этилишича, жалақудуқлик аёл тиббиёт коллежини қизил дипломга тамомлаб, оила аъзоларига тиббий муолажалар кўрсатиб келган. Шамоллаган турмуш ўртоғига антибиотик қўллаганидан кейин унинг тили орқага кетиб қолган.
@PopliklarTezkor
Асосийси бу видео тарқалганидан кейин, солиқ тўласак қийналиб қоламиз демаса бўлди
@PopliklarTezkor
«Самосуд» қилувчи ўртачирчиқлик «жиноий тўда» ушланди
Наркодўконларда курьерлик билан шуғулланувчи, «куратор»лари томонидан берилган вазифаларни бажаришдан бош тортган шахсларга мунтазам жисмоний тазйиқлар ўтказиб, уларни тахқирлаб, «самосуд» қилувчи ўртачирчиқлик «жиноий тўда» фаолиятига чек қўйилди.
@PopliklarTezkor