POP YANGILIKLARI | RASMIY KANAL
Тошкентда бурнини операция қилдирган 9 ёшли бола вафот этди
Жарроҳлик амалиётини ўтказган хусусий клиникада реанимация хонаси ҳам бўлмаган экан.
@PopliklarTezkor
Ҳисоботларни ўз вақтида топширинг. Бўлмаса юзингизда турли кўкаришлар пайдо бўлиши мумкин.
@PopliklarTezkor
Green Card қайтди: АҚШ янгиланган қоидалар билан лотерея бўлишини эълон қилди.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Green Card хилма-хиллиги визаси (DV-2026) лотереяси 2026 йил 10 апрелда бошланади. Янги талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
— амалдаги паспорт талаб қилинади
— 1 долларлик рўйхатдан ўтиш тўлови
— аввалгидек ёшни эмас, балки тўлиқ туғилган санани кўрсатиш керак.
— фақат битта аризага рухсат берилади
— такрорий аризалар дисквалификацияга олиб келади.
@PopliklarTezkor
Доллар яна пасайди
Эртадан долларнинг расмий курси 12 102,39 сўмдан ҳисобланади.
Бугунги валюта биржасида 930 млрд сўмлик савдолар амалга оширилган.
@PopliklarTezkor
Йўл ўтказгич қандай қилиб ўпирилиб тушгани акс этган видео тарқалди. Яхшиямки ўша вазиятда машиналар туннел остидан ўтмаётган бўлган.
@PopliklarTezkor
Йўл ўтказгич ўпирилиб тушган кўчада автобусларнинг ҳаракатига ўзгартириш киритилди.
@PopliklarTezkor
Пулини ололмаган аёл танишининг мaшинасидан аламини олди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, номаълум эркак аёлга пулини бермай алдаб кетган. Аёл эса бу пулларга олинган машинадан аламини олган.
@PopliklarTezkor
Тошкентнинг айни пайтдаги ҳавоси
Самолётдан олинган тасвирларда Тошкент устини чангли ифлос ҳаво қоплаб олганини кўриш мумкин.
@PopliklarTezkor
Тошкент ҳокимлиги йўл ўтказгич ўпирилиб тушишига кучли ёмғир сабаб бўлганини ёзибди. Жабрланганлар йўқ.
Яна уларнинг айтишича бўйича қурилиш-монтаж сифати бўйича қоидабузарликлар аниқланса, масъулларга чора кўрилармиш.
@PopliklarTezkor
Тошкентда фойдаланишга топширилганига ҳали кўп бўлмаган йўл ўтказгич ўпирилиб тушди
Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида қурилган янги йўл ўтказгич ёмғирдан кейин ўпирилиб тушган. Йўлнинг иккинчи қисмида ҳам тиклаб бўлмас ёриқлар пайдо бўлган. Ушбу йўл ўтказгич қурилиш лойиҳаси доирасида 128,6 млрд сўм сарфланганди.
Йўл 2024 йилнинг август ойида фойдаланишга топширилган ва ўшанда берилган хабарда «мамлакатимизда илк бор қўлланилган бу усулнинг афзаллиги кўплиги, хусусан, унинг қурилиш муддати бошқа кўприкларга нисбатан икки баробар кам вақт талаб қилиши айтилганди. Хизмат кўрсатиш муддати эса юз йилдан ортиқ. Ўтказгични таъмирлаш ишлари ҳам анча арзон тушади», дейилганди хабарда.
@PopliklarTezkor