
Психология | Psixologiya
✨
Азиз обуначилар
Биламизки, инсон ҳаётида ўзи учун фойдали деб билган нарсасига доимо миннатдор бўлади. Ҳеч бўлмаса уни қалбидан ўтказади.
Бизнинг алоқа ботимиз фақатгина реклама юбориш учун эмас. У орқали сиз ўз миннатдорчилик хатларингизни, фикрларингизни ёки шунчаки илиқ сўзларингизни ҳам ёзиб қолдиришингиз мумкин.
@Psixologiya369_bot
📩
Агар каналимиз сиз учун фойдали бўлаётган бўлса, бу ҳақда ёзиб қолдиринг. Сизнинг фикрингиз ва қўллаб-қувватлашингиз биз учун жуда муҳим.
Раҳмат сизларга!
🤍
@PSIXOLOGIYA_369
☕️
Уч ҳикмат
Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:
— Ота, мен чарчадим. Менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота… Айтинг, нима қилай?
Жавоб бериш ўрнига отахон учта идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига қаҳва доначаларини солиб, уларни қайнатди.
— Нима ўзгарди? — деб, қизидан сўради.
— Сабзи ва тухум қайнади, қаҳва эса эзилди, — деб жавоб берди қиз.
— Йўқ, қизим, бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара: қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчан бўлди. Суюқ ва синишга мойил тухум эса қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса улар унчалик ўзгаргани йўқ. Фақатгина қайноқ сув таъсирида ичкаридан ўзгаришди.
Одамлар ҳам худди шундай: ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирор воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард ва жасур бўлиб кетишлари ажабмас.
— Қаҳвачи? — деб сўради қизи.
— Ана, бу энг асосийси! Қаҳва доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча айрим воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади!
☕️
✨
@PSIXOLOGIYA_369
Google раҳбари Sundar Pichai 60 сониялик нутқида шундай дейди:
Тасаввур қилинг, ҳаёт сиз уларни тушириб юбормасликка ҳаракат қилиб, ҳавода айлантираётган 5 та коптокдан иборат ўйин. Улардан биттаси чармдан, қолган тўрттаси эса шишадан ясалган.
Бу 5 та коптокчалар: иш, оила, соғлиқ, дўстлар, руҳ.
Унча кўп вақт ўтмай сиз англаб етасизки, чармдан қилинган коптокча — бу иш. Қачондир тушиб кетса, у яна сапчиб юқорига қайтиб чиқади.
Бироқ қолган коптокчалар шишадан ясалганлиги учун, бирортаси тушиб кетса, қайтиб асл ҳолига келмайди. Ёрилиши, синиши, ҳатто парча-парча бўлиб кетиши турган гап.
Сиз бундан огоҳ бўлиб, уларни ўта эҳтиёткорлик билан ўйнатишингиз керак бўлади.
Ишларингизни иш пайтида тўғри тақсимланг, қалбингизни пок сақлашга жидду-жаҳд қилинг, оилангиз ва дўстларингиз учун зарур вақтни ажратинг, ўз вақтида ҳордиқ олинг ва соғлиғингизни асранг.
Уларни йўқотсангиз, аввалги ҳолига қайтиши душвор.
@PSIXOLOGIYA_369
Сизни мутлако бошка аелга айлантирувчи 5 та энг қаттиқ чеклов:
Бу чекловлар сизни оркага сурадиган одатлардан куткаради, мия ва танани тозалайди, ва улардан сўнг сиз аввалги версиянгизга қайтиш имкони бўлмайди.
1. 30 кун тўлиқ ўтмиш ҳақида гаплашмаслик. Ҳеч канака эслатма: утмишдаги йигитим, эрим ва бошкалар, ачиниш, согиниш, «аввал яхши эди» деган каби хаелларни тухтатиш, Эсладингизми — бутун кунни жимликда ўтказасиз. Ўтмиш качонки уни эсламасангиз улади.
2. 21 кун ойнага караганда узингиздан камчилик кидирмайсиз еки хадеб селфи тушиб хафа булмайсиз.
Сиз ўзингизни ташқи тасдиқсиз гўзал ҳис қилишни ўрганасиз. Сўнгра — ички нур билан туласиз.
3. 40 кун ширинликлар ва кайфият учун хадеб нарса олмайсиз.
Фақат зарур нарсалар. Тананинг тозаланиши,
миянинг равшанлиги ва пулингиз эконом булиб чунтакда қолади. Завқ берадиган нарсалар буюм еки таомда эмаслигини
тушунасиз.
4. 14 кун, ҳар куни соат 5:00 да туриб + контраст душ кабул килиш.
«Яна 5 дақиқа ухлаб олай» демасдан будилниксиз хар куни туришга урганасиз. Сиз вақтингиз ва танангиз эгасига айланасиз, тескариси эмас.
5. 90 кун энергияни сўрадиган токсик одамлар, гийбат, нолишлар, 21:00 дан кейин ижтимоий тармоқлар, инстаграм, тикток, сериалларни куришни тухтатиш. Фақат руҳингизни кучайтирадиган нарсалар билан шугулланинг.
Бундан кейин бутунлай хаетингиз ва атрофингиз узгаради. Синалган албатта килиб куринг ва менга жавобини езинг,кутаман.
@PSIXOLOGIYA_369
#Ибрат
Ёниб турган шам ёнига учиб келган уч капалак оловнинг таъсири ҳақида фикрлаша бошлади.
Улардан бири шам пилигига яқинлашиб қайтиб, шундай деди:
— Олов ёритар экан.
Бошқаси шамга янада яқинлашган эди, қанотини куйдириб олди:
— У куйдирар экан!
Учинчи капалак эса шам алангасига ўзини урди ва қайтмади. У билмоқчи бўлганини билди, аммо энди бу ҳақда шерикларига айтиб бера олмайди.
Қиссадан ҳисса шуки:
Соҳиби илмлар ўз билганларининг барчаси ҳақида гапириш имкониятидан мосуво бўлиб қолади. Шу боис билган одам сукут сақлайди, сўзлаган одам эса кўп нарсани билмайди.
@PSIXOLOGIYA_369
✅️
Психологик жиҳатдан кучли инсонга айланиш сирлари.
❗️
Бунинг учун...
➡️
Биринчи навбатда ўзингизга бўлган ишончингиз жуда юқори даражада бўлсин.
➡️
Замон билан ҳамнафас бўлиб замон талабларига жавоб бера оладиган шахс сифатида ўз ҳаётингизни қуринг.
➡️
Келажак сари олға қадам ташлаб кўнгилсизликларга енгилмасдан тик боқинг.
➡️
Энг асосийси ўзингиз ва бошқаларни кечира олинг.
➡️
Бунинг учун билим даражаси яхши инсонлар билан мулоқотда бўлинг.
➡️
Тинимсиз изланиш ва олдингизга қўйилган юксак мақсадларингиз бўлсин!
@PSIXOLOGIYA_369
✅️
#Шукрона
ИШГА БОРАМАН!
Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!
❗️
Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!
❗️
Соғлиқ - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!
❗️
Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!
❗️
Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!
❗️
Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!
Тафаккур қилинг
😊
🤩
@PSIXOLOGIYA_369
✅️
🔥
Рамазоним келибди Она...
Қаранг кунлар кунга уланиб,
Вақтлар елдай елибди Она...
Ўн бир ойки аршни айланиб,
Рамазоним келибди Она...
Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...
Кўнгилларда тўпланибди гард,
Кимлардадир ошиб кетди дард,
Ҳидоятга бошлайдиган мард,
Рамазоним келибди Она...
Титраябди завқдан юрагим,
Рўёб бўлсин қилган тилагим,
Дуолардан тушмас билагим,
Рамазоним келибди Она...
Вужудимга ҳаловат солай,
Ёнингизда доимо қолай,
Ифторликка нималар олай,
Рамазоним келибди Она...
Минг шукурлар Алҳамдулиллаҳ,
Шу кунларга етказди Аллоҳ,
Жаҳаннамдан бўлай деб паноҳ,
Рамазоним келибди Она...
Саҳарликлар тайёрлай ўзим,
Саловатдан тинмасин сўзим,
Сизни кўрсин жаннатда кўзим,
Рамазоним келибди Она...
Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё
@PSIXOLOGIYA_369
✅
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Аёл виқорли бўлиши керак, виқорки киборга қоришиб кетмаган...
Аёл сабрли бўлиши керак. Сабрки, эвазига жабр тортмайдиган. Ўзига зулм этмайдиган сабр...
Аёл рашкчи бўлиши керак. Рашкки, энг аввало ўзини ўзгалардан қизғонадиган...
Аёл қадрини билиши керак. Қадрки, ёпилган эшикни қайта тақиллатавермайдиган. Қадрлаганлар эшикни юзингизга қарсиллатиб ёпмайдилар...
Оқила Аёл дуч келганга меҳрини нисор этмайди. Осон эришилганни абгор этишлари осон...
Аёл омонатдор бўлиши керак. Ўзгаларнинг сирини, айниқса жуфтининг, овоза этмайдиган...
Аёл ҳаддини билиши керак. Ҳадки, ўзини Аллоҳ азиз қилган жуфтидан юқори қўймадиган...
Аёл маъсумаликка рози бўлиши керак, мазлумаликка эмас...
Аёл гул бўлиши керак. Бўлганда ҳам ЛОЛА каби бир гул. Бировга озори етмайдиган. Ҳар кимнинг ҳам қадами етиб, ифоридан баҳраманд бўла олмайдиган. Юксак манзилларни макон тутадиган...
@PSIXOLOGIYA_369
Жинсий (интим) гигиена қоидалари
1-қоида
Жинсий (интим) гигиена учун оддий косметик совундан фойдаланиш
лозим.
Махсус воситалардан фойдаланиш нозиклик билан тозалаш, бадбўй
ҳидни йўқотиш (дезодорация қилиш), зарарли флораларни
бартараф этиш ва шиллиқ парда таъсирланишини йўқотишга ёрдам
беради.
Аёллар жинсий (интим) гигиенаси учун махсус аёллар гигиеник
салфеткаларидан фойдаланиш зарур.
2-қоида
Ҳар куни камида икки марта интим душ қабул қилиш зарур. Энг
мақбул варианти - ҳар ҳожатга чиққандан сўнг. Бироқ, бундай
шароитлар ҳамма жойда ҳам яратилмаган бўлиши мумкин. Шу
туфайли, зарарсизлантириш (антисептик) лосьони билан
тўйинтирилган салфеткаларни эҳтиёт-шарт сақлаб юриш лозим.
Уларда шиллиқнинг таъсирланишини қўзғатадиган спирт моддаси
йўқ, лекин намловчи ўсимлик мойлари, тинчлантирувчи доривор
ўсимликлар экстрактлари сероб.
Харид қилаётганда қадоқ идишда "интим" сўзи борлигига эътибор
бериш лозим.
3-қоида
Кундалик прокладкалар аёллар ҳаётидан мустаҳкам ўрин олди ва
улар ҳар тўрт соатда алмаштириб турилиши шарт. Ушбу қоида ҳайз
кўриш кунларидаги прокладкалар учун ҳам татбиқ этилади.
Ҳомиладорлик даврида жинсий (интим) гигиенага айниқса
эътиборли бўлинг.
4-қоида
Ҳайз кўриш кунлари учун прокладкалардан қадоқ идишдаги
"томчилар"ни ҳисобга олган ҳолда фойдаланинг. Уларнинг
миқдори - 2, 3, 4, 5 - уларнинг намликни сингдирувчанлик
даражасини билдиради.
Бир томчи билан кундалик ингичка прокладкалар маркаланади,
гарчи, одатда, қутичаларда у белгиланмайди. Олти томчили ёки
"night" ёзувли қадоқ идишларда кечки пайтдан эрталабгача ич
кийимни ҳимоялашга мўлжалланган тунги прокладкалар
жойлаштирилган. Гинекологлар, фасодлар жадал бўладиган ҳайз
кўришнинг илк кунларида тўрт ва ундан кўпроқ томчили
прокладкалардан, қолган кунлари эса - икки-уч томчили
прокладкалардан фойдаланишни маслаҳат беришади.
Эндиликда доривор ўсимликлар экстрактлари билан тўйинтирилган
прокладкалар пайдо бўлиб, улар кўплаб касалликлардан фориғ
қилишни ваъда қилади. Бироқ, улардан фойдаланишга
шошилманг. Аввало, Сизда у ёхуд бу ўсимликка нисбатан аллергия
йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
5-қоида
Жинсий (интим) гигиена учун кремлар сунъий ҳовузларда ёки очиқ
ҳавзаларда чўмилиш вақтида яхшигина ҳимоялаши мумкин. Уларни
бевосита чўмилиш олдидан суртиш лозим. Улар тўйинтирилган
зарарсизлантирувчи (антисептик) қўшимчалар касаллик қўзғатувчи
бактерияларга ҳеч бир имконият қолдирмайди. Мазкур маслаҳат
ўрта ёшли аёллар учун энг долзарбдир. Гап шундаки, қирқ ёшдан
сўнг гормонал фон ўзгаради ва жинсий органларнинг рН шиллиқ
пардалари янада ишқорли бўлиб қолади
@PSIXOLOGIYA_369
✅