Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Сайфиддин Сайфуллоҳ

SayfiddinSayfulloh
Ушбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг шахсий канали бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.
Subscribers
1 470
24 hours
30 days
20
Post views
713
ER
35,17%
Posts (30d)
21
Characters in post
862
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 21, 00:43
Media unavailable
4
Show in Telegram

📖
Асрлар оша мадрасалар дарслиги: «Чоҳор китоб» шарҳи

Ушбу асар асрлар давомида Мовароуннаҳр диёридаги мадрасаларда асосий дарслик сифатида ўқитилиб келинган. Китоб
Ҳанафийлик
фиқҳи ва
Мотуридийлик
ақидасига асосланган бўлиб, ҳар бир мусулмон учун зарур бўлган диний тушунчаларни ўз ичига олади.

Энди «Чоҳор китоб»нинг мукаммал шарҳи сотувда!

Мазкур тўпламда имон-эътиқод, ибодат масалалари ва юксак одоб-ахлоқ қоидалари содда ва тушунарли тилда баён қилинган.
📞
Буюртма бериш учун:
+998702288666

April 20, 23:49
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

💙
Қалб — Аллоҳ назар соладиган макон
Ич дегани, ботин дегани. Ботиндан мақсад қалбдир. Инсон қалбига назар солиши керак. Қалбга назар солиш дегани аввало, қалбдаги ният қандай, қалбдаги самимият қандай, қалбдаги муҳаббат қандай ва ҳоказо инсон қалбида қандай ўзгаришлар бўлади, буни назорат қилиши лозим. Ҳадиси қудсийда айтилганидек, Аллоҳ айнан қалбимизга назар солар экан, биз уни пок тутишимиз лозим. Аксинча бўлса Аллоҳ назар солмайди. "Ҳар бир нарсани зангини кетказувчи нарса бор, Қалб зангини зикруллоҳ кетказади", дейилади китобларимизда. Зикрни кўп айтсак, шунга яраша қалабимиз ҳам порлаб, нурланиб боради. "Мўъминни нияти, амалидан афзал" деган ҳадисда катта маъно бор. Ниятимимз тўғри ва самимий бўлсин. Шунда ботинимиз ҳам обод ва нурли бўлади. Валлоҳу аълам.
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram
📱
Facebook

April 20, 12:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

#илмийсуҳбат
ИСЛОМ МАЪРИФАТИ
🎙
Уламолар ҳақида Шайх Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз билан суҳбат.
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram
📱
Facebook

April 20, 01:41
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа пайғамбарлардан алоҳида ажралиб турадиган сифатлари бор.
Булар қуйидагилардир:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун башариятга ва жинларга юборилган ҳақ пайғамбардир.
2. Ул зот келтирган шариат ҳукми қиёматгача собитдир.
3. Ислом дини шариати илгари ўтган баъзи пайғамбарларнинг ҳукмларини мансух қилди. Энди у ҳукмларга амал қилмоқ дуруст эмас.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хотимул-анбиёдир. Яъни, энг сўнгги пайғамбардир.
5. Шафоатчидир. Ул зотни шарифнинг шафоатлари катта (кабира) ва кичик (сағира) гуноҳ содир қилган умматларига баробардир.
6. Волиди шарифларидан суннат қилинган ҳолда туғилган.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳожатларини ҳеч ким кўрган эмас. Уни ўша заҳоти ер ютиб кетар эди.
8. Сояи мубораклари ерга тушмас эди.
9. Ул зот қаршисида турган нарсаларни қандай кўрсалар, ортида турганларни ҳам худди шундай кўра олганлар.
10. Муборак оёқларини қумга босса, ҳеч бир из қолмас, тошга босса, из қолар эди.
11. Азият берадиган ҳеч бир нарса муборак баданларига қўнмас эди.
12. Бирор марта ҳам эҳтилом бўлмадилар.
13. Ул зот бир жойга бормоқни хоҳласалар, нури поклари ўзларидан илгари борар эди.
14. Ҳар қандай кишининг ёнида турсалар, муборак қадлари тўрт бармоқ узун кўринар эди.
15. Ҳар доим бошлари узра бир оқ булут соя солиб турар эди.
16. Аввобин (шом намозидан кейин ўқиладиган нафл) намози ҳамда таҳаҗжуд (тунги) намоз ул жаноб соллаллоҳу алайҳи васалламга вожиб эди. Бизларга эса суннати завоид бўлди.
17. Таяммум билан намоз ўқимоқ ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатидир.
18. Ухлаганларида таҳорати шикаст топмас эди. Чунки пайғамбарларнинг кўзлари ухлайди, қалблари эса уйғоқдир.
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келмасларидан илгари шайтонлар осмонларга чиқар эди. Ул зот дунёга келганларидан сўнг улар осмонларга чиқолмайдиган бўлиб қолишди.
✍️
Соғлом эьтиқод –
мўминга нажот китобидан
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram
📱
Facebook

April 19, 07:09
Media unavailable
2
Show in Telegram

#илмийсуҳбат
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram

April 19, 00:13
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌙
АҚИДА БИЛМАГАН ШАЙТОНА ЭЛДУР...
Бизга тўғри эътиқод йўлини кўрсатган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, умматларини Ҳақ йўлига бошлаган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин!
Ақида
арабча сўздан олинган бўлиб, «ақд» — бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносидадир. Кўпликда «ақоид» дейилади. Ақида истилоҳ сифатида Ислом динида ишонилиши ва қалбан тасдиқ этилиши керак бўлган заруриёти динияларни билдиради. Ақида динимизнинг асосини, тамалини ташкил этади. У исломий илм соҳаси сифатида имон масаласининг асосий ҳукмлари ва қонуниятларини хос шаклда тушунтириб беради. Ақида аниқ ишонилган нарса, имон ва уни тушуниш шаклидир. Амални эмас, балки имонни асос қилиб олган исломий тушунча ва ҳукмлар мажмуасидир. Қисқа қилиб айтганда, ақоид Қуръон ва суннат доирасида Ислом динининг имон асосларидан сўз юритувчи, шаръий эътиқодий ҳукмлар мажмуини ташкил қилувчи таълимотдир.
Ақида, имон билан боғлиқ масалалар нозик бўлгани учун ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи бу тушунчаларни баён қилиб, инсониятни ҳақиқий имон-эътиқодга йўллаб келган. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳга ишонамиз, ғайбга имон келтирамиз…
Динлардаги, ўтмиш пайғамбарлар шариатидаги баъзи ҳукмлар ўзгариб келган. Лекин Одам алайҳиссаломдан буён инсониятга туширилган илоҳий динларда Аллоҳнинг бирлиги, пайғамбарларнинг юборилиши, фаришталар, жаннат ва дўзах каби ақидага боғлиқ қарашлар ўзгармаган ҳолда етиб келган.
Исломнинг суннийлик йўналишидаги имон асоси:«имони муфассал»даги Аллоҳнинг бирлигига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга, охират кунига, тақдирга, яхшилик ва ёмонликнинг Аллоҳдан эканлигига ва қайта тирилишга имон келтиришдан иборат. Булар ислом ақидаси ва тавҳид ишончининг асосини ташкил этадиган тушунчалардир.
✍️
Соғлом эьтиқод -
мўминга нажот китобидан
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram

April 18, 14:50
Media unavailable
4
Show in Telegram

#НАСИХАТ
🪙
БОЙЛИК ҚАЛБДАН ЖОЙ ОЛМАСЛИГИ КЕРАК…
📖
Мўмин инсон илми туфайли мол-дунёни тўғри йўлга сарфлайди. Бу даражанинг энг баландидир!
Демак, бу жуда катта неъмат. Агар бир инсонда илм, ақл ва фаросат бўлса, унга мол-дунё берилса, бу фазилат устига фазилатдир.
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз
Расмий каналлар
👇
📱
Telegram
|
📱
Instagram

April 18, 02:56
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Илмйўли
Сайфиддин Сайфуллоҳ устоз фаолиятлари ҳақида…
📱
Telegram
|
📱
Instagram

April 17, 17:11
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

📢
ИНСТАГРАМ САҲИФА ОЧИЛДИ

Устоз
Сайфиддин Сайфуллоҳ
домланинг расмий Инстаграм саҳифалари ўз фаолиятини бошлади.

Устознинг маънавий суҳбатлари ва фойдали маълумотларини кузатиб боришни истаганлар қуйидаги ҳавола орқали саҳифага обуна бўлишлари мумкин
👇
🔗
https://www.instagram.com/sayfiddin_sayfulloh_domla?igsh=MXF2N3pkc21jaWJsMQ==
📱
Telegram
|
📱
Instagram

April 17, 02:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ ҳазратлари ҳақларида!
Устознинг тасаввуф соҳасига оид қизиқишлари ва муваффақиятларининг сабаби, у киши  она тарафдан ҳам ота тарафдан ҳам нақшбандий шайхлар, валийлар авлодидан яъни “карим ут-тарафайн”дир. Тариқат бўйича – отасининг тоғаси Нақшбандия Шайхи Эшони Абдусаломхон Ғелоний ҳазратларидан (1904 -1988) сўнгра Нақшбандия Шайхи Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратларидан (1938-2001) кейин тоғаси Нақшбандия Шайхи Абдуҳалимхон Ғелоний ҳазратларидан (1936 туғ.) таълим-тарбия олган.
Сайфиддин Сайфуллоҳ 2010-2017 йиллар тоғаси Шайх Абдуҳалимхондан диёримизда давом этиб келаётган  нақшбандия тариқати одобларини, вазифаларини ўрганган ва тоғасидан нақшбандия тариқати бўйича иршод этишга ижозат олган. Онасининг отаси, Бухоро мадрасасини хатм қилган олим, Нақшбандия Шайхи домла Қурбон бўлган. (У киши руҳоний сифатида  1937 йилнинг охирларида Чирчиқ шаҳри қамоқхонасида қатағон қурбони бўлган. Домла Қурбон  Эшони Абдулҳақдан иршод олган).  Отасининг тоғаси Шайх Абдусаломхон, (у киши Ургутлик эшони Муқимхоннинг оталари – Эшони Абулхайрхон Махдумдан иршод олган. Айни пайтда Эшони Абдусаломхон Ғелоний устозларининг ўғли Ургутлик Эшони Муқимхонга иршод берган). Отасининг яна бир тоғаси Домла Абдулбоқи (Эшони Вали деб аталган)  авлиё ва Нақшбандий шайхи бўлган. Отасининг она тарафдан бобоси Нақшбандий Шайхи Эшони Абдулҳақ бўлган. (у киши 22 ёшда 1873 йил Тошкентлик Шайх Муҳаммад Мир Али Қаротошийнинг ўғли Шайх Аҳмад Қаротошийдан иршод олган). Отасининг ота тарафдан бобокалони замонасининг йирик шайхи, улуғ вали Эшони халифа Абдулваҳҳоб бўлган. (Эшони халифа Абдулваҳҳоб насабда шажаралик ва тариқатда иршодлик, каромотлари зоҳир бўлган. Айтишларича, У зот илму ирфон тарқатиш учун олис араб диёрларидан келиб қолган.
Устознинг бугунги кундаги ҳам маънавий раҳбарлари – нақшбандиянинг етук шайхи Эшони Абдуҳалимхон тоғалари бир кун у кишига “боболарингиздан бирлари бевосита Махдуми Аъзам Косонийдан мураххас бўлган” яъни шайхлик ижозатини олган деганларидан ҳам маълум бўладики, устознинг ота-боболари хонадонида беш юз йиллардан бери нақшбандия тариқатининг етук шайхлари чиқиб, бу тариқат бугунга қадар давом этиб келган. Aммо устоз насаб билан фахрланишга мутлақо қарши ва улуғ аждодларини ўзлари ҳам ошкор қилишни кўп ёқтирмайди. Устоз доимо  эрта қиёматда ҳар бир киши ўзи учун жавоб беради, деб таъкидлайдилар.
Манба:
t.me/SayfiddinSayfulloh
꧁✿
🌺
🌸

🌸
🌺
https://t.me/tasavvuf02
🕊