
Asrorxon domla Habibullayev
Қалб покиза бўлса, мулойимлашади.
Мулойимлашса, завқланади.
Завқланса, юксалади.
Юксалса, шавқланади.
Шавқланса, унда Аллоҳга қурбат шабадаси эсади.
Ким завқ олса, Аллоҳни танийди.
Ким Аллоҳни таниса, мақсадига эришади.
📱
Биласизми?
Инсон кунига ўртача 3-4 соатини ижтимоий тармоқларга сарфлайди. Агар бор-йўғи 5 дақиқа вақтимизни «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» дейишга ажратсак, 100 марта зикр қилишга улгурамиз. Бу эса гуноҳларнинг денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишига сабаб бўлади (Бухорий ривояти).
Телефондаги «лайк»лар эмас, тилдаги зикрлар сизни қутқаради.
Kundalik zikrlarni bajarishni unutmang!!!
1) La Ilaha Illalloh 200 ta
2) Subhanallohi va bihamdihi Subhanallohil A’ziym 200 ta
3) Allohumma solli ala sayyidina Muhammad 200 ta
4) Astagʻfirulloh va atubu ilayh 200 ta
Kunu tun Allohni eslab uni poklab yod etishdan gʻaflatda qolmang!!!
t.me//Kundalik_zikr_duolar
Мусо алайҳисслом ва қассоб
Мусо алайҳисслом Аллоҳдан: "Жаннатда ким билан қўшни бўламан?" деб сўрадилар. Аллоҳ таоло бир қассобнинг исмини айтди. Мусо алайҳиссалом ҳайрон бўлиб, ўша қассобни излаб бордилар ва унинг уйида меҳмон бўлдилар.
Кўрсаларки, қассоб овқат пишириб, бир заиф кампирни ўз қўли билан овқатлантирар, уни ювиб-тараб, эъзозлар эди. Шунда кампир қассобнинг қулоғига нимадир деб шивирлади. Қассоб эса табассум қилди.
Мусо алайҳисслом сўрадилар:
— Бу аёл ким ва у сизга нима деди?
Қассоб жавоб берди:
— Бу менинг онам. У ҳар гал хизматини қилганимда: "Аллоҳ сени Жаннатда Мусога қўшни қилсин", деб дуо қилади. Мен эса: "Мен қаерда-ю, Мусо пайғамбар қаерда?" деб кулиб қўяман.
"Ибратли ҳикоятлар"дан
Сизларга етган яхшилик у(мунофиқ)ларни хафа қилади. Сизларга етган ёмонликдан эса (мунофиқлар) хурсанд бўладилар. Оли Имрон сураси, 120-оят.
Дарҳақиқат, бировларга қийинчилик етганда хурсанд бўлиш мунофиқларнинг одати.
Бошқаларга яхшилик етса, ўзингизга етгандек суюнинг.
Замонасининг олими бўлган Сиррий Сақатий қуддиса сирруҳу айтади: «Бир марта «Аллоҳга шукр», деб қўйганим учун ўттиз йилдан буён истиғфор айтаман. Бир куни Бағдод бозорига ёнғин кетди. Мен ўз дўконимни қидириб югурдим. Олдимдан бир киши чиқиб: «Сенинг дўконингга ҳеч нима қилмади», деганда «Аллоҳга шукр», деб юборганман. Ўшанда одамлар қолиб, ўзимни ўйлаганим учун ҳануз афсусдаман».