
Asrorxon domla Habibullayev
ЭНГ МАҲБУБ ОДАМЛАР
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
Яъни: “Менга энг маҳбуб ва севимлиларингиз хулқи яхшиларингиздир. У тавозе туфайли гўёки одамлар олдида ерга тўшалиб қолади. Ўзи ҳам ўзгаларни яхши кўради ва ўзгалар ҳам уни яхши кўрадилар. Менга сизларнинг энг ёмонингиз эса чақимчиларингиздир. Улар дўстлар ўртасига нафрат уруғини сочиб, олийжаноб кишиларнинг айбларини излайдилар” (Имом Табароний ривояти)
Бошқа бир ривоятда бирор мусулмон обрўсини тўкишни энг ёмон судхўрлик, дея ҳукм қилинган (“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/326).
Никоҳ шартномаси имзолангач, қиз отасининг кафиллигидан чиқиб, сенинг кафиллигингга ўтади. Никоҳ шартномасига имзо чекишдан олдин бир ўйлаб қўй: ё уни отасидек азиз тут, ё уни отасининг ўзида қолдир.
ХАЙРЛИ_ТОНГ
Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади
.
Шайх ШАЪРОВИЙ
https://youtu.be/HJibeylBTM4?si=7C8vE3-rsOLeEHC_
Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди. «Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.
@
ShurchiMuslim_uz