
🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨⚕
#Дорили
тошлар
📌
Дорили тошлари дори воситларини қабул қилиш натижасида ҳосил бўлади
(18-жадвалга қаранг). Дорили тошларнинг иккита тури ажратилади:
📍
дори воситаси бирикмаларининг кристалланиши натижасида ҳосил бўлган;
📍
дори воситалари таъсирида сийдик таркибидаги номақбул ўзгаришлар натижасида
ҳосил бўлган.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#Буйрак
тошларини фаол равишда олиб ташлаш учун кўрсатмалар
📌
тошнинг катталишиши;
📌
тош ҳосил бўлиши хавфи юқори бўлган беморларда тошлар;
📌
тошлар сабабли юзага келган обструкция;
📌
инфекция;
📌
симптоматик тошлар (оғриқ, гематурия);
📌
ўлчами > 15 мм бўлган тошлар;
📌
ўлчами < 15 мм бўлган тошлар, агар кузатув афзал тактика бўлмаса;
📌
беморнинг танлови;
📌
ёндош касалликлар;
📌
ижтимоий ҳолат (касби ёки саёҳат);
📌
даволаш усули сифатида танлов
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#Симптоматик
гипертензияда шикоятлар асосий касалликдан келиб чиқади:
📌
уйқуда обструктив апноэ синдроми:
хуррак, эрталаблари бош оғриғи, кундуз кунлари уйқу босиши, хотира пасайиши, диққат камалиши, тўлиқмас тунги уйқу;
📌
бирламчи гиперальдостеронизм
: мушакларда кучсизлик,полиурия, полидипсия, қабзият;
📌
феохромоцитома
: пароксизмал АГ, бош оғриғи, кўп терлаш, юрак
тез уриши, АБ лабил ошиши, ортостатик гипотония;
📌
Иценко–Кушинга синдроми:
ойсимон юз кўриниши, плетора, ёгли бўртма, гирсутизм, марказий семизлик, тери атрофияси, қизил
чизиқлар, кўкаришлар, углевод алманишинувини бузилиши;
📌
қалқонсимон без касалликлари:
тиреотоксикоз ёки гипотиреоз симптомлари;
📌
аорта коарктацияси
: бош оғриги, совуқ оёқ-қўллар, жисмоний зўриқишларда оёқлардаги оғриқлар, бурундан қон кетиш.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#гипертония
«Почечное давление» нима ва у қандай ривожланади?
📍
Буйрак организмда сийдик хосил қилишдан ташқари артериал қон босимини бошқарувчи мухим аъзо хисобланади: Буйрак тўқимасида махсус гормон-ренин ишлаб чиқарилади. Бу ренин-ангиотензин-алдостерон тизимини(РААС) активлаштирувчи гормон хисобланади. Ангиотензин II кучли томир торайтирувчи таъсирга эга, бундан ташқари ангиотензин II буйрак усти безида альдостерон гормони синтезини кучайтиради. Алдостерон эса организмда натрийни ушланиб қолишини, у ўз навбатида томирларда сувни ушланишини таъминлайди. Томирларни кучли торайиши, натрий ва сувнинг томирда кўпайиши қон босимини ошишига олиб келади.
📍
Буйракнинг сурункали касалликларида(гломерулонефрит, пиелонефрит, буйрак артерияси торайиши) ренин синтези кучаяди, бунинг оқибатида юқоридаги механизм ишга тушади ва барқарор қон босимини ошишига яъни артериал гипертензия ривожланишига олиб келади. Қон томирнинг торайиши билан кечганлиги туфайли одатда «почечное давление»да диастолик босим(пастки кўрсаткичи) юқори бўлади, масалан 180/110 мм.см.уст. «Почечное давление» нинг яна бир ўзига хос томони шундаки, у доим стабил ошган бўлади, яъни инсоннинг эмоционал холатига(тинч холатда хам, асабийлашганда хам) боғлиқ бўлмайди.
📍
Профилактика.
«Почечное давление»ни олдини олиш учун албатта сурункали буйрак касалликларини вақтида даволаш зарур. Буйрак фаолиятини билиш учун зарурат бўлса УЗИ, биохимик тахлиллар(мочевина, креатинин), сийдик тахлилларини топшириш керак бўлади. Албатта булар мутахассис(кардиолог, уролог ёки нефролог) тавсияси билан қилинади.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#ЛОР
Гайморит нима?
Гайморит(синусит) бу юқори жағ синус бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланишидир.
📍
Асосий сабаблари:
-Юкори нафас йўллари инфекцияси
-Юқори жағ тишлари кариеси
-Ринит (бурун йўллари шиллиқ қавати яллиғланиши)
-Бурун аллергияси
-Аденоидлар(болаларда)
-Бурун тўсиғининг қийшайиши ва окибатда синусда ҳаво айланиши бузилиши
📍
Асосий белгилари:
-Иситма чиқиши мумкин
-Юқори жағ ва бурун соҳасидаги оғриқ кузатилади
-Бурун битиши
-Бош оғриғи, кўз соҳасидаги оғриқлар бўлиши мумкин
Юқоридаги белгилар кузатилса албатта Отоларинголог(ЛОР)га мурожаат қилиш зарур!
📍
Диагностика рентгенография текшируви ёрдамида амалга оширилади.
📍
Даволаш усуллари
-Антибактериал даво
-Шиллиқ ажралишини камайтирувчи дорилар
-Синусларни(бўшлиқларни) тешиш ва ювиш
-Хирургик амалиётлар
📍
Касалликнинг олдини олиш учун ўз вақтида стоматолог кўригидан ўтиб туриш, совуқ ҳавода кўп юрмаслик, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволаш тавсия қилинади.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#варикоз
Варикоз касаллигида ичиладиган таблеткалар хакида
📍
Венотониклар(флеботониклар) - бу вена томирлари деворлари тонусини оширувчи дори воситалари хисобланади: Детралекс, Флебодиа 600мг, Турбомикрон G, Венорус, Венодиол, Диофлан ва хаказо.
• Бу дорилар таъсирида вена ва лимфа оқими яхшиланади. Бунинг натижасида варикоз касаллиги нохуш белгилари, оғриқлар ва шишларни камайишига эришилади.
• Унутмаслигимиз керакки, венотониклар варикоз кенгайган томирларни йуқотмайди. Бу дорилар касалликни авж олишини ва асоратларини олдини олишга, симптомларни камайишига ёрдам беради. Варикоз комплекс давосининг бир қисми бўлиб хизмат қилади.
• Венотоникларни қабул килиш мутахассис тавсияси бўйича амалга оширилади.
• Варикоз кенгайган томирларни батамом йуқотиш учун хирургик, лазер билан ёки иньекцион- склеротерапия методлари қўлланилади.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103
#атеросклероз
Яхши холестерин
😊
, Ёмон холестерин
☹️
📍
Халқ орасида “Холестерин зарар” деган фикр шаклланган. Хақиқатдан шундайми? Холестерин - бу ёғсимон табиатга эга модда хисобланиб, организмда жуда кўп вазифани бажаради: хужайралар девори шаклланишида, ўт кислоталари, витамин Д, айрим гормонлар синтезида қатнашади ва х. Холестериннинг 80% жигарда хосил бўлади, қолгани(20%) овқат орқали организмга тушади.
Холестерин қонда махсус оқсилларга(протеин) бириккан холда харакатланади. Шу оқсиллар микдори(зичлиги)га қараб ХОЛЕСТЕРИН “ёмон” еки “яхши” бўлиши мумкин:
- Ёмон холестерин бу паст зичликдаги липопротеин(ЛПНП) бўлиб томирларни торайтирувчи атеросклероз хосил қилади. Бу эса юрак қон-томир касалликлари ривожланишига олиб келади(инфаркт, инсульт ва х.).
- Яхши холестерин бу юқори зичликдаги липопротеин(ЛПВП) бўлиб томирларни тозалаш функциясини бажаради яьни атеросклерозни олдини олади.
📍
Демак бизнинг вазифамиз ёмон холестеринни яхши холестеринга айлантиришдан иборат булиши зарур. Бунга овқатланиш режимини яхшилаш, актив хаёт тарзи, ёмон одатларни бартараф этиш орқали эришилади.
P.S. Инсон қон-томир касалликлари билан оғримаслиги учун нафақат ўз артериал қон босимини, балки қондаги холестерин микдорини(норма 3.6-5.2ммоль/л) хам назорат қилиб туриши зарур.
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━
@Tez_tibbiyyordam_103