
Toshkent Ovozi
❗️
Юқори Чирчиқда буви ва 8 ёшли невараси ис газидан ҳалок бўлди
25 ноябрь куни Юқори Чирчиқ тумани Гулобод маҳалласidagi хонадонда яшовчи 68 ёшли У.А., 8 ёшли Д.У. ва 2 ёшли Н.А. заҳарланиш аломатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, улар номаълум моддадан — эҳтимол ис газидан заҳарланган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, буви ва унинг 8 ёшли невараси вафот этди. 2 ёшли боланинг ҳаёти эса сақлаб қолинган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилди.
@Toshkent_ovozi
❗️
Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
Илёсбек Умрзоқов
Марҳамат тумани ҳокими
этиб тайинланди.
У тайинловга қадар
Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари
сифатида фаолият юритган.
@Toshkent_ovozi
❗️
БАДлар наркотик бўлиб чиқмоқдами?
Куни кеча ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ва божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтлик 1970 й.т. шахснинг Учтепадаги уйи текширилди.
Текширувда 1835 дона “Регапен” — прегабалин таркибли кучли психотроп дори воситаси топилиб, мусодара қилинди.
Ачинарлиси, ушбу дорилар биологик фаол қўшимча қадоқларига солиниб, дорихоналарда яширинча сотиш режаси бўлгани маълум бўлди.
⚖️
Ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
@Toshkent_ovozi
Энди "Telegram"да Uzcard ва Humo орқали криптовалюта сотиб олса бўлади.
Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди.
"Telegram"га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин.
Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, "Wallet"нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди.
Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга
имкон беради.
"Wallet"нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган
расмий лицензия
асосида амалга оширилган.
@Toshkent_ovozi
‼️
ЎЗИНИ “СУВСОЗ” ИШЧИСИ ҚИЛИБ КЎРСАТАЁТГАН МОШЕННИКЛАР ПАЙДО БЎЛДИ
Видео изоҳида айтилишича пойтахтнинг Олмазор тумани Қора-қамиш 2/5 мавзеси “Шодиёна” маҳалласида номаълум шахслар ўзларини “Сувсоз” ходимларимиз деб таништириб, хонадондаги яшовчилар сонини суриштирган ва лабораторияданмиз, деган важ билан хонадонларга киришга ҳаракат қилган.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ мутасаддилари ҳолатни ўргандилар. Маълум бўлишича ушбу шахсларнинг “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга мутлақо алоқаси йўқ ва нима мақсадда хонадонларга боргани ҳам номаълум.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва такрорланмаслигини таъминлаш мақсадида юз берган воқеа юзасидан ҳуқуқ тартибот органларига хабар берилади ва тегишли тартибда чора кўрилади.
Яқинларни огоҳлантиринг
@Toshkent_ovozi
🌹
🌿
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌿
🌸
#ХАЙРЛИ_ТОНГ
🌿
🌸
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
🌿
🌸
Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
🌿
🌸
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин
@Toshkent_ovozi
Тошкентга Белгиядан 93 тонна тирик қорамол олиб келинди
Самолёт бортида Германия ва Австриядан келтирилган Симментал ва Голштин зотларига мансуб сигирлар олиб келинди.
@Toshkent_ovozi
❗️
Кўплаб карталардан оммавий пул ечиш ҳолатлари кузатилмоқда. Марказий банк ва ИИВ нега жим?
Сўнгги кунларда фуқаролардан бир хил шикоят –
пластик
карталаридан ўзи хоҳламаган ҳолда пул ечилиб кетмоқда
.
Энг хавфлиси — жабрланувчилар
ҳеч қандай шубҳали файл юкламаган
,
SMS-кодни киритмаган
,
маълумотларини ҳеч кимга бермаган
.
Шундай бўлса-да, маблағлар турли сервислар номидан автоматик тарзда ечиб олинмоқда.
Жамоатчилик орасида эса бир савол:
нима учун Марказий банк ва ИИВнинг киберхавфсизлик бўлими бу ҳолат юзасидан ҳалигача расмий изоҳ бермаяпти?
@Toshkent_ovozi
❗️
Бутун дунёда айни вақтга келиб турмуш қуриш одатлари кескин ўзгармоқда
1970 йилларда 30 ёшга етган эркакларнинг 80 фоизидан ортиғи аллақачон уйланган бўларди. Бугунга келиб эса бу кўрсаткич атиги
23%
— рекорд даражада паст.
Бу кескин пасайиш жамиятдаги устуворликлар, мартаба ва ҳаёт тарзи танловларининг бутунлай ўзгариб бораётганини кўрсатади. Ҳозирги авлод турмуш қуришга бошқача қарайди: аввал ўзини топиш, молиявий барқарорлик ва шахсий эркинлик муҳимроқ бўлиб қолмоқда.
@Toshkent_ovozi
❗️
Тошкентдаги хусусий клиникада 31 ёшли эркак бурун операцияси вақтида вафот этди
"2025 йил 29 ноябрь куни
хусусий клиника шифокорларига
нисбатан
Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик)
билан жиноят иши қўзғатилган.
Олмазор тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимининг тегишли қарорига
асосан
хусусий клиника фаолияти расман тўхтатилган.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади." - дейилади муносабатда.
@Toshkent_ovozi