Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Toshkent Ovozi

Toshkent_ovozi
TOSHKENT OVOZI - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz! 📩 Xabar yuborish: @artikov_bot Reklama uchun 👉 @artikov_bot
Подписчики
2 470
24 часа
10
30 дней
-130
Необычный рост (24 часа)
Просмотры
116
ER
3,44%
Посты (30д)
481
Символов в посте
480
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Новости
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
April 30, 13:30
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ДИҚҚАТ
⛔️
Тошкентнинг Чилонзор туманида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

“Новза” метро бекатидан “Чилонзор” бекати йўналишидаги йўл ўтказгичнинг биринчи бўлагида 30 апрелдан 16 майга қадар ҳаракатланиш чекланади.
@Toshkent_ovozi

April 30, 12:33
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📉
Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича 147-ўринда.
​«Чегарасиз репортёрлар» ташкилотининг Жаҳон матбуоти эркинлиги индексида Ўзбекистон 180 та давлат ичида 147-ўринни эгаллади.

📌
Асосий сабаблар:
Жамоатчилик фаоллари ва админларнинг фикрича, бундай паст кўрсаткичга айрим амалдорлар томонидан блогер ва журналистларга бўлаётган босимлар, «қўнғироқлар» ҳамда эркин фаолиятга тўсқинлик қилиш ҳолатлари сабаб бўлмоқда.
​Сўз эркинлиги — жамият ривожининг энг муҳим кўзгусидир!
@Toshkent_ovozi

April 30, 11:31
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Чақалоқлар туғилганидан гапира олар экан
@Toshkent_ovozi

April 30, 10:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Тошкентда Glamour Gold корхонасидан хонадон олмоқчи бўлган қарийб 300 киши уйсиз қолди
Пойтахт ИИББга кўра, 2020 йил 16 март ҳолатига “Ecodream” турар жой мажмуаси қурилишига 37,4 млрд сўм сарфланган, қолган маблағлар эса мақсадли ишлатилмай, талон-торож қилинган.
Оқибатда 6 йил аввал бошланган лойиҳа сохта схема экани аниқланиб, 274 нафар фуқаро фирибгарлик қурбонига айланган. Улар тўлаган маблағлар ҳам қайтарилмаган.
Таъкидланишича, жами етказилган зарар 97 млрд сўмни ташкил этган. Уни қоплаш мақсадида гумондорларга тегишли 65,5 млрд сўмлик кўчмас мулк, транспорт воситалари ва бошқа активлар хатланиб, тақиқ қўйилган.
@Toshkent_ovozi

April 30, 09:32
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⚡️
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида ППС ходими икки нафар 14 ёшли қизларни ўз автомашинасига ўтқазиб, шаҳар ташқарисига олиб чиққанлиги ҳақида видео тарқалмоқда.
‼️
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат ўз вақтида тўхтатилган: қизлардан бирининг акаси унинг геолокациясини кузатиб, уларни тоғли ҳудуддан топган.
Маълум қилинишича, у шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиб, ходимни жавобгарликка тортишни талаб қилган.
Ҳолат юзасидан хозирча расмий маълумотлар мавжуд эмас.
@Toshkent_ovozi

April 30, 08:34
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram


1 майдан ўзбекистонликлар учун қатор ўзгаришлар кучга киради:
🔹
Умра тадбирига бориш учун ягона порталда рўйхатдан ўтиш шарт бўлади.
🔹
Алиментдан қарзи бор шахслар қарз тўлиқ тўланмагунча йирик битимлар тузиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.
🔹
Мутахассислиги бўйича камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар бакалавриатга алоҳида квота асосида ҳужжат топшириши мумкин.
🔹
Тошкент–Хива йўналишида “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатновлари йўлга қўйилади.
🔹
Ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида “Автомобилсиз кун”, “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади.
🔹
“10 минг қадам пиёда” тажрибасини қайта тикланиб, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси (
1hls.uz
) фаолиятини йўлга қўйилади.
🔹
Инфаркт ва инсултга қарши курашиш миллий дастури ишга туширилади. 30 ёшдан ошган аҳоли ўткир юрак-қон томир ва сереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ҳар йили текширувдан ўтказилади.
@Toshkent_ovozi

April 30, 07:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Диққат
#Тарқатинг

Ўзбекистонда менингит тарқалмоқда: вакцина нархи 800 000 сўмдан бошланади, ва бу аксар ахоли учун қиммат
😔
Шунингдек дунёдаги ўртача нархдан хам қиммат экан
Мамлакатда менингит ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, ваксинанинг мавжудлиги масаласи тобора кўтарилмоқда. Вакцина пуллик хизмат бўлиб қолмоқда ва кўплаб оилалар учун бу анча қиммат.
Ҳозирда битта дозанинг нархи тахминан 800 000 сўмдан бошланади. Шу билан бирга, глобал улгуржи нарх 26 дан 40 долларгача, бу мамлакатдаги чакана нархдан анча паст.
Эмлаш жадвали универсал эмас. Бу ёшга, соғлиқ ҳолатига ва шифокор тавсияларига боғлиқ, шунинг учун дозалар сони фарқ қилиши мумкин.
Баъзи ҳолларда, кучайтирувчи эмлашлар талаб қилинади — масалан, юқори хавф гуруҳларидаги ёки инфекция хавфи юқори бўлган одамлар учун бир неча йилдан кейин.
Амалда, бу инфекциядан ҳимоя мавжудлигини англатади, аммо кириш имконияти харажатлар билан чекланган. Касалликнинг тарқалиши ортиб бораётганлиги сабабли, эмлаш масаласи нафақат тиббий, балки молиявий масалага ҳам айланиб бормоқда.
@Toshkent_ovozi

April 30, 06:33
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#диққат
‼️
📑
Қайта жиҳозлаш ҳақида тўлиқ маълумот — ҳайдовчилар учун фойдали видео.
Бу видеони яқинларга ҳам юбориб қўйинг.
@Toshkent_ovozi

April 30, 05:31
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Пешлавҳа – реклама эмас. Можарога кенгроқ назар
Тошкентда кузатилаётган пешлавҳа можароси –
институтлар амалда қанақа ишлаётганини
кўрсатиб берувчи реал мисоллардан бири.
Ҳуқуқшунос Дониёрбек Имомниёзов воқеликни
Нобел мукофоти совриндорлари
Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсон
илгари сурган институтлар назарияси асосида таҳлил қилди.
Қоидаларнинг турлича талқин қилиниши, тез-тез ўзгариши ва тадбиркор учун кутилмаган харажатлар келтириб чиқариши –
экстрактив институтларга хос
, дейди у.
@Toshkent_ovozi

April 30, 04:30
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

‼️
Ғиёсиддин Қутбиддинович Режабов
Президентнинг маданият бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
@Toshkent_ovozi