
VAQT QADRI
Баъзан қалбим билан анча олдинги даврларга қайтгим келади –интернетсиз ҳам яшай оладиган вақтларга. Телефон, компьютер, ойнаи жаҳон ҳам бўлмаган замонларга…
Биз бугун “уларсиз яшаб бўлмайди” деб ўйлайдиган нарсаларсиз одамлар қандай яшаган экан, деб ҳайрон қоламан. Аммо улар яшаган… ва балки биздан ҳам тўлароқ яшаган.
У вақтларда оилалар, қариндошлар бир-бирига меҳрибон эди, эътиборли эди. Қайси қариндоши қийин аҳволда, кимга ёрдам керак, ким касал — буларнинг барчасини телефонсиз ҳам билишарди.
Аммо ҳозир-чи?
Бугун бир уйда яшайдиганлар ҳам фарзанди нега қовоғини солиб юрганини, аёли нега хафа эканини билмайди. Балки сўраб қўйишга, вақт ажратишга ҳам вақтни қизғанадиган инсонларга айланиб қолдик.
Интернетнинг фойдаси деганда, “узоғимизни яқин қилди”, деймиз. Аммо менимча, бу гапнинг давоми ҳам бор:
у манфаатимиз йўлида узоғимизни яқин қилди, аммо яқинларимизни биздан узоқлаштирди.
Авваллари яқинларимизни кўргани бориб турардик. Кейин телефон қилиш билан чекландик. Кейин фақат байрамларда эслай бошладик. Сўнг интернет келди — видео орқали гаплашиш имкони пайдо бўлди. Бир муддат ўтиб, унга ҳам эриндик. Овозли хабар юбориш осонроқ туюлди. Энди эса байрамларда тайёр матнлар билан табриклаймиз.
На ўзимиз ҳис қила оляпмиз, на бошқаларга ҳис эттира оляпмиз.
Гўё автоматлашиб кетдик.
Кўчага чиқаман…
Бир вақтлар чанги кўтарилган кўчалар бўларди — чунки уни болаларнинг қувноқ ўйинлари тўлдирарди.
Ҳозир эса кўчаларни кийимини эмас, ҳаётини “чанг” қилаётганлар тўлдирган.
Улар энди онасининг кулчаси тезроқ пишишини кутмайди.
Улар энди қувлашмачоқ ўйнамайди.
Бир-бири билан телефон талашади.
Имкониятлар кўп.
Аммо ҳамма ўзини ёлғиз ҳис қилади.
Ичида бир бўшлиқ бор, аммо унинг нима эканини ўзи ҳам билмайди. Уни тушунадиган, ҳис қиладиган, дардини айта оладиган кимнидир қидиради — аммо тополмайди.
Чунки замонавий жамиятда алоқа сифати яхшиланган бўлса-да,
руҳий алоқалар сўнди, муносабатлар юзакилашди.
Бу даврда чин дўстлар борлиги — жуда катта неъмат.
Мен соғиндим…
Оилавий узоқ суҳбатли дастурхонларни,
баракали кунларни,
ёр-у дўстларни,
ҳақиқий ҳисларни соғиндим.
Сиз-чи, соғиндингизми?..
🪶
Нурияхоним Саттарова
@vaqtqadri
Бизни қўллаб-қувватловчи обуначиларимизни гўё йўқотиб қўйгандекмиз…
Реакциялар билан постларимизни янада жонли ва гўзал қилинг, бизга илҳом беринг, бундан хурсанд бўламиз
😊
Бахтнинг энг чиройли кўриниши — «она» деб чақирган қизим.
@vaqtqadri
Кучли оналар тарбиялаган одамларнинг 14 та сифати
1. Ўз муаммоларини мустақил ечишга интилиш:
Кимгадир сув келтиришини сўраганингизда, онангиз : «Ўзингни оёғинг йўқми?» деган. Ёки овқатланаётганда туз узатишларини сўраганингизда: «Ўзингни қўлинг йўқми?» деган. Ҳаммаси жуда аниқ: Олам сизни атрофингизда айланмайди, ҳеч ким сиз учун ҳеч нарса қилишга мажбур эмас. Сиз ўзингиз учун ўзингиз бажаришни ўрганишингиз зарур.
2. Ўз хатоларини ғурурланмасдан тан олиш:
Кўпчилигимиз гулдонни синдириб қўйганимизни ёки гиламга шарбат тўкканимизни бўйнимизга олмаганмиз. Кўпинча буни энг кичик ука/синглимизга ағдарганмиз. Лекин кучли оналар айбимизни қўрқмасдан бўйнимизга олишга ва унга жавоб беришга ўргатишган. Кучли она улғайтирган инсонни айнан шу сифатидан билиш мумкин.
3. Ўзини ҳаммадан бошқача (такрорланмас) ҳис қилиш:
Чунки кучли оналар болаларига меҳрларини узата олишади ва уларни ўз орзулари изидан боришга ўргатишади.
4. Аниқ мақсадга эга бўлиш ва унга эришишга интилиш:
Кучли оналар нафақат ўхшаши йўқлигингизни сингдиришади, балки яна мақсадга етиш учун меҳнат қилишга ҳам ўргатишади. Уларнинг шарофати билан, сизда мураккаб мақсадлар ва уларга эришишга муваффақ қиладиган куч пайдо бўлади...
5. «Йўқ» дея олиш:
Аксар одамлар, ўзларини севишларини ва ҳурмат қилишларини исташади. Шунинг учун кўпинча «йўқ» дея олишмайди, бу эса асосий муаммолардан бири. Баъзан биз, ҳатто, биздан сўрашган манзилни қаердалигини билмаслигимизни айтишдан ҳам қўрқамиз. Бироқ, кучли она тарбиялаган одам бундан қўрқмайди.
6. Ўзини баҳосини билиш ва ўзини ҳурмат қилиш:
Она— бизни шаксиз севадиган илк ва балки ягона инсондир. У бизга қандай муҳаббатга лойиқ эканлигимизни кўрсатади. Кучли она сизга ўзингизни севишни ва ўзингиз билан келишишни, ўзингиз арзийдиганидан камига кўнмасликни ўргатади.
7. Ўзни асосий ўринга қўйиш лозимлигини англаш — худбинлик эмас:
Бошқаларга ёрдам бериш, сахий бўлиш — булар, шубҳасиз яхши фазилатлар. Лекин, ортиқча сахийлик, эвазига ҳеч нарса олмасдан, доим беравериш керакми? Вақт ўтиши билан бу сизни зарарлайди. Кучли оналарнинг фарзандлари бу ишда тарозини бошқара олишади— ўзи ҳақида қайғуриш, аммо худбин бўлмаслик.
8. Сизнинг қадрингиз — бу фақат сизнинг танангиз эмас:
Замонавий оламда ташқи гўзаллик жамиятдаги муваффақиятларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бироқ, кучли оналарнинг болалари шахсни ва унинг феълини ёқтириш лозимлигини билишади. Улар ажинларга, қориндаги ёғларга эътибор беришмайди.
9. Гоҳида қўйиб юбора олиш (воз кечиш) кераклигини англаш:
Икки томонни ҳам ҳалок қиладиган муносабатларни давом эттириш, севимли бўлмаган ишда ишлаш ёки доим кўнгилсизликлар келтирадиган одам билан дўстлашиш— буларнинг бари кучли она тарбиялаган болалардан нарида бўлади. Улар қачон воз кечишни билишади.
10. Ўзини хафа қилдириб қўймаслик:
Мутахассислар исботлашди, атрофимиздаги инсонларни ўзимизга нисбатан яхши муносабатда бўлишга ўргатиш мумкин экан. Кучли оналарнинг болалари буни жуда ёш пайтларидан ўрганишади. Улар ҳеч қачон ўзларига нисбатан ҳурматсизлик ёки ҳақарот қилишларига йўл қўймайди.
11. Камроқ сўзлаб, кўпроқ иш қилиш:
«Инсонни билмоқчимисиз? Унинг ишига қаранг, сўзига эмас», - бу ҳаммага маълум ибора. Бу фактга кучли оналарнинг фарзандлари болалигидан ўрганишади. Қийин йўл билан шаклланган феъл-атворлари бундай одамларнинг асосий ёрдамчиси бўлади.
12. Берган ваъдасини бажариш:
Берган ваъдасини бажариш — оналар ўргатиши мумкин бўлган энг яхши фазилатлардан бири. Бу қийинчиликларга қарамасдан, ўз ваъдасини бажарган онанинг совғаси.
13. Тинглай олиш:
Кучли оналар доим болаларини тинглай олишади. Ҳатто болалари бемаъни нарсаларни гапирсалар ҳам. Ўзлари диққат билан тингланган болалар, буни қадрини билишади ва ўзлари ҳам яхши тингловчи бўлишади.
14. Оилага боғланганлик:
Кучли оналарнинг меҳр - эътибор билан катта бўлган болалари, бу анъанани давом эттирган ҳолда, ўз болаларини ҳам туғишганлари ва яқинларига боғланганлигини ўргатишади.
©
Ё. Азимова таржимаси
@vaqtqadri
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Аллоҳ таоло хонадонларингизга доимий тинчлик ва барака ато этсин.
Ўзингиз ва аҳли яқинларингизни Ўз мағфиратига мушарраф айласин.
Ҳар бир тонгингизни саодат ва ҳидоят ила қарши олишингизни насиб этсин.
Ҳайрли тонг!
@vaqtqadri
🎤
Азалбегим - Мухтожман...
📝
Муаллиф: Азалбегим
@vaqtqadri
• Жаннат пойин ўпай десанг онага бор
• Қиблага бош урай десанг отага бор
• Меҳр тафтини сезай десанг опанга бор
• Тавба қилиб қолай десанг масжидга бор
• Шайтон уйин кўрай десанг бозорга бор
• Борар жойингни билай десанг мозорга бор
@vaqtqadri
НАФРАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ...(ибратли ва аянчли вокеалар)
4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида.
“…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди:
– Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг?
– …
– Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими?
– …
– Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали?
Бола изиллаб йиғлаб юборибди.
– Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб.
– Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб.
– Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради…
Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида Нафрат улғаймоқда.
Нима у, нафрат? Нафрат – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди. Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади.
Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа айтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бадар кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди.
Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган!
Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди.
– Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни давленадан ўлди, дедилар. Аслида у калтак еб ўлган эди.
Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради.
Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди.
Хурматли ота-оналар ножуя хулк-атворингиз бн фарзандларингизнинг нафратига дучор булишдан эхтиёт булинг!
@vaqtqadri
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳ
Ҳайрли кун!
Бугун — янги имкониятлар эшиги. Қалбингиздаги ҳар бир яхши ниятга Аллоҳ барака берсин.
Юзингизда табассум, қалбингизда хотиржамлик, қадамларингизда эса муваффақият ҳамроҳ бўлсин.
Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
@vaqtqadri