
VAQT QADRI
Реклама ва таклифлар учун
👉
@helpvam
Ҳаётдаги кулгили уч босқич:
1. Ўсмирлик...
Вақтинг бор, куч-қувватинг бор, лекин қўлингда маблағ йўқ.
2. Етуклик...
Маблағинг бор, куч-қувватинг бор, лекин вақт йўқ.
3. Қарилик...
Маблағ ҳам бор, вақт ҳам бор, лекин куч-қувватинг йўқ.
👉
@VAQTQADRI
САХАР ТУРИШДА БАРАКА БОР
Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?
Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.
👉
@VAQTQADRI
☀️
ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
👉
@VAQTQADRI
Бахилнинг уйида
Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди.
Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча пойабзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг пойабзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.
©
“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан.
👉
@VAQTQADRI
Донишманддан сўрашди:
– Одамнинг ақлини қандай биласиз?
– Гапирадиган гапларидан, деди донишманд.
– Агар гапирмасачи? – дейишди яна.
Донишманд бироз ўйлаб деди:
– У қадар ақлли одам бўлмаса керак.
👉
@VAQTQADRI
Болаларимиз учун дуо — энг катта совға!
👉
@VAQTQADRI