Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Xadislar Hadislar

Xadislar_Hadislar
👳‍♀ Assalomu Alaykum 🌐 Bizning kanalda 📚 Sahih Hadislar 🎙 Dolzarb Maruzalar 🎥 Ibratli Videolar ❓ SAVOLLAR UCHUN: savollar.islom.uz
Subscribers
1 340
24 hours
10
30 days
-50
Post views
1 552
ER
1,06%
Posts (30d)
Characters in post
710
October 28, 02:27
Media unavailable
3
Show in Telegram

🎉
СМС Клиникада янги бўлимлар очилди!
Энди сизга қуйидаги йўналишларда хизмат кўрсатамиз
:
🔹
Кардио-ревматология -
💖
Юрак ва бўғимларга
🔹
Терапия -
👨‍⚕️
Умумий соғлиқ учун
🔹
Кардиология -
❤️
Юрак саломатлиги учун
🔹
Ревматология ва Ортопедия -
🦵
Бўғим ва суяклар учун
👩‍⚕️
Соғлом ҳаёт сари қадам ташланг – биз билан барқарор саломатликка эришинг
!
🏥
Манзил: Смс клиника
📞
Телефон: +998552020001

Сизда буғим касалликлар ёки юрак касалликлар бўйича саволлар бўлса гуруҳгимизга ёзиб қолдиринг
⬇️
⬇️

Саволлар учун
⬇️
https://t.me/Kardio_Revmatalogiya_Revmatolog

October 28, 02:27

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг.
(камбағалларга)
Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган
(зиёфат)
таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур
(қабул бўлган ҳаж)
нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «
(камбағалларга)
Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари
(Жабир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ
“Аллоҳа амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса
(мана шудир)
”, дедилар".
Имом Табароний
(Ҳакам ибн Умайр (р.а)дан
)

October 28, 02:27

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум
(жаннат шароби)
дан суғоради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг
(кўпчилиги)
камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

October 09, 06:12

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар
(тиланчига)
берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти
(Умми Бужайд (р.а).дан)
📚
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб,
(камбағалларни)
таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни,
(яъни етим ва аёлнинг)
ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)

October 09, 06:12

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат
(илм)
ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)

August 01, 03:53
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Жума_муборак
🕋
Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин қадрдоним!
🕌
Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
🕌
Нолаларингиз йиғади фалак.
🕌
Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
🕌
Жума айёмингиз бўлсин муборак!
Хар бир қилган ибодатингиз қабул бўлсин, Илоҳим!
🤲
📨
Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

June 06, 00:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

ҚУРБОНЛИК ХАҚИДА ХАДИСЛАР
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у
(қурбонлик)
у учун дўзахдан парда бўлади»
(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «
....
(Қурбонликнинг)
юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор»
(Табароний ривояти).
(Зайд ибн Арқам (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «
...
қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан
(қурбонлик қилувчини)
ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»
(Табароний ривояти).
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир»
Бухорий ва Муслим ривоятлари
(Нўъмон ибн Башир (р.а) дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ маҳлуқотларидан тақдирларини осмону ерларни яратишининг 50 минг йил олдин ёзиб қўйгандир... »
Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматларим ичида хорланиб халокатга учраганлари ва бошқа хунук суратларга айлантириб қўйилганлари бўлади. Бу қадарни ёлғонга чиқарувчилар ичида бўлади»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а) .дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадария
(такдирни инкор қилувчи)
ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар»
Имом Абу Довуд ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил
(йўқ)
бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро
(инсон)
яратилганлигига кўра бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат
(соф-табиат
) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайр (р.а).дан)