Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Xadislar Hadislar

Xadislar_Hadislar
👳‍♀ Assalomu Alaykum 🌐 Bizning kanalda 📚 Sahih Hadislar 🎙 Dolzarb Maruzalar 🎥 Ibratli Videolar ❓ SAVOLLAR UCHUN: savollar.islom.uz
Подписчики
1 250
24 часа
30 дней
-20
Просмотры
1 946
ER
156,64%
Посты (30д)
Символов в посте
711
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 28, 02:27
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🎉
СМС Клиникада янги бўлимлар очилди!
Энди сизга қуйидаги йўналишларда хизмат кўрсатамиз
:
🔹
Кардио-ревматология -
💖
Юрак ва бўғимларга
🔹
Терапия -
👨‍⚕️
Умумий соғлиқ учун
🔹
Кардиология -
❤️
Юрак саломатлиги учун
🔹
Ревматология ва Ортопедия -
🦵
Бўғим ва суяклар учун
👩‍⚕️
Соғлом ҳаёт сари қадам ташланг – биз билан барқарор саломатликка эришинг
!
🏥
Манзил: Смс клиника
📞
Телефон: +998552020001

Сизда буғим касалликлар ёки юрак касалликлар бўйича саволлар бўлса гуруҳгимизга ёзиб қолдиринг
⬇️
⬇️

Саволлар учун
⬇️
https://t.me/Kardio_Revmatalogiya_Revmatolog

October 28, 02:27

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум
(жаннат шароби)
дан суғоради»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг
(кўпчилиги)
камбағаллар эканини кўрдим...»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

October 28, 02:27

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг.
(камбағалларга)
Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган
(зиёфат)
таомдир»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур
(қабул бўлган ҳаж)
нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «
(камбағалларга)
Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар»
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари
(Жабир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ
“Аллоҳа амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса
(мана шудир)
”, дедилар".
Имом Табароний
(Ҳакам ибн Умайр (р.а)дан
)

October 09, 06:12

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо Уваймир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат
(илм)
ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма»
Имом Муслим ривояти.
(Абу Зарр (р.а).дан)

October 09, 06:12

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар
(тиланчига)
берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..»
Имом Термизий ривояти
(Умми Бужайд (р.а).дан)
📚
Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб,
(камбағалларни)
таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман»
Бухорий ва Муслим ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни,
(яъни етим ва аёлнинг)
ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман»
Имом Насаий ривояти
(Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)

August 01, 03:53
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

#Жума_муборак
🕋
Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин қадрдоним!
🕌
Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
🕌
Нолаларингиз йиғади фалак.
🕌
Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
🕌
Жума айёмингиз бўлсин муборак!
Хар бир қилган ибодатингиз қабул бўлсин, Илоҳим!
🤲
📨
Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

June 06, 00:41
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ҚУРБОНЛИК ХАҚИДА ХАДИСЛАР
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у
(қурбонлик)
у учун дўзахдан парда бўлади»
(Табароний ривояти).
(Ҳусайн ибн Али (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «
....
(Қурбонликнинг)
юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор»
(Табароний ривояти).
(Зайд ибн Арқам (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «
...
қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан
(қурбонлик қилувчини)
ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади»
(Табароний ривояти).
(Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин. Чунки Аллоҳ кимни аҳдини зое қилган ҳолда топса, уни юзи ила жаҳаннам оловига ташлайди»
Имом Муслим ривояти
(Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а)дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....»
Абу Довуд ривояти
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир»
Имом Муслим ривояти
(Жобир (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз билан уларнинг
(мушрикларнинг)
орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди»
Имом Термизий ривояти
(Бурайда (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

May 12, 14:48

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил
(йўқ)
бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро
(инсон)
яратилганлигига кўра бўлади»
Имом Аҳмад ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
📚
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат
(соф-табиат
) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... »
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайр (р.а).дан)