Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Yon daftarchamda FIQH

Xayrlisi_yon_daftarcham

Bu yerda Hayot haqidagi xulosalarim yig'ilgan.
@Xayrlisi_yon_daftarcham

Subscribers
881
Post views
335
ER
37,61%
Posts
17 324
October 25, 04:04

МУШКУЛИ БОРНИНГ ДУОСИ
---------------
Ибн Аббос родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда:
«Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)
Шарҳ:
Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра, мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади.
Имом Термизий ривоят қилган
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф шу ерда амалга ошади.
Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос ила такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.
Абу Бакра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мушкули борнинг дуоси «Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб юмгунча ҳам ўзимга ташлаб қўймагин. Менинг ишларимни Ўзинг ўнглагин. Сендан ўзга ибодатга сазовор илоҳи маъбуд йўқдир», дедилар».
(Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган).

October 25, 03:28

МЎМИНА СИНГЛИМ, ҚЎЛЛАРИНГИЗ ТОЛИҚҚУНЧА ДУО ҚИЛИНГ ...
Мўмина синглим, сизга фарзанд тарбиялашда кичик тавсиялар бераман, уларни ўзингизга тамойил қилиб олинг:
– Фарзандларингиздан хавотирланинг, бу хавотир васвасага айланиб кетмасин. Турмуш ўртоғингиз билан давомли равишда мувозанатни сақланг.
Бир сиз, бир у ташаббусни қўлга олсин. Шунда ҳаётда қоқилмай, олға кетасиз;
– Фарзандларингиз ибодатда бўлишига қатъий туринг, лекин йигирма ёшларигача баъзи-баъзида улардаги дангасаликка ўхшаш камчиликларни кўрмаганга олинг.
– Ёшига номуносиб талабларни қўйсангиз, сиздан узоқлашиб кетишлари мумкин. Вақти-вақти билан бир кўз, бир қулоғингизни юминг. Ўта талабчан бўлсангиз, қувватингиз тез тугаб қолиши мумкин;
– Болаларга берадиган энг яхши ёрдамингиз уларга ибодатли ва Қуръон ўқийдиган дўст топишингиздир;
– Ҳеч қачон ҳадеб танқид қиладиган, камчилик топаверадиган, ҳар доим маломат этадиган одам бўлманг. Худди қиши бўронли, баҳори гулларга тўла дунё каби бўлинг;
– Болаларнинг баъзи-баъзида кўнгилхушлик ва шўхликлар қилгилари келади, бу табиий ҳол. Сиз бу эҳтиёжни таъминлаб беролмасангиз, улар буни амалга ошириш учун сизга ёқмайдиган томондан йўл топишади. Жуда эҳтиёт бўлинг;
– Бола тарбияси ҳар доим жиҳод қилиш билан тенг бўлган. Ҳозирги вақтда эса энг катта жиҳодга айланди. Бу ишнинг муҳимлигини тушунинг. Бу мақсад йўлида ёлғиз қолишингиз мумкинлиги билинг ва бунга тайёр туринг;
– Қўлингиз дуода бўлсин. Ҳеч қачон қўлингизни пастга туширманг. Аллоҳдан ёрдам сўранг. Сабр-матонат тиланг;
– Куч-қувватингизни замонга тарқатинг. Юз йиллаб давом этадиган умид – фарзандларингиз, турмуш ўртоғингиз, ўзингиз ва биз учун дуо қилинг.
Дуо қилинг, синглим. Қўлларингиз толиққунча дуо қилинг.
Намозларингиздан кейин ҳам, намозларингиздан олдин ҳам дуода бўлинг.
Сиз кўрмасангиз ҳам, осмон сизнинг дуоингизга «омин» деб турадиган фаришталарга тўла.
Аёллар – оналар мебель, сарпо-суриқ, қўни-қўшни билан ғийбатлашиш, уйни тозалаш, рўзғор кабилар билан ўралашиб қолишгани учун самовий ёрдам кечикди.
Бизнинг дунёқарашимизни ўзгартиринг, синглим, ўзгартиринг.
Қўлларингизни очингки, осмондаги булутлар тушсин. Ҳасратларимиз тугасин.
Қори болаларимиз, Қуръон булбулларимиз келсин. Бу умматни Исломга ошиқ, мақсадига муҳаббатли болалар билан тирилтиринг!..

October 24, 15:08

https://t.me/Nafas_akademiyasi/42

October 22, 16:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

#янги_ой_
#ҳижрий_1447_йил
🌙
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1447 йил Жумадул-аввал ойининг 1-куни  2025 йил 23 октябрь кунига тўғри келмоқда.
📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
🤲
Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
@diniysavollar

October 22, 06:04

� اللغةُ العَرَبِيَّةُ هي…
Arab tili bu…

📖
اللغةُ التي اختارها اللهُ لِوَحْيِهِ.
Bu — Alloh O‘z vahyini nozil qilgan til.
Qur’on boshqa tilda emas, arab tilida nozil bo‘ldi. Bu — tasodif emas, hikmatdir.

🌟
لغةُ الجَنَّةِ، ولغةُ الأنبياءِ والملائكةِ.
Bu — jannatning, payg‘ambarlar va farishtalarning tili.
Arab tili — bu faqat so‘zlar emas, ruhni tarbiyalovchi tovushlar.

💬
لغةٌ تُعلِّمُك البيانَ والفَصاحَةَ، وتُزكِّي روحَك قَبلَ لِسانِك.
Bu til sizga nutqni, fasohatni o‘rgatadi, tilingizdan oldin qalbingizni poklaydi.

🕌
قال عمرُ بنُ الخطّابِ رضي الله عنه: “تعلَّموا العربيّةَ، فإنّها من دِينِكم.”
Hazrati Umar (
rodiyallohu
a
nhu
) aytganlar:
“Arab tilini o‘rganinglar, chunki u sizning diningizdandir.”
(Bayhaqiy rivoyati)

📚
فَهْمُ العَرَبِيَّةِ فَهْمٌ لِلقُرآنِ، والفَهمُ لِلقُرآنِ حياةُ القَلبِ.
Arab tilini tushunish — Qur’onni tushunishdir, Qur’onni tushunish esa — qalbning hayotidir.


Arab tili bu…
So‘z emas — ma’no.
Til emas — nur.
O‘rganish emas — yaqinlik Alloh kalomiga.

Agar siz Qur’onni bevosita tushunishni, duolarda chuqur ma’noni his etishni istasangiz — arab tilini o‘rganishdan boshlang.
Har bir so‘z — sizni Allohga bir qadam yaqinlashtiradi.
Obuna bo’ling:
@Nafas_akademiyasi

October 21, 05:13

ТИЛИН ЙЎҚОТГАНЛАР
Ҳар кимнинг оламда йўқотгани бор,
Замину замонда йўқотгансимон.
Кимдир йўқотганда нишонин, кимдир
Ўзини йўқотар буткул бенишон.
Кимдир барно бахтин йўқотиб қўяр,
Кимдир йўқотади Ганжи равонин.*
Кимдир нонин ярмин йўқотса агар,
Кимдир йўқотгайдир ярим жаҳонин.
Кимдир йўқотганда жону жигарин,
Кимдир шавқу завқин йўқотар бир-бир.
Кимдир отасининг молин йўқотар,
Отасининг пандин йўқотар кимдир.
Кимдир эшик, томин йўқотса ногоҳ,
Кимдир ному шонин йўқотган бўлар.
Кимдир тилдошини қўйса йўқотиб,
Кимдир она тилин йўқотиб қўяр.
Барча йўқотилган, йўқотган ичра
Оламда йўқ бундан ортиқроқ хатар:
Йўқотиб ўз тилин, сен билан кимдир
Бир неча тилларда сўйлашса агар.
Ҳакамлик йўқотса – қўрқинчли эмас
Ё йўқотса пешво бўлмоқ умидин.
Она сути заҳар бўлсин, унгаким,
Ким йўқотган бўлса ўз она тилин.
Кимдир йўқотар сўз қадрини ногоҳ,
Кимдир боғу чаман йўқотар дилхун.
Ўз она тилини йўқотгандан, лек
Ватан йўқотганлар етишар бир кун...
4.05.1986
-----------------------------
*ганжи равон – ҳаракатдаги хазина, Қорун хазинаси.
ЛОЙИҚ ШЕРАЛИ
Одил ИКРОМ таржимаси

October 17, 03:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

Оламда тенги йўқ
ҳаловат бунда,
Расулга етажак
саловат бунда,
"Каҳф" бордир, "Ясийн" бор,
таҳажжуд шунда,
Мўминлар севган кун
Жума муборак!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

October 09, 19:02

Ривоятлардан бирида келтирилишича, мўғулларнинг раҳбари Хулагунинг қизи Бағдодни айланиб юрганида одамларни бир киши атрофида тўпланиб турганига кўзи тушади. Ўша одамнинг мусулмон олимлардан бири эканлигини билиб, уни ҳузурига чақиртиради.
- Сизлар Аллоҳнинг борлигига ишонасизлар, шундай эмасми?,– деди.
– Ҳа. – деб жавоб берди олим.
– Аллоҳ зафарни хоҳлаган бандасига беришига ишонасизлар-а?!
– Ҳа.
– Аллоҳ сизларнинг устингиздан бизнинг ғалаба қозонишимизни хоҳламади-ми!
– Тўғри.
– Бу, Аллоҳнинг сизлардан кўра бизни кўпроқ яхши кўришини ифодаламайдими?
– Йўқ.
– Нега?
– Қўй боқадиган чўпонни биласизми?
– Ҳа.
– Унинг суруви билан бирга ити ҳам бўлади, тўғрими?
– Ҳа.
– Сурувдаги қўйлардан баъзилари итоат этмай қочиб кетса, чўпон нима қилади?
– Итини ишга солади.
– Ит уларнинг орқасидан қачонгача юради?
– Сурувга қайта қўшилгунларича.
– Эй мўғуллар, сизлар Аллоҳнинг Еридаги итларисиз! Биз мадомики Аллоҳнинг итоати ва ҳаёт манҳажидан узоқлашар эканмиз, унга қайта қайтмагунимизча орқамиздан қувлаб юраверасизлар!
Ҳаммаси ҳудди шундай содир бўлди: мусулмонлар тез орада Аллоҳ таолога қайтишди – Айн-Жалутдаги жангда мўғуллар илк бора яксон қилинди.

October 09, 17:05

«Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинг!»
«Ассалому алайкум, ушбу залда ҳозир бўлганлар.
Мен, Мубашшир Аҳмад 5 ой олдин бошланган тергов жараёни ва суд мажлисларида Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича айбланяпман.
Гарча адвокатларим диний қўмита рухсатисиз диний материал тарқатишга доир айбловларни бекор қилишни сўраган бўлса ҳам, мен шундай материаллар тарқатганимни тан оламан.
Чунки мен бу пайтда Туркияда бўлганман: бунинг учун Ўзбекистондаги идорадан рухсат сўраш кераклигини билмаганман ва бунга жисмонан имконим ҳам бўлмаган.
Қолган иккита айбловлар
(жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар тарқатиш ва миллий адоват қўзғатиш)
бўйича терговда ҳам айбим йўқлигини айтганман. Суд жараёнларида ҳам бу айбловлар ўз исботини топмаганини кўрдик. Ҳозир ҳам бу айбловларга қўшилмайман.
Энди айрим мулоҳазаларимни айтсам.
Динимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам бирор ишни бажарганда ўша инсоннинг нияти ва қасди жуда муҳим ҳисобланади.
Масалан, киши ўз оиласини боқиш учун пул топаман, деб ишга бориб келса ҳам савоб олади.
Худди шунингдек, инсонлар орасидаги муносабатларда ҳам ишлар ниятларга боғлиқдир. Мен ёзган барча ишларим, мақолаларимда ниятим холис бўлган, одамларга яхшилик улашиш эди.
Хусусан, айблов қўйилган материалда (Исроилнинг Ғазодаги геноцидига доир) ҳам одамларнинг, айниқса ёшларнинг кетиб қолиши олдини олиш, вазиятни тушунтириш мақсад қилинган эди.
Миллий адоват қўзғатиш ҳақидаги айбловларга ҳам қўшилмаслигимнинг сабаби бор. Чунки мен доим миллатлараро тотувликка чақирганман. Риё учун эмас, суд буни ҳисобга олиши учун бу борада қилган 2 та катта ишимни айтсам.
Биринчиси
. Бир неча йил олдин Нукусда одамлар намойишларга чиқиб, «
Қорақалпоқ воқеалари
» деб номланган воқеалар бўлиб ўтди. Шунда Ўзбекистон Президенти администрациясининг илтимосига кўра,
murojaat bilan
чиқиб, икки халқни тотувликка ва бирдамликка чақирдим. Низо ва фитналарни тўхтатишни илтимос қилдим.
Иккинчи ҳолат
. 2019 йилда ўша даврдаги Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари лавозимида ишлаган бир аёл ижтимоий тармоқларда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳақорат қилгани билан боғлиқ воқеа тарқалди. Бу жамиятда кескин ва жуда қаттиқ реакцияларни келтириб чиқарди, аёлга таҳдид қилишни бошлашди.
Шундай вазиятда ҳам Президент администрациясининг илтимоси билан мен ўзимизнинг
Azon.uz
сайтимизга у аёлни чақириб, у билан суҳбатлашиб, асл мақсади ва вазиятни тушунтириб бердик. Ўшанда жуда катта юкни бўйнимизга олдик ва турли фитналарнинг олди олинишига эришдик.
Яна бир бор қайтараман, буларни мен риё учун эмас, балки фаолиятимдаги ниятим доим яхшилик ва тотувлик бўлганини судга билдириш, эслатиш учун айтяпман.
Бундан ташқари судя ҳукм чиқаришда саломатлигимни ҳам инобатга олишини сўрайман: мен 21 йилдан буён қандли диабет (сахар) касаллигидан азият чекаман.
Буйракларим яхши ишламайди, баъзида яхши кўринади, лекин баъзида оёқларим шишиб кетади. Оилам ва 7 нафар фарзандим бор. Уларнинг таъминоти менинг бўйнимда.
Шу кунга қадар халқимиз ва ёшларнинг диний-маърифий соҳада илм олишлари учун ҳаракатларим ҳам давом этмоқда. 10 жилддан иборат
«Сочилган дурлар»
номли Қуръони Каримнинг тафсирини бошлаганман.
Буюк аждодимиз Имом Бухорий қаламига мансуб
«Саҳиҳи Бухорий»
тўпламининг ҳам тафсир ва таржималарини бошлаб қўйганман. Бу ишларни охирига етказиб, халқимиз учун янги маънавий озуқаларни беришни ният қилганман.
Мен ўзимни қандай оқлашимдан қатъий назар, бу ишда ҳукмни судя чиқаради. Сиздан ҳукм чиқаришда юқорида айтганларимни инобатга олишингизни сўрайман.
Сўзимнинг охирини Аллоҳнинг каломи билан якунлайман:
«Одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилинг. Аллоҳ ҳамма нарсани кўриб, билиб тургувчидир».
Мубашшир Аҳмад,
2025 йил 8 октябр,
ЖИБ Учтепа туман суди
Манба:
Kun.uz

October 06, 18:58

#Умри_узун_ёмонлардан_сақласин
...
Абу Бакра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар:
«(Саҳобалар) сўрадилар:
— Эй Росулуллоҳ, (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларнинг энг яхшиси ким?
У зот дедилар:- “Умри узун бўлиб, амаллари гўзал бўлган киши.”
— Яна сўрашдики, одамларнинг энг ёмони ким?
—У зот дедилар:- “Умри узун бўлиб, амаллари ёмон бўлган киши.”»
___
Аллоҳим бизларга рахм қилгин.
Бизларни ҳам ,  зурриёдларимизни ҳам фақат амали гўзал яхшилар қаторида қилгин...
Аллоҳумма амийн.