Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Yon daftarchamda FIQH

Xayrlisi_yon_daftarcham

Bu yerda Hayot haqidagi xulosalarim yig'ilgan.
@Xayrlisi_yon_daftarcham

Подписчики
928
Просмотры
578
ER
62,24%
Посты
17 293
September 01, 03:24

Мустақиллик – буюк ва бебаҳо неъмат
Мустақиллик, хурлик, бировларга қарам бўлмаслик Аллох таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир. Неъмат бўлганда ҳам ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай авайлаб асраладиган бебаҳо неъматдир.
Даҳрийликка асосланган собиқ тузум пайтида барча диний ва миллий қадриятлардан узилган халқимиз Истиқлолдан кейин имон-эътиқод сари юз тутди. Зеро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий-эътиқодий илдизларидан узилса, инқирозга учраши табиий бир ҳол эди. Давлатимиз ана шу нозик туйғуни чуқур ҳис этиб, мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтиришга катта аҳамият берди.
Истиқлол туфайли жаннатмакон мамлакатимизда Ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилиб, эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди. Миллий ва диний қадриятлар тикланди, масжид ва мадрасаларнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар мусулмонларга қайтариб берилди. Мўмин мусулмонларнинг эмин – эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун ҳамма шароитлар яратилди. Эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилди.
Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари дам олиш куни деб белгиланиб, байрам сифатида эълон қилинди.
Ана шу имкониятлардан тўғри фойдаланиш ва бу буюк неъматларнинг шукронасини қилиб, қадрига етиб яшаш ҳамда мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Мустақиллик ва ибодатларни эмин-эркин адо этиш неъматига доимий шукроналар айтишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таолонинг бундай ваъдаси бор:
“…агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман…”  (Иброхим сураси 7-оят).
Муборак ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Ким инсонларга улардан кўрган яхшиликлари эвазига шукр қилмас экан, демак Аллоҳга ҳам шукр қилмабди» (Имом Ахмад ва Термизий ривояти), – деб марҳамат қилганлар.
Инсон қаерда дунёга келса, ўша ер унинг учун Ватандир. Киндик қони тўкилган жой унга ҳамма нарсадан қимматли. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларида Маккаи мукаррамани эслаб: «Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим», деганлар. Демак, Ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир.
Аллома Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг қуйидаги сўзлари она-Ватанни севган ҳар бир кишининг қалбида ғайрат ва шижоат уйғотади: «Ҳар бир кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрли, қимматли тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Улар: озодлик ва эркинлик, меҳнат билан топилган молга ўзи эгалик қилмоғи, туғилиб ўсган она-Ватани ҳамда асрлар бўйи асраб-авайлаб келаётган муқаддас дини».
Ҳакимлар айтадилар: «Кишининг вафодорлиги унинг ўз Ватани учун қайғуришидан, дўстларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади». Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги Ватанни ҳимоя қилиши, юрт тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда элнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имкон даражада ҳисса қўшиш билан ўлчанади.
Барчамиз учун табаррук бўлган уч сўз бор: Имон, Ватан ва Истиқлол. Бу сўзларнинг мазмун моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис этиб турибмиз.
Имон – Буюк Аллоҳ ва Расулига ишониш, Унинг раҳмат ва мағфиратидан умидвор бўлиш ва Унинг амр-фармонларига итоатда бўлиш демакдир.
Ватан – бу муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихоридир. Уни авайлаб-асраш, унинг бағрида эртанги кунга умид билан яшаш, имон ва муҳаббат таянчидир.
Истиқлол – Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлиб, у ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиз тимсоли ва ифодасига айланган.
Аллоҳ таолога бўлган имонимиз ва ихлосимиз Истиқлол шарофати билан янада мустаҳкамланиб,зиёда бўлиб бормоқда.
Одилжон Нарзуллаев
Зангиота тумани «Имоми Аъзам»
жоме масжиди имом-хатиби

August 31, 18:20

​​​​ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ ШАМОИЛЛАРИ
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбар-лик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос р.а. ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа р.а. қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...
БУ МАЪЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!
Манба: Ҳидоят журнали 2006 йил 1-сон.  Акмал Аваз тайёрлади.

August 31, 18:20

БУГУН  РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ТУҒИЛГАН КУНЛАРИДАН
09 РАБИЪУЛ АВВАЛ
Рабиул аввалнинг 9-куни туғилганлари ҳақидаги хабарлар Шайх Муҳаммад Хузарийнинг «Нурул яқин»,Муҳаммад Сулаймон Мансурфурийнинг «Раҳматул лил оламин», Шайх Сафиюр Раҳмон Муборакфурийнинг «Ар-раҳиқул махтум», Доктор Абдуллоҳ Фақиҳнинг «Фатовош шабакатил исломия», Шайх Али ибн Нойифнинг «Мавсуъатул буҳуси вал мақолотил илмия», Иброҳим ал-Ибёрийнинг «Ал-Мавсуъатул Қуръония» (1/25),мисрлик тарихчи Муҳаммад Талъатбек Ҳарбнинг «Тариху дувалил араби вал ислом», Саййид Маҳмуд Тарозий (Олтинхонтўра)нинг «Нурул басар», Собит ҳожи Абдул Боқий ўғлининг «Сийрату хотамин набиййин» китобларида баён қилинган.
«Ал-Мавсуъатул исломиятул муъосира» китоби шу ҳисобни қабул қилишган.
Машҳур олим Али Тантовий (1909 – 1999) мана шу маълумотни бошқа маълумотлардан афзал ва устун кўрган.
Миср расадхонасининг собиқ мудири, фалакиётшунос олим, геометрия фанлари мутахассиси Маҳмуд Пошо милодий 571 йил рабиул аввал ойининг 9-куни душанбага тўғри келишини илмий асослаб берган

August 31, 14:46

Nega hayotimizdan baraka ketmoqda?

Sababi nima?
Hech sezganmisiz – qattiq harakat qilasiz, lekin hech narsa oldinga siljimagandek tuyuladi?
🧻
Pul ketmoqda,

vaqt oqib o‘tmoqda,
🤝
munosabatlar buzilmoqda…
➡️
Buning sababi –
barakaning yo‘qligi.
Ammo nega u yo‘q?

Gunohlar ko‘pligi
Gunohlar baraka eshiklarini yopadi.
Har safar sen harom ish qilsang – baraka ketadi, hatto mol-dunyo ko‘p bo‘lsa ham.
“Albatta, Alloh bir qavmning ahvolini o‘zgartirmas, to ular o‘zlarini o‘zgartirmaguncha.”
(Qur’on, 13:11)
🔊
Noshukrlik
Bor narsani qadrlamaslik, oz narsaga shikoyat qilish – yana ko‘proq narsadan mahrum bo‘lishga sabab bo‘ladi.
Shukr – bu baraka uchun magnitdir.
“Qasamki, agar shukr qilsangiz, albatta sizga ziyoda qilurman.”
(Qur’on, 14:7)
⚠️
Zino
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu rivoyat qiladilar:
Rasululloh ﷺ aytdilar:
“Zino kambag‘allikka sabab bo‘ladi.”
(Quzoiy, Musnadush shihob)
Zino – eng yomon harom ish. U rizq kamayishiga olib keladi.

Zino va unga olib boruvchi ishlardan saqlanganlarning hayotiga esa baraka kiradi.
🗣
Yolg‘on so‘zlash
Abu Hurayra roziyallohu anhu rivoyat qiladilar:
“Yolg‘on (so‘z) rizqni kamaytiradi.”
(Ibn Hibbon, Tabaqot)
Yolg‘on – til ofatlarining eng kattasidir. Mo‘min uchun mutlaqo yot narsa.
📌
Banda yolg‘on gapirishda davom etsa, oxirida “kazzob” deb yoziladi.
🔴
Kibr, g‘urur va kufroni ne’mat
Qorun o‘z boyligiga ishonib dedi:
“Menga bu (boylik) faqat bilimim tufayli ato etilgan.”
Natijada Alloh uni va molini yerga yuttirdi.
(Qasos surasi, 78-81)
💰
Baxillik
Kambag‘al va muhtojlarning haqqini bermagan kishilar barakadan mahrum bo‘ladilar.
Qur’onda bayon etilgan:
“Biz bog‘ egalari sinovini o‘tkazdik. Ertalab mevalarni terib olamiz, deb qasam ichdilar. Ammo tunda bog‘ni balo qurshab oldi va hosil yo‘q bo‘ldi.”
(Qalam surasi, 17-20)
🕌
Zakotni ado qilmaslik
Rasululloh ﷺ dedilar:
“Agar bir qavm zakotni bermasalar, Alloh ularni qurg‘oqchilikka giriftor qiladi.”
(Ibn Burayda rivoyati)
🤲
Alloh taologa tavakkal qilish
Payg‘ambarimiz ﷺ dedilar:
“Agar siz Allohga chin ishonch bilan tavakkal qilsangiz, U sizni qushlarni rizqlangandek rizqlantiradi. Qushlar tongda och chiqib, to‘q holda qaytadilar.”
(Imom Ahmad, Nasoiy, Tirmiziy)
📌
Xulosa:
Baraka – gunohlarni tark etish, shukr qilish, halol yashash va Allohga tavakkal qilish orqali keladi.

August 31, 06:26

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари бўйича қисқа савол жавоблар. 1-савол: "Муҳаммад исмининг маъноси нима? Жавоб: Тўхтовсиз, тинимсиз, ҳар доим мақталадиган. 2-савол: Пайғамбаримизга "Муҳаммад" деб ким исм қўйган? Жавоб: Боболари…

August 31, 06:17

🌺
🌺
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муборак бўлсин
🌺
🌺
Она қизларим, полвонларим!
Ҳа, болажонларим.
Сизларга ҳам, менга ҳам бу Имкон байрами муборак бўлсин!
Аллоҳга қанча ҳамда айтсак оз!
Алҳамдулиллаҳ.
Аллоҳ таъоло нимадир иш бошламоқчи бўлсанг аввал сабабини қил, натижасини Менга ҳавола қил, Менга таваккул қил,- деди..
Кейин эса бу сабабларни барпо қила олишимиз учун Озодликни, Мустақилликни (мустақил фикрлашни) берди.
Учтамиз Она Ватанимизда, биримиз Туркияда, биримиз Россияда, биримиз Кореядамиз...
СубҳанАллоҳ,
Ҳар биримиз ўз фикримизча Аллоҳ қодир қилганича яшаяпмиз, ўқияпмиз, ишлаяпмиз, ўзимизга ҳам, Ватанимизга ҳам фойдамиз тегиши пайидамиз ...
Бундан катта БАХТ борми?...
Алҳамдулиллаҳ ...
Майли, гапни узатмайман,
Бу имкониятларга етишишимизда Аллоҳ берган энг катта кўприк - Мустақилликдир!!!
Қийматини билайлик, қаерда бўлмайлик Ватанимиз обрў-еътиборини муҳофаза қилиш сизу бизнинг бурчимиз... унутмайлик.
🌹
🌹
Болаларим, байрамимиз муборак бўлсин
🌹
🌹
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
🌺
Болаларим тимсолига бутун Халқимга байрам муборак!
Бизга Динимизни, тилимизни, ўзимизни.. қисқаси БИЗни топган кунимиз қуллуқ бўлсин!
Дунёнинг қайси бурчагида бўлмайлик бизни тутиб турувчи Ватанимиз омон бўлсин!
34 ёш.. айни ерга урилса кўкка сапчийдиган, ўйламай қарор берадиган, хатоларидан қўрқмайдиган ёш... келажакка мустаҳкам одим ташлайдиган давр...
Роббим, Ватанимни хатолари, қоқилишлари билан севаман.
Ўзинг Уни асрасин! Қоқилтирмагин, ёмонланган эргаштирмагин!  Хатоларидан мувофиқ хулосалар олсин!
Эркин фикрлаш қанчалик муҳим эканини биладиган эркин, ҳур фикрли ёшлар билан Юртимни қўллаб қувватлагин, хатоларини кечиргин.
Ўзингга омонат топширдим.
Хайрлиси ва яна хайрлиси.

August 29, 15:51

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари бўйича қисқа савол жавоблар.
1-савол: "Муҳаммад исмининг маъноси нима?
Жавоб: Тўхтовсиз, тинимсиз, ҳар доим мақталадиган.
2-савол: Пайғамбаримизга "Муҳаммад" деб ким исм қўйган? Жавоб: Боболари Абдулмутталиб.
3-савол: Пайғамбаримизнинг исмлари айтилганда нима дейишимиз керак?
Жавоб: "соллаллоҳу алайҳи васаллам".
4-савол: "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"нинг маъноси нима? Жавоб: Аллоҳнинг у зотга салоту саломи бўлсин.
5-савол: Пайғамбаримизга кимлар салавот айтади?
Жавоб: Аллоҳ таоло, фаришталар ва мусулмонлар (Аҳзоб сураси, 56-0ят).
6-савол: Қуръонда "Муҳаммад" исми зикр қилинганми?
Жавоб: Ҳа, 4 марта: Оли Имрон сураси, 144-оят, Аҳзоб сураси, 40-оят, Муҳаммад сураси, 2-оят ва Фатҳ сураси, 29-оят.
7-савол: Дунёда энг кўп қўйиладиган исм қайси?
Жавоб: "Муҳаммад".
8-савол: Имом Бухорий "Пайғамбаримизни яхши кўриш иймондандир", деб қайси китобида айтган?
Жавоб: "Саҳиҳул Бухорий"да ("Иймон" китоби, 8-боб, 14-ҳадис сарлавҳаси).
9-савол: Пайғамбаримизни яхши кўришнинг ҳукми нима?
Жавоб: Фарзи айн ("Ал-мавсуъатул фиқҳийятул кувайтийя" 361187).
10-савол: Сиз Пайғамбаримизни қай даражада яхши кўрасиз?
Жавоб: Жонимдан ортиқ.
11-савол: Пайғамбаримизни яхши кўриш учун ишни нимадан бошлаш керак?
Жавоб: Пайғамбаримизни танишдан (чунки танимасни сийламас" деган мақол бор)
12-савол: Пайғамбаримиз оталарининг исми нима?
Жавоб: Абдуллоҳ.
13-савол: Пайғамбаримиз оналарининг исми нима?
Жавоб: Омина.
14-савол: Пайғамбаримизнинг ота-боболаридан дастлабки бештасини тартиб билан сананг:
Жавоб:
1) Абдуллоҳ;
2) Абдулмутталиб;
3) Ҳошим;
4) Абдуманоф;
5) Қусай.
15-савол: Пайғамбаримизнинг миллатлари нима?
Жавоб: Араб.
16-савол: Пайғамбаримиз қайси қабиладан бўлганлар?
Жавоб: Қурайш қабиласидан (Қурайш – узотнинг ўн биринчи боболари).
17-савол: Пайғамбаримиз қайси уруғдан бўлганлар?
Жавоб: Бану Ҳошим уруғидан (Ҳошим – узотнинг учинчи боболари).
18-савол: Пайғамбаримиз қайси сулоладан бўлганлар" Жавоб: Адноний сулоладан.
19-савол: Аднон Пайғамбаримизнинг нечанчи боболари?
Жавоб: Йигирма биринчи.
20-савол: Пайғамбаримизнинг насаб
лари илк қайси пайғамбарга бориб тақалган?
Жавоб: Исмоил алайҳиссаломга.
(Давоми бор)
Манба:  "Сиз пайғамбарни танисизми"  Абдул Азим Зиёвуддин

August 28, 15:53

ҲАР СОҲАДА БИЛИМЛИ КАДРЛАР ЕТИШТИРИШ ФАРЗДИР
Динимизда фарзи айн ва фарзи кифоя деган тушунчалар бор.
Фарзи айн ҳар бир кишининг ўзига айнан буюрилган фарз амал. Масалан, илм фарзи айн. Ёш бола балоғатга етганда, зудлик билан намоз аҳкомларини ўрганиши лозим. Чунки бу унга фарзи айн.
Ёки Рамазон келганда ғайридин исломга кирса, дарҳол рўза ҳукмларини ўрганиши керак. Бу унинг ҳаққида фарзи айн. Айнан ўзи ўрганиб, бу ҳукмларни ибодатда татбиқ қилиши лозим.
Савдогар баъй масалаларини ўрганиши керак бўлгани каби, бошқа соҳаларда ҳам ўзимизга керакли бўлган ҳукмларни ўрганишимиз айнан ҳар биримиз учун фарз. Чунки бу тўғрида Аллоҳ томонидан ҳар биримиз ўзимиз саволга тутиламиз.
Фарзи кифоя - уммат ё миллатдан муайян миқдордаги кишилар амал қилсалар, бошқалардан соқит бўладиган фарздир. Масалан, миллат ичида медицинанинг ҳар соҳасидан шифокорлар бўлиши фарзи кифоя.
Мамлакатдаги хасталарнинг эҳтиёжини қондирадиган даражада шифокорлар бўлса, қолганлардан ушбу фарз соқит бўлади. Агар шифокор етарли бўлмаса, миллатнинг ҳаммаси гуноҳкор бўлади.
Ёки мамлакат мудофааси ва чегара ҳимояси учун етарли аскар етиштирилган бўлса, қолганлардан масъулият соқит бўлади.
Акс ҳолда миллатдошлар ҳаммаси мудофаа ва ҳимояга бепарво бўлгани ва фарзни бажармагани учун жавобгар ҳисобланади. Бу ҳолатни ҳаётдаги ҳамма соҳага татбиқ қилиш мумкин.
Оиламиздан аёл киши хасталанса, аёл шифокор қидириб қоламиз. Аммо қизларимизни шифокорликка ўқитмаймиз.
Қиз бола ўқиши шарт эмас, деймиз. Лекин керак бўлганда ўқимишли аёл мутахассисларга муҳтож бўлиб қоламиз. Бу тутумимиз билан ҳаммамиз гуноҳкор бўламиз.
Бунинг ўрнига шаръий муҳитни яратган ҳолда қизларимизни тиббиётга ўқитишимиз фарз. Яхши слесар ёки усталар масаласида бошқа миллат хунармандларини мақтаймиз.
Аммо фарзандларимизни замон касбларига ўқитмаймиз. Бу ишимиз билан миллатимиз муҳтож бўлган бу жиҳатда қолоққа айланамиз ва Аллоҳ олдида ҳам сўраламиз.
Мана яқинда АЭС қуриш масаласида ҳукуматимиз иш бошлади. Энди бизга етук физик, химик атомчилар керак. Шу пайтгача бу соҳадаги бепарволигимиз учун гуноҳкор бўлаётгандик.
Ёки исломий банк тизими ҳам жорий этилиши мумкинлиги ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлди. Бу мақсад амалга ошиши учун динига амал қилган банкир ёки банк ишини чуқур билган диний олимлар керак.
Демак, бу хусусдаги муаммоларни еча оладиган банкир ва олимларга жудаям муҳтожмиз. Бу мазкур соҳада бепарволик учун миллатнинг ҳаммаси гуноҳкор бўляпти, дегани.
Ўрни келганда диний билимюртлар талабаларига иқтисод, молия ва банк соҳаларида билимларини такомиллаштириш ёки шу йўналишда давом эттиришни маслаҳат берардим. Хусусан чет элларда таълим олаётган ватандошларимизда бунга катта имконият бор.
Хулоса қиладиган бўлсак, керакли миқдорда фарзи айн илмларни олгандан кейин, фарзандларимизни фарзи кифоя бўлган илмларга йўналтиришимиз лозим.
Масалан, фарзандларимиз намоз, рўза ва закот илмларини ўрганиб, ўрганганларига амал қиладиган бўлгач, миллат ва мамлакат муҳтож бўлиб турган касб- хунарларга ва турли соҳаларга уларни йўллашимиз даркор.
Бизга динига амал қилган шифокор, ҳарбий, банкир, молиячи, тадбиркор, инженер ва муаллимлар жуда ҳам керак.
Агар биз бу жиҳатга эътибор бермасак, нафақат миллат ва Ватан олдида, балки Аллоҳнинг ҳузурида ҳам жиноятчи бўламиз.
@MubashshirAhmad

August 27, 08:26

“Аллоҳ таолога олиб борувчи энг яхши йўл – суннатга эргашишдир”.
Маъноси: Яхшиликларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишдадир. Кимки суннатга сўзда, амалда, ният ва қатъиятда содиқ бўлса, у ҳақ йўлда ва яхшилик узрадир. Суннатга эргашиш инсонни ҳидоят ва саодатга етаклайди.
Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг
«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли»
китобидан
(Rahmat)...)

August 15, 15:47

Ёдланган, аммо яшалмаган билим !
Замонавий инсон ҳеч қачон илмга ҳозиргидек чанқоқ бўлмаган. Ахборот оқими кучли, ҳар биримиз кўпроқ билишга, билимли кўринишга интиламиз. Аммо, бу “билим” деган нарса аслида қандай билим? У бизни ўзгартиряптими ёки фақатгина онгимизда оғир юк бўлиб қолаяптими? Айнан шу ўринда турк тилида ишлатиладиган бир атама — “Куру Билги”, яъни “қуруқ билим” тушунчаси ҳаётий аҳамият касб этади.
Куру Билги — бу инсон ёдлаган, лекин ҳаётга қўллай олмайдиган, англамаган, ҳиссиёт ва тафаккур билан боғланмаган маълумотдир. У – сонлар, рақамлар, фактлар, терминлар тўпламидир, лекин уларнинг ҳаётий талқини йўқ. Масалан, кимдир географик статистика ёдлаган, лекин бу маълумот унинг фикрлаш тарзини, дунёқарашини ўзгартирмаган — демак бу қуру билимдир.
Бундай “билим” айниқса таълимда, диний соҳада, ижтимоий тармоқларда кўп учрайди. Фикр эмас – матн ёдланади. Ҳақиқат эмас – расмий ахборот такрорланади. Билим – тафаккур билан эмас, фақат эслаб қолиш билан ўлчанади. Ваҳоланки, билимнинг мақсади инсонни англашга, фикрлашга, амалга ва масъулиятга олиб боришдир.
Бу ҳолат Қуръони каримда жуда кучли, огоҳлантирувчи бир ташбеҳ (ўхшатиш) орқали таърифланган. Аллоҳ таоло Жумъа сурасининг 5-оятида шундай дейди:
“Таврот юклатилган (яъни, унга амал қилиш масъулияти берилган), лекин унга амал қилмаган кишиларнинг мисоли – гўё устига китоб ортилган эшак кабидир.”
(Жумъа, 62:5)
Бу ўхшатиш жуда қаттиқ, аммо ўта чуқур маънога эга. Эшак устига китоб ортилган, лекин у бу китобларнинг мазмунини билмайди, англамайди, фойда чиқармайди. Шунчаки оғирлик қилади. Худди шундай, илмга эга бўлган, аммо унга амал қилмаган, уни англамаган, ундан ҳаётий натижа чиқармаган киши ҳам эшак кабидир — Қуръоннинг ўз таъбири билан.
Бу оят яҳудий олимлари ҳақида тушган бўлиши мумкин, лекин ундаги танқид ҳар бир замонавий мусулмон учун огоҳлантирув:
– Қуръонни ёд олганмиз – лекин уни ҳаётга татбиқ қиляпмизми?
– Илм йиғганмиз – аммо бу бизни Аллоҳга яқинлаштиряптими?
– Китоб ўқиймиз – аммо бу бизда амал, тақво, одоб туғдирмоқдами?
Агар илм бизни ўзгартирмаса, қалбимизни тозаламаса, дунёга ва одамларга муносабатимизни тузатмаса — у ҳолда бу "куру билим"дир, Қуръон ифодаси билан айтганда – ортилган юк, лекин тушунилмаган ҳақиқатдир.
Шундай экан, ўзимизга савол берайлик:
Мен билаётганимни тушунаяпманми?
Илмимга амал қилаяпманми?
Қуръон менинг ҳаётимда йўлчи юлдуз бўлаяптими?
Зотан, Қуръон – безак эмас, яшаш учун туширилган. Билим эса ибодат, масъулият ва жавобгарликдир. Биз нафақат эшитувчи, балки англовчи, нафақат ёдловчи, балки яшовчи мусулмон бўлишимиз керак...