Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

"Yosh Prokurorlar" klubi

YoshProkurorlar
Ушбу канал орқали кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг фаолияти, прокуратура соҳасидаги янгиликлар, прокуратура органларида хизматни ўташ шартлари, “Yosh prokurorlar” клуби фаолияти, терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноят
Subscribers
2 460
24 hours
10
30 days
-40
Post views
1 601
ER
66,91%
Posts (30d)
2
Characters in post
762
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Law
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Law & Legal Services
Summary
March 08, 07:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

March 07, 19:03

🌸
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
Азиз ва мўътабар онажонларимиз, меҳрибон ва қадрли опа-сингилларимиз, гўзаллик ва назокатда тенгсиз бўлган азиз қизлар!
💐
Баҳорнинг энг гўзал байрами — 8 март муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
💐
Сизларга дунёдаги энг бебаҳо неъматлар — мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака ва қалбингизга доимий хурсандчилик тилайман!
🌷
Биз ҳаётимизнинг маъно-мазмунини, борлиғимизнинг файзи ва гўзаллигини Сиз, азиз ва қадрли аёлларимизсиз тасаввур эта олмаймиз! Чунки меҳр-муҳаббат, илиқлик ва эзгулик айнан Сизлар орқали ҳаётимизга кириб келади!
🌷
Сизлар ҳар доим гўзаллик ва назокат, меҳр ва садоқат, сабр ва матонат, қаноат ва шукроналик тимсоли бўлиб келгансиз! Ана шу юксак фазилатларингиз билан оилаларимизга файз, жамиятимизга эса эзгулик ва барқарорлик бағишлаб келмоқдасиз!
⚜️
Сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли ҳаётимиз янада гўзал, қалбларимиз эса янада бой бўлиб боради!
⚜️
Шу боис, Сиз — азиз ва мўътабар аёлларга қанча эҳтиром ва миннатдорлик билдирсак, шунча арзийди!
🌸
Яна бир бор барчангизни баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат, меҳр ва муҳаббат байрами — 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман!
💐
Иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ҳаётингиз файзли ва фаровон бўлсин!
🌷
Қалбингиз ҳамиша баҳордек яшнаб турсин, юзингиздан табассум асло аримасин. Сиз бор экансиз — ҳаёт гўзал, оилалар файзли, дунё эса янада нурли!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар аёллар!

January 14, 14:49

Лейтенант! Generallar ham leytenant bo'lishgan!

January 14, 05:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

🔰
БАЙРАМ МУБОРАК!
🔱
Ассалому алайкум, юртнинг азиз ва матонатли ўғлонлари!
⚜️
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
♻️
Бугунги улуғ айём Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва юрт равнақи йўлида турли соҳаларда сидқидилдан хизмат қилаётган барча ватанпарвар фарзандларимизнинг байрамидир! Сизларнинг жасоратингиз, фидоийлигингиз ва масъулиятингиз туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда!
🔆
Сизларга Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлда мустаҳкам соғлиқ, матонат, касбий ютуқлар ва доимо омад ёр бўлишини тилайман!
🌀
Оилаларингиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртимиз тараққиёти бардавом бўлсин!
♻️
Тинчлигимиз абадий бўлсин, Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!

January 13, 14:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

January 12, 12:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

January 12, 12:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

January 12, 12:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

January 12, 11:24

🟠
Қуйидагилар прокуратура коллегиал органлари ҳисобланади:
🟢
Прокуратура ҳайъатлари;
🔵
Малака кенгашлари;
🟣
Одоб-ахлоқ кенгашлари;
🔴
Жамоатчилик кенгаши
!

January 12, 11:17

🟠
Билиб олинг! Иш ўрганувчилар!
☑️
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни, прокуратура органларининг фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиши ва конспектлаштириши;
☑️
Бош прокурорнинг соҳавий буйруқлари, низомлар ва йўриқномаларни ўрганиши ва конспектлаштириши;
☑️
Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларининг
тегишли ҳайъат қарорларини ўрганиши;
☑️
туман (шаҳар) прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда
иш юритиш тартиби ва унга оид ҳужжатларни ўрганиши;
☑️
туман (шаҳар) прокуратураси
иш режаларини
ҳамда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги режаларни тузиш тартибини ўрганиши
ва уларнинг
ижро этилишида иштирок этиши
;
☑️
қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволига оид
статистик ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш тартибини, уларни таҳлил қилиш услубларини ўзлаштириши
;
☑️
текшириш объектлари ва предметларини аниқлаш
, амалга оширилган ишларни умумлаштириш ва унинг натижаларидан прокурор назоратини ташкиллаштиришда фойдаланиш тартибини ўрганиши;
☑️
прокурорлик фаолиятининг йўналишлари бўйича
статистик ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилиш
да иштирок этиш
!