
"Yosh Prokurorlar" klubi
🔰
Ассалому алайкум хурматли каналимиз кузатувчилари!
🟢
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
🔵
Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!
🟣
Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!
Ассалому алайкум, ҳурматли каналимиз кузатувчилари! Aзиз шогирдлар!
Сизларни муборак Рамазон ҳайити — Ийд-ал-Фитр айёми билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Ушбу улуғ ва қутлуғ байрам барчамиз учун янгиланиш, эзгулик ва меҳр-оқибат рамзи бўлиб, қалбларимизга илиқлик, хонадонларимизга файзу барака ва ҳаётимизга янги умидлар олиб кирсин.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахту саодат, оилавий тотувлик ва бардавом фаровонлик тилаймиз. Ҳар бир кунингиз мазмунли, самарали ва қувончли ўтсин, қилаётган меҳнатингиз ва эзгу интилишларингиз албатта ўз самарасини берсин.
Бу байрам инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайди. Шу эзгу қадриятлар ҳаётимизда доимо устувор бўлиб қолсин.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкам бўлсин, ҳар бир хонадонга қувонч, барака ва фаровонлик ёр бўлсин. Барчангизга яқинларингиз даврасида шодликка тўла, илиқ ва унутилмас байрам кунлари тилаймиз.
Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!
🌸
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!
Азиз ва мўътабар онажонларимиз, меҳрибон ва қадрли опа-сингилларимиз, гўзаллик ва назокатда тенгсиз бўлган азиз қизлар!
💐
Баҳорнинг энг гўзал байрами — 8 март муносабати билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
💐
Сизларга дунёдаги энг бебаҳо неъматлар — мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака ва қалбингизга доимий хурсандчилик тилайман!
🌷
Биз ҳаётимизнинг маъно-мазмунини, борлиғимизнинг файзи ва гўзаллигини Сиз, азиз ва қадрли аёлларимизсиз тасаввур эта олмаймиз! Чунки меҳр-муҳаббат, илиқлик ва эзгулик айнан Сизлар орқали ҳаётимизга кириб келади!
🌷
Сизлар ҳар доим гўзаллик ва назокат, меҳр ва садоқат, сабр ва матонат, қаноат ва шукроналик тимсоли бўлиб келгансиз! Ана шу юксак фазилатларингиз билан оилаларимизга файз, жамиятимизга эса эзгулик ва барқарорлик бағишлаб келмоқдасиз!
⚜️
Сизнинг меҳрингиз ва ғамхўрлигингиз туфайли ҳаётимиз янада гўзал, қалбларимиз эса янада бой бўлиб боради!
⚜️
Шу боис, Сиз — азиз ва мўътабар аёлларга қанча эҳтиром ва миннатдорлик билдирсак, шунча арзийди!
🌸
Яна бир бор барчангизни баҳор ва нафосат, гўзаллик ва латофат, меҳр ва муҳаббат байрами — 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман!
💐
Иқболингиз баланд, умрингиз узоқ, ҳаётингиз файзли ва фаровон бўлсин!
🌷
Қалбингиз ҳамиша баҳордек яшнаб турсин, юзингиздан табассум асло аримасин. Сиз бор экансиз — ҳаёт гўзал, оилалар файзли, дунё эса янада нурли!
✨
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва мўътабар аёллар!
Лейтенант! Generallar ham leytenant bo'lishgan!
🔰
БАЙРАМ МУБОРАК!
🔱
Ассалому алайкум, юртнинг азиз ва матонатли ўғлонлари!
⚜️
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги ҳамда 14-январь — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
♻️
Бугунги улуғ айём Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва юрт равнақи йўлида турли соҳаларда сидқидилдан хизмат қилаётган барча ватанпарвар фарзандларимизнинг байрамидир! Сизларнинг жасоратингиз, фидоийлигингиз ва масъулиятингиз туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда!
🔆
Сизларга Ватанга хизмат қилишдек шарафли йўлда мустаҳкам соғлиқ, матонат, касбий ютуқлар ва доимо омад ёр бўлишини тилайман!
🌀
Оилаларингиз тинч, осмонимиз мусаффо, юртимиз тараққиёти бардавом бўлсин!
♻️
Тинчлигимиз абадий бўлсин, Ватанимиз ҳамиша омон бўлсин!