Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
Zikr.uz - Ёзёвон тумани "Билол ибн Рабоҳ" масжидининг диний-маърифий каналига хуш келибсиз! 📚 Ҳадис ва оятлар тафсири 🔊 Маърузалар 📖 Ибратли ривоятлар 🎵 Гўзал қироатлар 📝 Авлиёлар хаёти 🤲 Дуо ва зикрлар
Subscribers
3 430
24 hours
30 days
-50
Post views
1 336
ER
40,44%
Posts (30d)
51
Characters in post
930
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 28, 12:29

ИМОМЛИККА ҲАҚЛИ КИШИЛАР
- Жамоат билан намоз ўқимоқчи бўлсалар, қандай киши имом бўлса, яхшироқ?
- Қай бири олимроқ бўлса, ўша имомликка ўтади. Aгар илмда баробар бўлса, қай бирининг қироати яхшироқ ва тажвидга мувофиқроқ бўлса, ўша киши имом бўлади. Aгар қироатда ҳам баробар бўлсалар, энг тақволиги имом бўлади. Aгар тақвода ҳам бир хил бўлсалар, хулқи яхшироғи имом бўлади. Aгар хулқда ҳам баробар бўлсалар, хушрўй ва чиройлироғи имом бўлади. Aгар хушрўйликда ҳам баробар бўлсалар, қай бирининг насли ва насаби покизароқ бўлса, ўша имомликка ўтади. Aммо ҳар важҳдан баробар бўлсалар, ҳар қайсисининг имом бўлмоғи дуруст бўлади.
- Қандай кишиларнинг имом бўлиши макруҳ?
- Ғоятда илмсиз кишининг, кўр кишининг, эътиқоди бузуқ кишининг ва зинодан туғилган кишининг имом бўлишлари макруҳдир.
- Ушбу кишиларга иқтидо қилиб ўқилган намоз дуруст бўладими?
- Дуруст бўлади, лекин макруҳдир.
"Ибодати исломия"дан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 27, 10:41

МАЙЙИТНИНГ ҚИЧҚИРИҒИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тобут тайёрланса ва уни одамлар елкаларида кўтарсалар, тобут ичидаги солиҳ кимса бўлса: “Мени тезроқ олиб боринглар”, дейди. Бордию тобутдаги кимса солиҳ бўлмаса: “Вой бўлсин! қаерга олиб кетяпсизлар”, дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар инсон эшитса, ҳушидан кетиб йиқилади”
, дедилар.
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййит ўзи учун тайёрлаб қўйилган савоб ва иқобни кўриши хусусида хабар бермоқдалар. Агар солиҳ амал қилган киши бўлса яхшилик билан зафар қозонган киши бўлади. Тобутга солиниб, елкаларга ортилганида савобга етишиш ва Раббисини розилиги билан насибадор бўлишни хоҳлаб, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Мабодо ёмон ва ўзини солиҳлардан деб ҳисобламаган киши бўлса, ўз нафсига ҳалокат ҳамда маҳзунликни тилаб, тобутини кўтарганларга қарата: “Ҳолимга вой бўлсин, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар”, дейди.
Буни айтиш билан гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни ҳақиқатда қарор топишини ва маййитни чақириғи ўта кучли ҳамда қўрқинчли бўлишини, инсондан бошқа махлуқотларни қулоғига етиб бориши, агар инсон ҳам эшитгудек бўлса эшитган нарсасини шиддатидан ҳушидан кетиб қолиши ҳатто ўлим етиб қолишигача етиб боришини уқтирмоқдалар. Бу ўгитларни айтиш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимдан олдинги ҳаётда яхши амалларга ундаш ва ёмон амалларни содир этишдан огоҳлантирмоқдалар.
"Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 26, 16:34

Сиз қай мақсадда кӯчага чиқяпсиз?
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдларидан бир киши ўтиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари у кишидаги куч ва фаолликни кўриб: “Эй Аллоҳнинг расули, агар бу киши Аллоҳ таоло йўлида ҳаракат қилса, ажойиб бўлар эди”, - дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши ёш фарзандларини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар кекса ота онасини боқиш учун кўчага чиқса, у Аллоҳ йўлидадир. Агар бошқалардан сўрамасдан, ўз иффатини сақлаш мақсадида пул топиш учун кўчага чиқса, у ҳам Аллоҳ йўлидадир.
Агар риё ва фахр учун чиқса, у шайтон йўлидадир
” - деб айтдилар.
Имом Табароний ривояти
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 25, 21:25
Media unavailable
3
Show in Telegram

Қабрдаги биринчи кундан то 25 кунгача бўлган ҳолат
👇
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 24, 15:10

ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! Жума кунининг кечаси бошланди.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.
☘️
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
☘️
Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 24, 05:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

#tabrik
#juma
🕌
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📿
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам
жума кунини зикр қилар эканлар,
шундай дедилар:
"у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради"
(Муттафақун алайҳи).
🤲
Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.
🌙
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
🚀
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 24, 05:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 23, 14:02

БИР ТУНДА ЕТМИШ ИККИ МАСАЛАНИ ЕЧГАН ЗОТ
Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий тўшакка бориб, ётди.
Имом Аҳмаднинг қизи: «Отажон, сиз кўп айтадиган Имом Шофеъий шу киши бўладиларми?» деди. «Ҳа», деди имом. «Унинг учта камчилигини сезиб қолдим», деди қиз. «Олдига овқат қўйганимизда жуда кўп овқат еди. Хонага киргач, тунда туриб, таҳажжуд ўқимади. Эрталаб бомдодни биз билан таҳоратсиз ўқиди», деди. Имом Аҳмад бориб, Имом Шофеъийдан буларга изоҳ сўради. Шофеъий унга шундай деди: «Эй Аҳмад! Кўп еганимнинг сабаби шуки, овқатингиз ҳалол, ўзингиз эса олижанобсиз. Олижаноб одамнинг овқати даво бўлади, бахилнинг овқати эса заҳар бўлади. Тўйиш учун еганим йўқ. Овқатингиздан шифо топиш учун тановул қилдим.
Кечаси қоим бўлмаганимнинг сабаби шуки, ухлайман деб бошимни ёстиққа қўйсам, Аллоҳнинг китоби ва Набий алайҳиссаломнинг суннати худди кўз олдимда тургандек бўлаверди. Шунинг учун мусулмонлар учун фойдали бўлган етмиш икки фиқҳий масалани ечдим, кечаси қоим бўлишга эса фурсат топа олмадим.
Сизлар билан бомдодни таҳорат қилмай ўқиганимнинг боиси эса, кўзим кечаси билан уйқу тотмади ва хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқидим».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 22, 10:43

Мусибат – жазо эмас, даражалар юксалишидир!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Мўмин ва мўминага жонида, фарзандида ва молида бало (синов) етиши давом этаверади, ҳатто у Аллоҳга бирор гуноҳи йўқ ҳолда йўлиқади».
(Имом Термизий ривояти)
Ушбу ҳадисдан мушоҳада:

Гуноҳлардан покланиш филтри.
Гоҳида истиғфоримиз камлик қилса, Аллоҳ таоло Ўз лутфи билан бошимизга бироз қийинчилик солади. Бу синовлар бизни охиратдаги оғир ҳисоб-китобдан олдинроқ гуноҳлардан ювиб, покиза ҳолга келтиради.

Даражаларнинг юксалиши.
Шуни билингки, баъзан банданинг Жаннатда шундай бир
юксак даражаси
бўладики, унга фақат намоз ёки рўза билан етиб бўлмайди. Шунда Аллоҳ таоло ўша бандани синовларга рўпара қилади ва сабри эвазига уни ўша олий мақомга кўтаради. Демак, бошингизга келган қийинчилик – бу Аллоҳ сизни пастдан юқорига, Ўзига яқинроқ мақомга тортиб қўяётганининг белгисидир.

Аллоҳнинг эътибори.
Агар ҳаётингизда синовлар тўхтамаётган бўлса, демак, Сиз Аллоҳнинг назаридасиз! У Сизни Ўзига энг тоза, энг мукаммал ҳолатда рўпара бўлишингизни истаяпти.
Хулоса,
«Нега мен?» деб нолиманг, балки:
«Роббим мени поклаб, даражамни кўтармоқчи шекилли»
, деб ҳусни зон қилинг. Сабр қилувчиларга бериладиган ажр эса ҳисобсиздир.
🤲
Аллоҳ таоло синовларимизни даражаларимизни кўтарувчи ва гуноҳларимизни тўкувчи қилсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

April 19, 06:12
Media unavailable
1
Show in Telegram

Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби
ГЎШТ Гўшт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюб истеъмол қилган таомлар сирасига киради. Қуръони Каримда гўшт ҳақида қуёидаги оятлар келган: “Яна биз уларни кўнгиллари истайдиган мева ва гўшт билан қувватлантирурмиз”. (Тур сураси, 22-оят).“Иштаҳалари тортадиган қуш гўштлари билан ҳам (жаннатда хизматчи ёш болалар таъминлаб турурлар)” (Воқеа сураси, 21-оят). Саҳиҳ ҳадисда “Оиша розияллоҳу анҳонинг бошқа аёллардан афзаллиги сарид(гўшт ва нон)нинг бошқа таомлардан афзаллиги кабидир”, деб келтирилган.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ


https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz