Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
Zikr.uz - Ёзёвон тумани "Билол ибн Рабоҳ" масжидининг диний-маърифий каналига хуш келибсиз! 📚 Ҳадис ва оятлар тафсири 🔊 Маърузалар 📖 Ибратли ривоятлар 🎵 Гўзал қироатлар 📝 Авлиёлар хаёти 🤲 Дуо ва зикрлар
Подписчики
3 230
24 часа
30 дней
40
Просмотры
1 034
ER
0,3%
Посты (30д)
52
Символов в посте
466
December 09, 19:23
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

💧
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
#
дуо
#
Ёмғир
Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 09, 10:21

​​
ЙИҒЛАБ
КЎЗЛАРИ КЎР БЎЛГАН АҚЛЛИ ҚИЗ
Бир кун бир зот Ҳасан Басрий Ҳазратлари ҳузурларига келиб ёлворди:
— “Ҳазратим, Аллоҳ учун бизга ёрдам беринг” — деди. Ҳазрат Имом Ҳасан Басрий:
— “Қандай дардинг бор. Сенга қандай ёрдам қилай? Агар дардингни ва эҳтиёжингни, истагингни айтсанг сенга ёрдам беришим мумкин” — деди. У одам:
— “Ҳазрат! Менинг жуда ақлли бир қизим бор. Энди бўлса бу ақлли қизимга нимадир бўлди. Кеча-кундуз йиғлайди. Қуръон ўқийди — йиғлайди, намоз ўқийди — йиғлайди. Ҳадиси Шариф ўқийди — йиғлайди. Мана энди кўзлари яхши кўрмай қолди. Кўр бўлиб қолмаса, деб кўрқаман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бир бориб кўриб, қизимга насиҳат қилиб қўйсангиз” — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари рози бўлдилар. Ул одамнинг уйига бордилар. Ҳасан Басрий қизга: — Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг кўзларинг кўр бўлиши мумкин. Нега йиғлашингнинг сабабини бизга айтсанг, сенга ёрдам берамиз. Илтимос қилсам сабабини айтасанми? — деди. Қиз: — Ҳазрат, мен соғман, ҳеч қандай хасталигим йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлай дейишига икки сабаб бор: Бу кўзларимиз Охират оламида Аллоҳ Таолони ё кўради ё кўрмайди. Агар, Жаноби Ҳақни кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз уни кўрмоқ учун фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ Таоло Ўз зотини кўришга лойиқ этмаган кўзларни кўр қилсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни кўзим бор, деб нима қиламан, — деди. Ҳасан Басрий Ҳазратлари бу жавобдан жуда ҳаяжонланди, кўзларидан ёшлар оқди ва бундай дедилар: — Насиҳат қилгани келган эдик. Ўзимиз насиҳат олдик. Ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик.
("Ҳикматли сўзлар" китобидан)
Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 08, 17:12

#Дуо
Эй Аллоҳим! Сен ҳидоят қилган кишилар қаторида мени ҳам ҳидоят қил, Сен уларга офият берган кишилар қаторида менга ҳам офият бер, Ўзинга яқин қилган бандаларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин қил, менга берган (неъматларингни) баракали қил, Сен ҳукм қилган нарсаларнинг ёмонлигидан мени сақла, албатта, Сен ҳукм қиласан ва Сенга қарши ҳукм қилинмас, Сен дўст тутган киши зинҳор хор бўлмас, ва Сен душман тутган киши ҳаргиз азиз бўлмас. Парвардигоро! Сен Баракотли Буюк ва Олий зотсан

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 08, 13:15
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар:
📚
"Эй инсонлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва чиройли йўл билан
(мол-дунёни)
ахтаринглар. Албатта, нафс ризқини мукаммал олмас экан, унинг жони узилмайди. Унинг
(белгиланган ризқи)
кечикиши мумкин
(аммо келади)
. Аллоҳдан қўрқинглар, чиройли йўл билан
(мол-дунёни)
ахтарингларки, ҳалолини олинг ва ҳаромини тарк этинг."
©️
Имом Ибн Можа ривояти

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 08, 10:14

Чинакам инсонлар
Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:
— Чинакам инсонлар кимлар?
— Уламолар.
— Кимлар чинакам шарафли?
— Тақводорлар.
— Чинакам подшоҳлар кимлар?
— Парҳезкорлар.
— Чинакам омилар кимлар?
— Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.
— Чинакам пасткашлар кимлар?
— Золимлар.
"Солиҳлар гулшани" китоби, 15-бет
Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 08, 02:51
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 07, 11:32

Мусулмон мусулмоннинг биродари
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 07, 11:22

Ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади
Ҳасан Басрий шундай деган: «Эй одам боласи, ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади? Сен бугунги кунинг учунсан, эртанги кун учун эмассан! (Шунинг учун бугун ибодат қилиб ол). Агар сенга эртанги кун ҳам насиб этса, бугун ибодат қилганинг каби яна ибодат қилиб ол.
Агар сенга эртанги кун насиб этмаса, ўтказиб юборган бугунинг учун пушаймон бўлмагин
. Мен шундай қавмларни учратганманки, улар динору дирҳамидан кўра вақтларини кўпроқ қадрлар эдилар».
"Вақт қадри" китобидан

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 06, 13:08

#КУН_ҲАДИСИ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоат қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар сенда тўрт нарса бўлса, дунёнинг қолганини йўқотсанг ҳам зарар қилмайди: Омонатни муҳофаза қилиш; Ростгўй бўлиш; Ҳусни хулқли бўлиш; Таомда иффатли бўлиш”,
дедилар”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

December 06, 11:26

3 та қийин иш бор:
–сирни сақлаш;
–зулмни унутиш;
–вақтнинг қадрига етиш.
✍️
Саъдий Шерозий
✍️
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz