Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyouz | Daryouz

Yurt_Dardi
🇺🇿 🔞 ТВда кўрсатмайдиган ва газеталар айтмайдиган Ўзбекистондаги ва Жахондаги янгиликларни ёритиб борамиз! 📽️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? ✔ Унда бизга юборинг: @YurtDardi_bot 📍 Реклама бўйича: @Asadbek_iib
Subscribers
31 400
24 hours
300
30 days
-1 900
Post views
500
ER
1,02%
Posts (30d)
433
Characters in post
953
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
April 28, 03:58
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇮🇱
🇰🇿
Исроил президенти Ицхок Герцог Туркия ҳаво ҳудудидан фойдалана олмагани сабаб Қозоғистонга 8 соатлик йўл билан етиб борди.
Самолёт Европа ва Россия орқали айланма йўналишда Қозоғистонга учиб келган.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 28, 03:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇬🇧
🇺🇸
Буюк Британия қироли Карл III АҚШга ташриф билан келди,
-
Fox News
Бу 2007 йилдан бери британ монархининг АҚШга биринчи расмий ташрифидир.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 28, 03:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇺🇸
Вашингтондаги меҳмонхонада отишма уюштирган шахс Трампга суиқасд қилишга уринишда айбланди
31 ёшли Коул Алленнинг айбдорлиги исботланса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бундан ташқари, унга яна иккита айблов қўйилган: зўравонлик жиноятини содир этишда ўқотар қуролдан фойдаланиш ва давлат чегаралари орқали ўқотар қуролни ноқонуний олиб ўтиш.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 28, 03:53

Словакия ЕИни судга берди
Словакия Европа Иттифоқининг Россия газини импорт қилишни тақиқлаш қарори устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “
Topky.sk
” хабар берди.
Маълум қилинишича, Братислава бу қарорни Европа Иттифоқи судида кўриб чиқишни талаб қилган. Аввалроқ, Венгрия ҳам худди шундай даъво аризаси берган эди. Ҳар икки давлат мазкур қарорга қарши овоз берган, бироқ уни қабул қилиш учун барча аъзоларнинг розилиги талаб этилмаган.
Қарорга кўра, Россиядан суюлтирилган газ импорти 2027 йил 1 январдан, қувур орқали етказиб бериладиган газ эса 2027 йил 30 сентябрдан бошлаб тўхтатилади. Словакия эса Россия билан 2034 йилгача амал қиладиган газ етказиб бериш шартномасига эга бўлиб, ҳозир газни Турк оқими орқали олмоқда.
“Reuters” хабарига кўра, бу ташаббус айнан Словакия ва Венгриянинг ветосини четлаб ўтиш учун шундай шаклда ишлаб чиқилган қарорни қабул қилишда оддий кўпчилик овози етарли бўлган.
Словакия Бош вазири Роберт Фицо бу қарорни танқид қилиб, аъзо давлатларнинг вето ҳуқуқи бузилганини айтган. Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто эса энергия импортини фақат санкциялар орқали тақиқлаш мумкинлигини, бунинг учун эса барча давлатларнинг розилиги талаб этилишини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи шартномаларига биноан ҳар бир давлат ўз энергия манбаларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга. Шунингдек, бу қарор “энергетик бирдамлик” тамойилига ҳам зид экани қайд этилган.
Россия томони эса Европага газ етказиб беришга тайёр эканини билдирган. Владимир Путин март ойида агар Европа давлатлари узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр бўлса, Россия ҳам етказиб беришни давом эттиришга тайёр эканини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия газини Хитойга “Сибирь кучи” қувури орқали етказиб бериш 2025 йилда тўртдан бир қисмга, “Марказий Осиё– Марказ” тизими орқали Ўзбекистонга етказиб бериш эса 30 фоизга ошганди.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 28, 03:34

Самарқандда қадимий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди
Самарқандда 3 дона қадимий тангаларни бошқа мамлакатга олиб ўтмоқчи бўлганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижий давлатга парвоз қилаётган йўловчининг қўл сумкаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган 3 дона қадимий тангалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар, жумладан нумизматик ашёларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қатъиян тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан қуйма олтин бўлакларини чақалоқ таглиги ичига яширган ҳолда олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилганди.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 28, 03:32
Media unavailable
2
Show in Telegram

Наманганда банк ходими 3 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)
Наманганда банк бош юристконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бош юристконсульт Наманган шаҳридаги хусусий тиббий клиникалардан бири мазкур банкдан 2021 йилда олган 16,2 млрд сўм кредит маблағларини ўз вақтида тўлай олмагани сабабли гаров таъминоти сифатида қўйилган мулкларнинг аукцион савдоларига чиқарилишини 5-6 ойга чўзиб туриш ва кейинчалик уларни клиникага қайтариб бериш масаласини ижобий ҳал этиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт клиника раҳбаридан сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳ...
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 27, 18:08

Саида Мирзиёева Хоразм вилояти раҳбарлари билан учрашди
Бугун, 27 апрель куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида вилоят ва туманлар раҳбарияти билан уcрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, вилоятдаги миллиондан ортиқ одамни тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган “Урганч-1” йирик насос станцияси зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири.
“Бугун кўтарилган барча масалалар энг қисқа муддатларда ҳал этилиши шарт. Вилоят ҳамда туманлар раҳбарияти иштирокида ўтказилган якуний йиғилишда ҳудуддаги вазият муҳокама қилинар экан, бунга алоҳида урғу берилди. Муаммоларни очиқ-ойдин гапириш, биргаликда таҳлил қилиш ва устувор тартибда ҳал этиш муҳимдир”, дейди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Хоразмга ташриф буюриб, таъмирталаб боғча ва мактабни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилган эди.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 27, 18:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇩🇪
Германия ташқи ишлар вазири Вадефул:
"Бизга ва ҳамкорларимизга қарши ядровий таҳдидлар давом этар экан, бизга ишончли тўхтатувчи восита керак бўлади. Немисларга аниқ ядровий қурол керак."
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 27, 17:54

Президент “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуасини очиб берди
Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида барпо этилган маданият ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари билан танишиб, унинг очлиши маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Халқимизда “Тўйга тўёна билан” деган яхши гап бор. Фарғонага бу сафар ҳам янги-янги ташаббуслар, катта-катта лойиҳалар билан келдим. Мақсад – вилоят ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни барча соҳаларда намунали ҳудудга айлантиришдан иборат. Бугун очилаётган “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуаси шу йўлда, ҳеч шубҳасиз, янги даврни бошлаб беради”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг айтишича, Миллий меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган, 35 гектар майдонни эгаллаган бетакрор мажмуа Ислом ҳуқуқшунослиги институти, мақом театри, очиқ амфитеатр, ўлкашунослик музейи, адиб ва санъаткорлар хиёбони, ҳунармандлар маркази, меҳмонхона ва сервис шохобчалари сингари кўплаб бино ва иншоотларни ўз ичига олади.
“Буларнинг барчаси, аввало, Марғиноний бобомизнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ҳудуднинг қадимий ҳунармандчилик анъаналарини асраб-авайлаш, зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш мажмуанинг асосий йўналишларидан бири. Шу билан бирга, ҳудудда қадимий ҳунармандчилик анъаналарини сақлаш, зиёрат ва маданий туризмни ривожлантириш кўзда тутилган.
Мажмуада “Отабек ва Кумуш уйи” музейи ҳам ташкил этилган. Унинг деворларида “Ўткан кунлар” романи саҳналари жонлантирилиб, адабиёт ва тарихни уйғунлаштирган ноёб муҳит яратилган. Шунингдек, мақом театри, шоир ва рассомлар хиёбони ҳамда кутубхона ҳам жой олган.
Қиймати 1,7 триллион сўм бўлган лойиҳанинг бош режаси Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Мажмуа икки босқичда барпо этилади. Келгусида бу ерда бизнес марказ, 1500 ўринли масжид, меҳмонхоналар, 400 та савдо ва хизмат кўрсатиш нуқтаси ҳамда 300 ўринли бозор ташкил этилади.
Давлат раҳбари мажмуа бўйлаб юриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган. Ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмалари, бозор расталари билан танишган. Жамоатчилик вакиллари билан самимий суҳбат қурган.
Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, вилоятга йилига ўртача 200-250 минг нафар хорижий сайёҳ жалб этилиши кутилмоқда. Бунинг натижасида 2 мингта иш ўрни яратилади, бюджетга 52 миллиард сўм тушум ва 30 миллион долларлик хизматлар экспорти таъминланади.
Шунингдек, “Бурҳониддин Марғиноний” мажмуаси тажрибасини Бухородаги “Боқий Бухоро”, Самарқанддаги Имом Мотуридий мақбараси атрофи, Қўқондаги Ўрда, Намангандаги “Ахсикент” ёдгорлиги ҳамда Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудларида ҳам кенг жорий этиш режалаштирилган.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!

April 27, 17:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇵🇸
🇮🇹
Ғазога гуманитар ёрдам етказишни мақсад қилган Global Sumud флотилияси Италиядан жўнаб кетди
Ташкилотчиларнинг айтишича, миссиядан Исроилнинг сектордаги давом этаётган блокадасини бузиш кўзланган. Карвонда бутун дунёдан келган 1000 дан ортиқ одам, жумладан, малакали шифокорлар, муҳандислар, ўқитувчилар ва оддий фуқаролар бор.
Шунингдек, 20 та йиғма уй ҳамда тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган 5 тадан 10 тагача тез ёрдам машинаси олиб кетилмоқда.
👉
@Yurt_Dardi

Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!