
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | songi | Xalq Dardi | Yol yolakay | sara xabarlar | Dunyo.uz
🇷🇺
🇺🇦
The Economist ҳисоб-китобларига кўра, Россия урушда бутун мамлакат эркакларининг 1 фоизини йўқотган
Россия ҳукумати томонидан 2020-2021 йилларда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, мамлакатда 68 миллиондан ортиқ эркак истиқомат қилган. Агар нашрнинг 1 фоизлик йўқотиш ҳақидаги тахмини тўғри бўлса, жангларда қурбон бўлган рус ҳарбийларининг сони 680 минг кишидан ошиши мумкин. Гап фақат меҳнатга лаёқатли эркаклар ҳақида кетса, Россия 430 минг талафот берган бўлади.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Саудияда бой хорижликларга алкоголь харид қилишга рухсат берилди
Саудия Арабистони ҳукумати алкоголь савдосига қўйилган қатъий чекловларни юмшатди ва энди бой хорижликлар спиртли ичимликларни харид қилиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, спиртли ичимлик сотиб олиш учун инсон хорижий фуқароликка эга бўлиши, маълум даражада даромадга эга бўлиши, Саудия Арабистонида яшаши ва ислом динига эътиқод қилмаслиги керак. Алкоголь харид қилиш учун хорижликлар ойлик даромади камида 13,3 минг доллар эканини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим. Шундай ҳужжат билан спиртли ичимликни Саудия Арабистонида очилган биринчи ва ҳозирча ягона дўконда харид қилиш мумкин.
Бу дўкон 2024 йилда Ар-Риёднинг дипломатик кварталида очилган. Дастлаб у ерда спиртли ичимликларни фақат мусулмон бўлмаган давлатларнинг хорижий дипломатлари ва элчихона ходимлари сотиб олиши мумкин эди. Эндиликда харидорлар доираси кенгайтирилди, бироқ бу ҳақда жамоатчиликка кўп эълон қилинмади.
Маълумот учун, Саудия Арабистонида алкоголь сотиш ва истеъмол қилишга 1952 йилдан бери тақиқ қўйилган. 2025 йил май ойида айрим ОАВ мамлакат ҳукумати гўёки бу тақиқни бекор қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқатган. Аммо мамлакат раҳбариятидаги манбалар бу миш-мишларни рад этган.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇷🇺
🇺🇦
Россия армияси Украина кучларига тегишли учувчисиз учиш қурилмалари, ер усти қуруқлик платформаси ҳамда турли техникаларнинг нишонга олиниши акс этган видеони эълон қилди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🏳️
Афғонистон парламенти.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇷🇺
🇪🇺
Россиянинг Европадаги саботажлари 2029-йилга келиб тўлиқ кўламли урушга тайёргарлик бўлиши мумкин
-
Financial Times
Европа разведкаси расмийлари нашрга сўнгги саботаж ҳодисалари Москванинг Украинадаги урушга тактик жавобини эмас, балки стратегик кучайишини кўрсатаётганини изоҳлашди. Ҳужумларнинг нишонлари ва Россия қабул қилаётган хавф даражаси илгари ўйланганидан кўра жиддийроқ таҳдидни кўрсатади. Россия ўз қуролли кучлари ва иқтисодиётини 2029-йилга келиб Европа билан мумкин бўлган можарога тайёрлаётгани айтилган.
Financial Times нашрига кўра, Россия агентлари Европа бўйлаб автомобил кўприклари ва темир йўлларини разведка қилишмоқда, эҳтимол миналар қўйишмоқда. Бундан ташқари, Москва Европа мамлакатларига юқори малакали саботажчиларни киритишга ҳаракат қилмоқда.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
❗️
Ўлим жазоси бор давлатлар ва уларни ижро этиш усуллари.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Афғонистонда 4 нафар “Шелби” ҳибсга олинди (видео)
“Толибон” ҳаракати Афғонистонда “Шелбилар оиласи” каби кийинган тўрт йигитни “чет эл маданиятини тарғиб қилиш”да айлаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда “Tolo News” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Жиброил шаҳарчасидаги тўрт нафар йигитнинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган. Улар “Шелбилар оиласи” сериалининг асосий қаҳрамонлари — Шелби оиласининг кийим ва ташқи кўриниш услубида кийиниб, кўчаларда юрган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу тўрт йигитга “Жиброил оиласи” деб лақаб қўйган ва улар катта эътибор қозонган. Бироқ “Толибон”нинг Амр бил маъруф вазирлиги бу ёшларнинг хатти-ҳаракатларини “исломий қадриятлар ва Афғонистон халқининг маданиятига зид” деб топган. Вазирлик матбуот котиби улар билан тегишли чоралар кўрилишини айтган.
Шунингдек, вазирлик вакили ушбу йигитла...
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Ғазода ҳали ҳамон болалар очарчиликдан азият чекмоқда
Ғазодаги очликдан азият чекаётган болаларнинг аҳволи сулҳга қарамай ҳануз оғирлигича қолмоқда. Минглаб болалар тўйиб овқатланмаслик сабаб шифохоналарга ётқизилган. Бу ҳақда кеча, 9 декабрь куни БМТга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Ғазода тўйиб овқатланмасликка қарши курашаётган энг йирик ташкилот UNICEF октябрь ойида икки йиллик Исроил-ҲАМАС урушига барҳам беришга қаратилган келишувнинг биринчи босқичи кучга кирганидан сўнг 9300 нафар бола оғир ўткир тўйиб овқатланмасликдан даволанганини билдирди.
Бу эса ёрдам оқимининг ҳануз етарли эмаслигидан далолат беради, деди UNICEF вакили Тесс Инграм Женевада бўлиб ўтган матбуот брифингида.
“Бу ҳали ҳам ҳайратланарли даражада юқори рақам. Даволанган болалар сони февраль ойига қараганда беш баравар кўп. Биз бу рақамлар анча камайишини кутяпмиз”, деди у.
Инграм шифохонага ётқизилган, туғилганида 1 килограммдан кам вазнга эга чақалоқлар билан учрашганини айтиб, уларнинг ҳар бир нафаси тирик қолиш учун кураш эканини таърифлади.
UNICEF'га кўра, 10 октабрдаги келишувдан кейин ёрдам олиб кириш бироз осонлашган бўлса-да, жиддий тўсиқлар ҳали ҳам мавжуд. Юкларнинг чегарада кечиктирилиши ёки ортга қайтарилиши, айрим ўтиш йўлакларининг ёпилиши ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар шулар жумласидандир.
Шунингдек, у Ғазода тижорий маҳсулотлар, айниқса озиқ-овқат етишмаётганини, масалан гўштнинг 1 килограмми 20 доллар атрофида бўлиб, кўпчилик оилалар учун жуда қимматлигини айтди.
Маълумот ўрнида, август ойида БМТ қўллаб-қувватлаган очлик кузатув платформаси очарчилик шароитлари ярим миллионга яқин одамга Ғазо аҳолисининг тахминан тўртдан бир қисмига таъсир қилаётганини аниқлаган эди. Мутахассислар уруш давом этар экан, болаларда очлик оқибатлари узоқ муддатли ва жиддий зарар келтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо харобалари орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида жорий йилнинг 2 декабрь куни БААнинг 54 йиллик иттифоқ куни муносабати билан Абу-Даби томонидан қўллаб-қувватланган байрамда 54 жуфтлик учун оммавий тўй бўлиб ўтганди.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
Эртага қаерларда қор ёғилиши айтилди
Ўзгидромет эртага, 11 декабрь кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!
🇦🇺
Расман: Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни қонун даражасида тақиқлади.
Янги қоидаларга биноан, платформалар маъмурияти австралиялик ўсмирларнинг барча аккаунтларини ўчириб ташлаши, шунингдек, уларнинг янги аккаунт очмаслигини назорат қилиши шарт. Ушбу талабларни бажармаслик
33 миллион долларгача
жарима билан жазолананиши мумкин.
Чекловлар энг машҳур 10 та платформага, жумладан Twitch, TikTok va YouTube'га таъсир қилади, аммо келажакда рўйхат қайта кўриб чиқилиши мумкин.
👉
@Yurt_Dardi
➖
Тв да кўрсатмайдиган хабарлар ва янгиликлар канали, oбуна бўлинг!