
Abdulloh Rahim
Руҳлар орасида муҳаббат бўлса, икки севишган орасидаги бошқа фарқлар ўз аҳамиятини йўқотади ва бу муҳаббатга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди.
@AbdullohRahim
Дўстликнинг аломатларидан бири, киши яқинининг дўстига дўст, душманига душман бўлиши керак.
@AbdullohRahim
Душманинг билан улфат бўлма. Чунки у сенга қарши ишлатиш учун айбларингни йиғади, тўғри ишларинг борасида эса сени енгишга уринади.
@AbdullohRahim
Катта гапиришдан ҳазир бўлинг. Зеро инсон даъво қилган нарсаси ёки ноўрин гапирган гапи билан имтиҳон қилинади.
@AbdullohRahim
Бир ишни қийин санасанг қийинлашади,
Енгил санасанг енгиллашади.
@AbdullohRahim
Араблар шундай дейди:
«Қанчадан қанча шошилиш борки, кечикишга сабаб бўлади».
@AbdullohRahim
Оила аёлнинг қора кўзига ёки қизил лабига қараб қурилмайди, балки унинг гўзал одоб ва ахлоқи устига бино бўлади.
@AbdullohRahim
Феъл-атвор ўхшашлиги муҳаббатнинг катта қисмини ташкил этади. Ўзаро мувофиқлик ришталарнинг давомли бўлишини таъминлайди.
@AbdullohRahim
Қарға бир тоғнинг чўққисига чиқса, бургут у ерни тарк этади. Бу бургутнинг ундан қўрққани учун эмас, ўша ерни чўққи деб ҳисобламагани учундир.
@AbdullohRahim
Кўнглинг тортмаган нарсага ишонма. Чунки қалб кўз кўрмаганини кўради.
@AbdullohRahim