
Abdulloh Rahim
Ҳаким зотлардан бири шундай насиҳат қилади:
— Илм ўрганишга ва мол-дунё йиғишга ҳаракат қил. Чунки инсонлар икки тоифа бўлади. Хослар ва омма. Хослар сенинг илминг учун, омма эса сенинг молинг учун эҳтиром қилади.
@AbdullohRahim
Ўғлим, камбағал бўлиб қолсанг камбағаллигингни ҳеч кимга айтма. Агар айтсанг, инсонлар сени ёқтиришмайди ва уларнинг олдида қадринг тушади.
@AbdullohRahim
Кенгчиликда сенга шерик бўлишга энг ҳақли инсон — қийинчиликда ёнингда турган инсондир.
@AbdullohRahim
—
Қандай севги кучлироқдир?
—
Бир-бирига ўхшаган икки инсоннинг севгиси.
@AbdullohRahim
Уч кишининг дўсти бўлмайди:
маййитни, фақирни ва маҳбусни.
©
Ибн Муқаффа
@AbdullohRahim
Эркакларнинг
топганлари
,
харажатлари
,
ҳаракатлари
,
ғам-ташвишлари
ва ўзларидаги нарсаларни
чиройли қилиб кўрсатишга уринишлари
нинг асосий сабаби аёллар ва уларга алоқадор нарсалар учундир.
@AbdullohRahim
Кимнинг дардкаш дўсти бўлса, унга катта неъмат берилибди. Бунинг қадрини фақат бундан маҳрум бўлганларгина билади.
@AbdullohRahim
Сенга қилган яхшилигини унутган ва сенинг ундаги ҳақларини унутмайдиган инсон билан дўст бўл.
@AbdullohRahim
Ўғитланган ерда ўсган яшилликдан ҳазир бўлинг.
Яъни:
Ёмон оила ва ёмон муҳитда ўсган гўзал аёлдан эҳтиёт бўлинг.
@AbdullohRahim
Оқил киши билан занжирбанд бўлиш жоҳил билан ипак ва атласлар ичида яшашдан кўра яхшироқдир.
@AbdullohRahim