Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

abduvohidyakubov
Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ. Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot
Subscribers
3 280
24 hours
30 days
-100
Post views
2 818
ER
86,22%
Posts (30d)
2
Characters in post
1 232
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
April 21, 04:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

ҚАРОР ҚОНУН ЭМАС,
ҚОНУНДАН УСТУН ЭМАС.
Манба:
@FermerNematOga

April 09, 06:32

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ — ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ!
Қарор – қонун эмас, қонундан устун эмас.
Қарор муайян ишни бажариш ҳуқуқини бермайди ёхуд чекламайди. У – муайян вазифани бажариш учун берилган
ТОПШИРИҚ
дир. Қарор муайян вазифа бажарилгандан кейин ўз кучини йўқотади.
Ҳар қандай ҚАРОР –
ҚОНУНларга асосан
қабул қилиниши шарт!
©
Немат Ишчан
Нима учун бугун бу мавзу долзарб?
Кўпчиликни ўйлантираётган "
Техпаспорт муддати
" масаласида қонунчилик ва амалдаги қарорлар ўртасида жиддий ҳуқуқий зиддият кўзга ташланмоқда. Келинг, синчиклаб таҳлил қиламиз:
1.
Мулк ҳуқуқи — муддатсиздир!
Фуқаролик кодексининг
164-моддасида
мулк ҳуқуқи шахснинг ўз мулкига эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши экани ва бу ҳуқуқ муддатсизлиги белгилаб қўйилган. Автомобиль — сизнинг мулкингиз. Техпаспорт эса шу мулкни тасдиқловчи ҳужжат. Мулк муддатсиз бўлса, унинг ҳужжати нега муддатли бўлиши керак?
2.
Қонунда чеклов йўқ!
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг ҳеч бир жойида техпаспортнинг амал қилиш муддати чекланмаган. Ҳукумат қарорларидаги "муддат белгилаш" нормаси қонундаги "тартиб белгилаш" ваколатидан чиқиб,
инсон ҳуқуқларини чеклашга
ўтиб кетмаяптими?
3.
Конституция инсон фойдасига
!
Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг
20-моддасига
кўра: "Қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади." Демак, мулк ҳуқуқи ва техпаспорт муддати борасидаги иккиланишлар
фуқаро фойдасига
ҳал этилиши шарт.
Хулоса қилсак
:
Ҳар қандай ижро органининг қарори — қонуннинг ижросини таъминлаши керак, унинг мазмунини ўзгартириши эмас. Мулк ҳуқуқи дахлсиз ва муддатсиз экан, уни тасдиқловчи ҳужжатларга сунъий муддат қўйиш қонун устуворлиги тамойилига қай даражада мос?
Сиз бу борада нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!
#ҚонунУстуворлиги
#МулкҲуқуқи
#Адолат
#НематИшчан
#ҲуқуқийМаданият
#Ўзбекистон
#Техпаспорт
https://t.me/FermerNematOga

January 10, 15:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қамчибек Ташиев
:
"....Мен учун мамлакатдаги тартиб муҳим. Қудамизни, акамнинг боласини қамадим. Агар мен қонунни бузган акамнинг боласини қамай олмасам, мамлакатни бошқара олмай қоламиз....".
PS. Бўмапти. Бизда эса ҳатто лавозимлар ҳам отадан ўғилга мерос бўлиб ўтяпти.
👉
@tyxuzbek
- энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

December 30, 05:36

Қуйида кўрсатилган муаммо бизнинг корхоналарда ҳам юз берган ва ўша корхона ҳозирда банкрот деб топилган. Сабаблардан бири Меҳнат кодексининг ўша машъум 333-моддасидаги аждарҳо пенялар туфайли.
-----------------------------
https://t.me/the_bakiroo
Парламент ва вазирликлар бизнес фойдасига ҳам тезкор ишлаши мумкинми?
Эсингизда бўлса, ёзда, тадбиркорлар билан учрашувлар пайти форишлик тадбиркор (Karbonat АЖ) иш берувчиларни қийнаётган ва ҳатто банкротликка олиб келаётган Меҳнат кодексининг 333- моддасидан ёзғирганди.
Орадан бир муддат ўтиб, шимолдагилардан кўр-кўрона кўчирилган бу моддага ўзгартиришлар киритилиши ҳақида анонслар пайдо бўлди. Кеча Меҳнат кодексининг 333- моддасидан жабр кўрган тадбиркорлардан бири билан тасодифан кўришиб қолдим. Тадбиркорнинг айтишича, қоп-қоп ваъдаларга қарамай, амалда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Ваҳоланки, муаммо ҳукуматнинг (Жамшид Қўчқоров имзолаган 20 сентябрдаги 03/1-1729 сонли) протоколига киритилган ва суд органларига 333- моддадан жабр кўрган 4 корхона бўйича тегишли тушунтиришлар юбориш сўралган. Шунингдек, бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси ҳам тайёрланган.
Лойиҳага кўра, иш ҳақи кечиктирилганида пулли компенсациянинг миқдорини Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 4 фоизи миқдоригача тушириш ва жами компенсация суммасини кечиктирилган иш ҳақининг 50 фоизидан оширмаслик кўзда тутилмоқда.
Парламентимиз, чиновникларга керак бўлса соатлар ичида қонунларни тасдиқлаб юборади, аввалги ҳафтадаги каби ёпиқ мажлислар билан 41 триллионлик қўшимча харажатларни яширинча маъқуллаб беришниям уддасидан чиқади. Вазирликлар ҳам шу: ўзларининг ёки шерикка айланган олигархларнинг манфаати бўлса, ташаббус-у, ижро "шессекундда" рўй беради. Лекин масала оддий ўзбекистонликлар ёки пўрим кабинетлар эшигига йўл топа олмайдиган кичик ва ўрта бизнес оғриғи ҳақида кетса, тайёр ечимларни қабул қилиш ҳам йиллаб вақт олади.
Шу икки хил стандартлар қачон йўқ бўларкин?

December 17, 16:44

Адолатнинг сайлов ваъдаси эсдан чиқдими? Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП нима дейди?
Бир йил аввал Адолат партияси ижтимоий объектлар қаторида тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни қонун билан тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф этиб, қоп-қоп ваъдалар берганди.
Қани ўша ваъда қилинган қонун? Ҳеч бўлмаса лойиҳаси тайёрми? Овози ва кучи етмаса, Адолатни ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДП нега қўллаб-қувватламайди?
Ё мухолифат пиқ этиб овоз чиқариши учун ҳам тепадан розилик ва сигнал тушиши керакми?
Ё Адолат учун сайловчилар сайлов-палов пайти байроқ кўтариб, шовқин солиш пайти массовка учун керак холосми?
ХДПдаги жаноблар ё ўртоқлар, дастурингизда хоспис тизимини ривожлантириш ва “Хоспис хизматини кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ваъда этгандингиз? Қани қонун? Қонунни, туя гўшти еган хосписларни қўя туринг, бор онкологик шифохоналарни сақлаб қолиш учун бир сўз айтинг.
Сизларни ўзи ким сайлаган? Халқми ё ёпиқ кабинетлардаги чиновниклар?
https://t.me/the_bakiroo

December 15, 15:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шаҳар Онкология марказининг тақдири нима бўлади?
Vaqt.uz
репортажидан
Тошкент шаҳар Онкология марказининг ёпилишига қаршимиз.
Ер ммайдони ва бинолари сотиб юборилишига қаршимиз.
Уй-жой қурувчиларига барча турдаги  шифохоналарнинг  сотилиши ёки бошқа кўринишда бериб юборилишига тўлиқ  қаршимиз.
Бундай қилишга умуман ҳаққингиз йўқ, жаноб виждонсиз амалдорлар.

December 10, 18:28

Газини Европа (Хитой) га сотиб, тезак (кўмир) ёққан Ўзбегим.
Табиий газ бн ишлайдиган жуда кўп мактаблар, шифохоналар ва ишлаб чиқариш завод-фабрикалари 2023 йил феврал ойидаги Президент қарорига асосан газдан узилган ва кўмирга мажбуран ўтказилган эди. Энди эса ордан 3 йил ўтмай туриб юртимиздаги ҳаво ифлосланиши дунёда биринчи ўринга чиқиб бўлгач, айбни ўзларидан излаш ўрнига яна ўша ишлаб чиқариш завод-фабрикаларини айбдор қилиб, ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиб ва ёпиб ташлашмоқда. Бизни Фарғона вилояти Ўзбекистон иуманида заводларни фильтри бор-йўқлигига қарамасдан ёпиб ташлашмоқда. Худди Андижонда сомса ёпадиган тандирларни бузиб ташлашгани каби. Чиллаки чиллакини кўриб ранг олибди, деган нақлни ёлғонга чиқармаслик учун шекилли. Бу ҳам етмаганидек, табиий газ бн ишловчи ва экспортчи гипс заводларни ҳам газдан узиб ташлашмоқда. Олдинига газ босими пастлиги учун деб баҳона қилишди, кеча Фарғона вилоят ҳокимлигига тел қилсам, уларни айтишича, вилоят газ идораси талабига кўра филътр борлиги ва яроқли экани ҳақида маълумотнома олиш кк экан. Зотан бизда фильтр бор эканини Экология идораси ва вилоят ҳокимлиги вакилларидан иборат комиссия келиб ўз кўзи бн кўриб кетган эди 5 кун олдин. Лекин ҳеч қандай асоссиз заводларни тўхтатиб ташлаш орқали инсофли ишлаб чиқарувчиларни ҳам ишдан кўнглини совутишмоқда. Бир қарасак газдан узиб кўмирга ўт дейди. Бир қарасанг кўмир ёқишни қоралайди: фильтри бор йўқлигига қарамасдан ёппасига ҳаммани ёпиб ташлашади. . Бир қарасанг яна битта қарор чиқариб, яна газ га улаб берамиз дейди. Газ идорасига борсанг газни босими йўқ, дамингизни олинг дейди. Газдан кўмирга ўтиш учун зотан млрд лаб сўм пул сарфлаганмиз. Бизни ўйламасдан қилаётган ахмоқона ишлари бн гаранг қилиб ташлашмоқда, ўн млрд сўмлаб зарарга тиқишмоқда, корхоналаримизни банкрот қилишмоқда, ишчиларни ишсиз қолдиришмоқда. Ҳаттоки дунё гегемони бўлмиш АҚШ ҳам ишлаб чиқариш корхоналарини ёпилишига сабаб бўлган ахмоқона қарорлари туфайли Хитой олдида ўз мавқеини йўқотишни бошлади. Бизникилар на ўзини хатосидан дарс чиқарди, на бошқасини хатосидан. Чунки уларга жавобгарлик йўқ. Америка сайловчилари сайловларда хато қилган ҳукуматларга овоз бермаслик орқали айбдор раҳбардарни жазолаяпти. Бизда эса демократик, ҳалол ва ошкора сайлов йўқлиги сабабли халқ айбдор Ҳукуматни жазолай олмаяпти. Натижада эса ҳамма зарарни халқ кўряпти, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар кўряпти. Асл айбдорлар табиий газни четга сотиб, ўз халқига ва ишлаб чиқарувчиларига кўмир ёқасан деб мажбурлаган раҳбарлар эмасми? Ёки ўзимизда газ етарли бмаса қўшни Туркманистондан ёки Озарбайжондан газни сотиб олиб, ўз халқига ва заводларига сотса бўлар эдику. Хитой ўз халқига тоза ҳаво бериш учун биздан ва туркмандан газни сотиб олиб, кўмир бн ишлайдиган цемент вб завод ларини бизга кўчириб келиб қурди. Бизникилар эса газни сотиб, кўмирга ўтди. Эркин Воҳидов айтган гап орадан 50 йил ўтса ҳам ўзгармади: газини .....га сотиб , тезак (кўмир) ёққан ўзбегим.

November 30, 16:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкент шаҳрини қандай дабдала қилишгани  ҳақида ўта илмий асосли таҳлил бўпти.

November 27, 16:58

Экология ва ҳаво тозалиги масаласига давлат, жамият ва аҳоли бир ёқадан бош чиқарган ва жиддий эътибор беришни бошлаган фурсатдан фойдаланиб, узоқ йиллардан бери кўпчиликни норози қиладиган қуйидаги нохуш муаммоларга ҳам эътибор бериш вақти келди, ўз ўрнида уларга қаттиқ чоралар кўришни бошлаш лозим деб ҳисоблайман :
1. Йўлларга, паркларга, дарахтзорлар орасидаги йўлакчаларга вб жамоат жойларига тупурган, ифлос қилган, ахлат ташлаган ёки ҳар қанақа кўринишдаги нохуш, кўнгилбузар нарсаларни ташлаган шахсларга эътироз билдириш, танбеҳ бериш, агар ахлатни ўзи олиб ташламаса ,тозаламаса 102 га ёки 1057 рақамларга тел қилишни оав ва ижт тармоқ орқали аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишни бошлаш.
2. Ахлат ташлаган Ҳуқуқбузар шахсни тел га расмга ёки видеога олиб, ииб га ёки порталга жўнатиш. Бунинг эвазига ўша айбдор шахсга солинган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот бериш. Аввало, бундай номақбул ҳаракатлар учун жарима суммасини ошириш.
3. Радар ўрнатиб, ҳайдовчиларни жаримага тортишга ёрдам қилганларга жарима суммасидан мукофот бериляптику. Нимага аҳолининг йўлини, дарахтзорини, паркларини ва бошқа қадам босадиган жойларини ифлос қилаётган фаросатсиз ва виждонсиз шахсларга жарима солиш учун шу усулни қўлламаяпти давлат??? Чунки амалдорлар бу оддий жойларда пиёда юришмайди. Уларни йўллардаги кўнгилбузар ишлар безовта қилмайди. Йўлдаги машиналар эса уларни безовта қилади.
4. Худди шунақа чораларни йўлларни четида, шаҳарларораси йўлларни айниқса, водийга бориш-келиш йўллари четида тикка туриб олиб, очиқчасига кичик ҳожатини чиқараётган бефаросатларга нисбатан ҳам қўллаш кк. Ҳам экологияни бузяпти, ҳам одоб-ахлоқни, ҳам шарқона миллий мусулмон халқимиз обрўсига путур етказмоқда. Туристлар кўриб оғзи очилиб жинни бб қолай деяпти бу аҳволга.
5. Шунга ўхшаш бошқа таклифларни фаол ва виждонли фуқароларимиз яна беришлари мумкин.

November 25, 05:00

Агар инсонлар фаришта бўлишганида - Ҳукуматларнинг кераги бўлмас эди.
Агар Ҳукуматдагилар фаришта бўлишганида - уларни назорат қилиш керак эмас эди.
(Александр Гамильтон, АҚШ давлатчилигининг қурувчи-оталаридан бири).
Қиссадан ҳисса шуки:
1. Миллатимиз ва аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган давлатларнинг илмий-техник, ҳарбий қурол- аслаҳа, иқтисодий, молиявий вб соҳаларда Ғарб га нисбатан қолоқ даражада экани, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, инсоний, маданий , маиший ва бошқа муаммолардан боши чиқмаётгани асосий сабабларидан бири ҳам айнан мана шу қоидада.
2. Яъни инсонлар Ҳукуматсиз, давлатсиз ва сиёсатсиз яшай олишмайди. Чунки биронта инсон фаришта эмас. Жумладан, Исломда ҳам ўшанчун давлатчилик ва сиёсат барпо қилинган. Мен сиёсатга аралашмайман, деган гап эса айримларнинг муттаҳам ва зулмкор давлатларнинг қирғин қилиши ва ёмонлигидан қочиш учун мажбуран ўйлаб топилган чораси эди Жон сақлаш ва тинч бўлиш вб учун.
3. Ҳукуматни назорат қиладиган механизмлар бўлиши шарт: чунки Ҳукуматларда ишлайдиганларни биронтаси ҳам фаришта эмас (лекин таълим ўлдирилган ва жаҳолат сунъий равишда кучайтирилган айрим постсовет давлатларида ҳаммани ҳам бунга ишонтириб бўлмаса кк). Ҳукуматдагилар нафақат фаришта эмас, балки Пайғамбар ҳам эмас. Мабодо бу ҳақиқатга ҳам ҳаммани ишонтирса бўладими-йўқми билмадим.
4. Модомики шундай экан, фаришта ёки пайғамбар эмаслиги аниқ бўлган Ҳукуматларни қандай назорат қилиш мм?
А) Фақат эркин, ошкора ва ҳалол сайлов йўли билан сайланган Парламент орқали
Б). Мустақил Парламент томонидан сайланадиган Олий суд тизими орқали. Ва Конституциявий суд орқали.
В) Эркин ОАВ ва матбуот орқали.
Ва ҳоказо сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тийиб туриш механизмлари- институтлар (қурилмалар, ташкилотлар, идоралар, ) орқали. Давоми бор.