Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

abduvohidyakubov
Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.
Подписчики
3 045
24 часа
-3
30 дней
-51
Просмотры
1 270
ER
41,71%
Посты (30д)
5
Символов в посте
1 701
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Политика
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
October 27, 09:18

Шакар импорти квоталанса, божнинг ўзидан 65 млн.доллар бой берилади
Айтишларича, шакар импортини квоталашга айрим соғ миноралар охиригача қарши туришган, лекин тор чўнтакларнинг манфаатлари якунда барибир устун келган.
Энг ачинарлиси, тўғридан-тўғри давлат манфаатларига зиён етказилишини била туриб ҳам бу ёпиқ қарорни қабул қилишдан тийилишмаган.
Масалан, квоталаш чекловидан кейин импорт йиллик ҳисобда ўртача 500 минг тоннага маъмурий қисқартирилади ва шакарнинг тоннаси 650 доллардан ҳисоб қилинса ҳам, давлат бюджети импорт божидан 65 млн.доллар ёки ўртача 770 млрд.сўм йўқотади.
Бу йўқотиш ҳаммаси эмас. Сувчилар, қандолатчилар ва бошқа ишлаб чиқарувчиларга нарх ошиши туфайли етказиладиган зарардан (табиийки, солиқ тушумларининг қисқариши ҳам) ташқари, давлат яна:
Зараркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчиларнинг кредитлари муддатини узайтириб зиён кўради
(Ўзсаноатқурилишбанк тимсолида), бунинг ҳисобини ҳеч ким олгани йўқ.
З
араркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчиларнинг кредитлари учун фоиз тўловларини ярмини қоплаб зиён кўради
(Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тимсолида), бунинг ҳисобини ҳеч ким олганийўқ.
Зараркунанда "маҳаллийлаштирувчи" шакарчилар учун фойда солиғини бекор қилиб, мулк солиғини икки карра камайтириб, бюджет йўқотишларга учрайди
, бунинг ҳисобиниям ҳеч ким олгани йўқ.
"Маҳаллийлаштирувчи" шакарчи тўданинг чўнтагига қанақадир пул оқимларини буриб юбориш учун, давлатга, иқтисодиётга — бизнесга, истеъмолчиларга триллионлаб (долларда юзмиллионлаб) зиён келтириш ва уятли ёпиқ қарорни қабул қилиш заруриятини изоҳлай олишмаса, асослай олишмаса, демак бу қарор бекор қилиниши керак.
Ҳа, дарвоқе, нормал давлатда бунақа зараркунанда ёпиқ қарорлар ошкор бўлиб қолгач, парламент — Сенат, Қонунчилик палатаси жим турмасди, Антикоррупция жим турмасди, Антимонополия жим турмасди.
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

October 22, 16:37

Ибн Холдун ўзининг “Муқаддима” асарини 38-фаслида давлатнинг (ҳукмдорнинг) савдо ва ишлаб чиқариш билан шуғулланиши, иқтисодга нотўғри аралашуви аввало савдогарлар ва деҳқонларга, халққа ва ниҳоят давлатнинг ўзига оғир тузатиб бўлмас зарарлар етказиши ҳақида шундай дейди:
“Ҳукмдор (яъни давлат) гўёки катта фойда олишни кўзлаб маҳсулотларни (ҳозирги кун таъбири билан айтганда электр, газ, пропан, солярка, бензин, аммофос, карбомид, автомобил вб товарлар) бозорига сармоя киритади, бу маҳсулотларни сотиб олади ва сотади. Бу орқали у ўз даромадларини ошириш ва фойдасини кўпайтиришни ўйлайди.
Лекин бу катта хатодир ва ХАЛҚ УЧУН ЖУДА ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ”.
Мазкур 38-фаслнинг охирида эса давлат нин айрим “тадбиркор”- олигархларни буюртмасини бажариб катта хато қилишини қуйидагича тасвирлайди:
“Баъзан эса ҳукмдор ўз атрофига савдогарлар (яъни олигарх - амалдорлар, таъкид бизники) ни тўплаб, уларнинг фикрларини қабул қилади. Уларнинг таъсирига тушиб, улар билан ҳамкорлик қилиб, тезроқ бойлик тўплаш мақсадида бозорга аралашади. Айниқса, бу тижоратни ҳеч қандай харажатсиз ва солиқларсиз амалга оширганда, унинг бойлиги тез кўпаяди. Бироқ у бу билан солиқ йиғимларига етказаётган зарарини тушунмайди. Шу сабабли ҳукмдор бундай кишилардан эҳтиёт бўлиши, уларнинг фойдали кўринадиган, АММО АСЛИДА ЗАРАРЛИ МАСЛАҲАТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИГИ ЛОЗИМ”.
Менимча Ибн Холдуннинг бу насиҳати ҳозирги кунда ҳам ўз кучини йўқотмаган.
ПС: Айниқса, Президентнинг 2026 й августдаги қарори билан кичик бизнес субьектларини текширишга 3 йиллик мораторий эълон қилиниши ортидан кимлардир дарров бошқа бир қарорни чиқариб олибди: энди кичик бизнес деган сўз остига деярли жуда кўп тадбиркорларни туширмаслик мақсадида. Кейинги сонда батафсил тўхталамиз.
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

October 21, 07:57

"Хусусийлаштирилган" Mobiuz тарифларни яна 20%гача оширади
2026 йил 3 ноябрдан бошлаб, Mobiuz тариф режалари учун абонент тўловларини 20%гача оширмоқда (мобил аждарҳоларнинг новояз тилида "ўзгартирмоқда"). Бу ўтган 1 йил давомида тарифларнинг камида учинчи марта оширилиши (
2025 йил 3 ноябрдан
,
2026 йил 26 майдан
,
2026 йил 3 ноябрдан
).
Тасаввур қилишингиз учун, ўтган 1 йил давомида, масалан, энг имконли бўлган Kerakli 30 тарифи учун тўлов 35 минг сўмдан 60 минг сўмгача (+71,3%), Mobi 30+ ва Jozibali 35 тарифлари учун тўлов эса 40 минг сўмдан 60 минг сўмгача кўтарилмоқда (+50%).
Ўзбекистонда ғаройиб тарзда "хусусийлаштирилган" компаниялар бир муддат ўтиб "сопини ўзидан чиқариш учун" тарифларнинг кескин ошириши янгилик эмас (тарифларини 3 каррагача оширган "хусусийлаштирилган" севимли
Humo эсингиздами
?). Балки севимли Mobiuz'га ҳам "сопини ўзидан чиқарволишга" шундай "добро" берилгандир?
Қоида тарифасида, тўймас олигархларга совға қилинганидан тортиб давлат назоратидагиларгача бўлган мобил алоқа компаниялари тарифларини бир пайтда эмас, бир-кетин оширишади, бу билан улар гўёки тил бириктирмаганликларини яширишгандек бўлишади. Масалан, ўтган ҳафтада
Beeline тарифларини
кескин кўтарганди. Кейинги ҳафталарда қолган кўк, бинафшаранг аждарҳоларга ҳам навбат етса керак.
Рақобат қўмитаси
ўрганишларни бошлагани эсимизда, лекин ўтмишни эсласак, натижасидан жа умидвор эмасмиз (аждарҳоларга қарши курашга мандат борми қўмитада?).
Расмий статистикага кўра, мобил алоқа хизматлари ўтган 1 йилда 10,5%га қимматлаган холос, бу рақамга статқўмдагилар ё иқтисодий блокдагилар ишонадими ё йўқми, билмайман, лекин мен ишонмайман (масалан, мобил алоқа операторлари бирин-кетин тарифларини оширган май ойида статқўм мобил алоқа нархлари ошмаган деб ҳисоб киритган).
Тарифлар потираб ошаётганига яраша хизмат яхшиланса қани эди, Тошкентдан воҳа томонга чиқасизми ё водийга, магистрал ва темир йўлларда алоқа йўқ. Ҳалқа йўлидан чиқиш билан сим карта алмаштириб антенна излашга мажбур бўласиз. Қўшни давлатларга чегарадош ё чекка ҳудудларники гапирмасаям бўлади, бу ҳудудларда яшовчи ватандошларимиз ҳалигача қўшни давлатлар сим картасидан фойдаланишади. Мана шунақа бир-биридан бадтар шарманда бу очофат аждарҳолар.
Ҳа, шу ўринда яна эслаб кетмаса бўлмайди. 15 октябргача берилиши керак бўлсада, ҳалигача
2027 йил учун бюджет
лойиҳаси очилгани йўқ, лекин ҳукуматимиз севимли мобил аждарҳолар учун фойда солиғини 20%дан 15%га пасайтириб беришни кўзлаётганини ёздаёқ
анонс
қилган. Савол-да, қайси ва кимга кўрсатган хизмати учун тарифларини неча йилдирки
потиратиб ошириб келаётган мобил
алоқа аждарҳоларининг
аввалига акциз солиғи бекор қилиниб
, мана энди фойда солиғи ҳам пасайтириб берилиши керак?
Нима улардан кимнингдир тили қисиқ ё қарз жойи борми?
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 30, 03:59

Тарифлар ўсишини қандай чеклаш мумкин?
Монополиялар тарифларининг инфляциядан юқори ва каррасига юқори ўсишини оҳ-воҳлар ва инсофга чақириқлар билан тўхтатиб бўлмайди. Монополистлар чексиз равишда таннархни шишириб пул ўзлаштиришда ва истеъмолчиларни талашда давом этаверишади. Афсуски, уларнинг чатишиб кетган бюрократ иттифоқчилари ва шотирлари ҳам йўқ эмас. Аниқроғи, истеъмолчилар тарафда турган институтларнинг ўзи йўқ ёки заиф, монополистлар томонда турганлар эса қудратли ва чексиз ресурслар эгалари.
Бизни келиб ХВЖ ҳимоя қилиб бермайди, БМТ ҳам.
Шундан экан, бизга, ўзбекистонликларга монопол тарифлар ўсишини чеклайдиган қонун керак (Price Cap Regulation). Бундай қонун билан монополияларнинг тарифлари ўсиши чегаралари ва потолоклари инфляция ва самарадорликка боғланиб аниқ формулаларда белгиланади.
Европа иттифоқи, Британиядан тортиб Канадагача шундай тартиб ҳукм суради (балки уларда истеъмолчилар сайловчилар бўлгани учундир?)
Хўп, ким кўтариб чиқади бизда бу қонунни? Биз сайламаган депутатларми? Ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДПми? Ё Сайлов ваъдаларини эсдан чиқарган Адолатми? Популист ва бюрократлар иттифоқидан умуман умид йўқ.
Шундай экан, бу борада имкониятларимиз анча чекланган. Назаримда, ягона чора ўлароқ — жамоатчилик ва ОАВ кўтариши керак бу қонуннинг зарурияти. Иқтисодчилар, юристлар, журналистлар, Тарифлар ўсиши ҳар кун ва ҳар соат муҳокама қилингандагина лозим жойларга етиб боради. Шундагина керак бўлса, бир неча соатда қонун лойиҳаси тайёрланиб, парламент апил-тапил йиғилади ҳам.
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 28, 04:49

Ўзбекистонда болалар боғчаларига ва мактабларга ота-оналарни кириши масаласида ўта қаттиқ режимли зонага ўхшайди: кириш мм эмас. Зонага ва турмага кириш ундан кўра анча осон. Ичкарида эса аҳвол бунақа: болаларни зўрлашмоқда. Қаердан чиқди бунақа тақиқ ва бунақа тартиб: ўз болангни ичкарида қандай ҳолатда эканини ҳеч кимга халақит қилмаган ҳолда кўришинг ва кузата олишинг қайси қонунга кўра тақиқланган ўзи???? Сенлар ичкарида нима бў...қ еябсан билишга ҳаққимиз йўқми? Болалар ўлимга ҳукм қилиндимики уларни кўриш тақиқланади? Аслида ўлимга ҳукм қилинганлар ҳам оиласи бн кўришиши мм.
Бу боғча ва мактаблар болаларни кўчадан кириши мм бўлган жиноятчи ва террористлардан ҳимоя қилиш ўрнига, ота-оналардан ҳимоя қилмоқдами? Террористни киргизма, лекин ота-оналарни вакилларини текширувдан ўтказиб киргизиш ммку.
Бу боғча ва мактаблардаги бу ахмоқона тақиқни зудлик бн бекор қилишни талаб қиламиз. Ичкарини ва болаларимизни камералар орқали узлуксиз кузатиш имкони дарҳол яратилиши ШАРТ.
Ва ота-оналар ўз хохишларига кўра тегишли рўйхат асосида навбати бн ичкарида дежур туришларига рухсат берилиши ШАРТ.
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 16, 07:20

​
Потираб
нархи ошаётган дизель яна субсидияланади
2026 йил 1 июлдан бошлаб 2026 йил 1 декабргача
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан товар-хомашё биржаларидаги савдолар орқали харид қилинадиган ҳар бир тонна дизель ёқилғиси қийматининг
15 млн сўмдан ошган
қисми учун,
бироқ 2 млн сўмдан
кўп бўлмаган миқдорда республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
Биржа спекуляциялари орқали тоннаси 19 млн.сўмга яқинлашиб қолган
дизель ёқилғисини
субсидиялаш нархларни янги максимумларга кўтариши мумкин холос,
чунки рақобатли бозорнинг ўзи йўқ, субсидияларнинг охирги бенефициарлари яна ўша монополист ва олигархлар бўлаяпти, жабрдийда фермерлар эмас
(худди солиқ тўловчиларнинг пулини олиб монополистлар ва олигархларнинг чўнтагига солинаётгандек). Ўтган сафар 2026 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 июлгача давр учун
субсидиялаш эълон
қилинганида нархлар бир думалаб аввал 15 млн.сўмдан, кейин эса 17 млн.сўмдан сакрамаганмиди?
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 14, 07:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Марк Туллий Цицерон писал:
💰
Бедный: работает и работает.
💎
Богатый: эксплуатирует бедных.
⚔️
Солдат: защищает обоих.
💸
Налогоплательщик: платит за всех троих.
🏦
Банкир: грабит всех четверых.
⚖️
Адвокат: обманывает всех пятерых.
🩺
Доктор: выставляет счета всем шестерым.
🔪
Разбойник: запугивает всех семерых.
🏛️
Политик: живёт счастливо за счёт всех восьмерых.
Написано в 43 году до нашей эры, но актуально и сегодня.
_______________________________
Марк Туллий Тцицерон шундай ёзган:
💰
Камбағал: тинмай меҳнат қилади.
💎
Бой: камбағалларни эксплуатация қилади (ишлатади).
⚔️
Аскар: ҳар иккаласини ҳимоя қилади.
💸
Солиқ тўловчи: учаласининг ўрнига тўлайди.
🏦
Банкир: тўрталасини ҳам шилади.
⚖️
Адвокат: бешаласини ҳам алдайди.
🩺
Шифокор: олталасига ҳам ҳисоб чиқаради.
🔪
Қароқчи: етти кишини ҳам қўрқитади.
🏛️
Сиёсатчи: саккизовлон ҳисобидан бахтли яшайди.
Милоддан аввалги 43 йилда ёзилган, аммо бугун ҳам долзарб.
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 11, 05:07

Давлат мактаблари, боғчалари ва тиббиёт муассасалари мулклари яна хусусийлаштириш дастурига қўштирилган
2026 йил учун мўлжалланган
хусусийлаштириш дастурида
оммавий савдоларга чиқарилган кўчмас мулк объектлари қаторига яна давлат мактаблари, боғчалари, Саховат уйлари ва тиббиёт муассасаларининг юзлаб бинолари ва иншоотлари ҳам киритилган. Афсуски,
2025 йилда бошланган хато
яна такрорланган ва ҳатто кенгайтирилган.
Ҳужжатнинг изоҳ қисмида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига тегишли кўчмас мулк объектлари нодавлат таълим муассасаси ташкил этиш ва фаолият турини сақлаш шарти билан савдо қўйилиши кўрсатиб кетилган. Энди тасаввур қилинг, давлат мактабининг бир бурчагида хусусий мактаб қурилса, эрталабдан болалар синфий табақалашиб — бир қисми кенг, замонавий ва ёруғ синфларга (кўпи билан 20та ўқувчи ўқийдиган), иккинчи қисми 45-50 ўқувчи ўқийдиган тор ва эскирган хоналарга кириб кетишадими? Боғчалардаги аҳвол қанақа бўлади? Бир эшикда хароба боғча, ёнидаги эшикда кўркам боғча бўладими? Боғча ёшидан икки хил — бой ва камбағал манзара яратиладими гўдакларга? Шу ёшдан ўкситиладими?
Сотувга қўйилган тиббиёт маконлари ва ижтимоий муассасалар (етимхона ва қариялар уйлари) ўрни бўйича-ку умуман мезонлар белгиланмаган. Демак, уларнинг ўрнида исталган тижорий актив қуриш мумкин.
Давлат мактаблари етишмовчилиги бўйича, мактба спорт зали, кутубхонаси йўқлиги ҳақида гап очилса — ҳоким ва вазирларнинг навбатчи жавоби тайёр: ер йўқ. Мана ер, ўзинглар ўнгга-чапга сотаяпсизлар.
Ҳокимлар майли, улар сотишга ишқивоз. Афсуски, айрим тадбиркорлардаям парҳез йўқ. Тўхта, давлат мактаби, давлат боғчаси, давлат тиббиётига тегишли жойга тегмайин, бизнесимни бошқа жойда қилайин демайди.
Давлат мактаблари ўрни ва ер майдонларида фақат давлат мактаблари, давлат боғчалари ўрнида ва ер майдонларида фақат давлат боғчалари, давлат тиббиёт муассасалари ўрни ва ер майдонларида фақат давлат тиббиёт муассасалари қуриш мумкинлиги
принципларига
қачон қайтилади? Ахир, ижтимоий давлатмиз. Нега ижтимоий маконларда очиқча ва намойишкорона тенгсизлик яратилиши керак?
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 10, 07:28

Дизел ёқилғиси нархи шунча норозиликка қарамасдан бари-бир тўхтовсиз сунъий равишда ошириб юборилмоқда ва 1 кг нархи 20 минг сўмга етай деб қолди. Аслида нарх бунақа ошишига сабаб ташқи омиллар эмас, балки давлат идоралари ва уларнинг ҳамтовоқлари бўлган олигархларни биржадаги ички ўйинлари сабаб бўлмоқда. Номига атиги 2 ой давомида берилиши ваъда қилинган субсидия баҳонасида асл мақсадлари - нархни ошириб олишди. Ва субсидия ҳам йўқ бўлди. Бундан фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, аҳоли ва барча якуний истеъмолчилар зарар кўришмоқда. Аслида субсидия беришдан ҳам олдин биржадаги ўйин ва найрангларга чек қўйишларингиз керак, жаноб мутасадди идоралар ва шахслар. Туркия, Европа, АҚШ ва бошқа чет давлатлар ўз фермерларига дизел ёқилғиси учун 2 ой га эмас, доимий равишда субсидия беради. Чунки чорва, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш зотан кўп фойда кўрмасдан ишлайди. Фойдани воситачилар, кластерлар ва бошқа найрангбоз ўйинчилар кўради.
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook

September 09, 06:42

Биржада нафақат пропан савдоларида ўйинлар тўхтамаяпти, балки дизел ёқилғиси савдоларида ва таъминотида ҳам турли хил нотўғри ўйинлар туфайли нархлар тўхтовсиз қимматлаб кетмоқда. Натижада фермерлар, ишлаб чиқарувчилар, транспорт хизмати кўрсатувчилар ва бошқа кўплаб соҳаларда маҳсулот таннархи кун сайин тўхтовсиз ошиб кетмоқда. Бу эса аҳоли истеъмол қилаётган барча товарлар ва хизматларнинг нархи ошиб кетишига олиб келиши муқаррар ва олиб келишни бошлаб бўлди ҳам. Лекин Ҳукумат томонидан фермерларни ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни субсидиялаш бўйича биронта чора кўрилмаяпти.
__________________________________________
Бизга шуни бозор деб кўрсатишмоқчими? Пропан спекуляцияси давом этади
Агар аҳолига пропан етказилиши янги монополист LPG-Trade қўлига ўтказилса-ю, LPG-Trade аҳолига пропан сотиб олиш учун биржага чиқишни бошласа, шу кунларда бўлаётган спекуляциялар давом этаверса, бозорга ўтиш эмас, навбатдаги "бўтқа ислоҳот" бўлади.
Ўтган жума,
4 сентябрдаги
савдоларда биржада пропан таклифи 336 тоннадан бирданига 1 786 тоннагача ошган. Натижада нарх 16,5%га 6 225,3 минг сўмгача тушган. Нечук, шунча кундан бери таклифни сунъий равишда қисиб келаётган монополист ишлаб чиқарувчилар ва импорт олигархлари бунақа ҳотамтойлик қилворган деб ўйлашингиз мумкин. Эҳтимолки, бу бир марталик томоша "пропан ислоҳоти" бўйича катта йиғилиш олдидан чиройли рақамлар учун керак бўлган чиқар (аҳолига пропанни шу нархдан олсак, бу нарх чиқади қабилида). Кейинги савдолардаёқ,
7 сентябрь
якунлари бўйича таклиф яна 605 тоннага тушиб қолгани ва нарх яна 21,5%га, 7 566,5 минг сўмгача сакраганини кўрган бўлсангиз, гумонларингиз иймонингиз билан ўзингизда қолади.
Бизга, ислоҳот дея агар янги ясалган монополистни спекуляцион биржадан пропан олиб аҳолига сотишни кўрсатишса ва буни бозор деб аташса, навбатдаги ёлғон бўлади. Худди 2024 йилдаги, худди 2025 йилдаги каби.
Шунақа тасаввур туғилмоқдаки, 9 йил давомида ўзбекистонликларни талаган шонли энергетикларнинг валийнеъматлари ва устозлари яна довга қайтишган ва қаерлардадир ўтириб, маслаҳатгўйлик қилишмоқда.
Манба:
@bakiroo
@abduvohidyakubov
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Instagram
|
YouTube
|
Facebook