Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

arabic.uz (matnli kanal)

arabicuz_matn
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
Subscribers
2 890
24 hours
30 days
10
Post views
329
ER
11,38%
Posts (30d)
89
Characters in post
400
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
June 12, 01:39

13541. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «
Аллоҳ бирор пайғамбар юбормаганки, унинг юзи очиқ ва овози мулойим бўлмаса. Сизларнинг Набийингиз эса уларнинг ичида юзи энг кўрками ва овози чиройлисидир»,
дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz_matn

June 12, 01:39

13540. Ҳақ аҳлига шундай бир вақтлар келадики, ботил аҳлининг ҳаддан ташқари беҳаёлиги ва ўзига бўлган ишонч билан гапиришидан ўзларини ақлдан озган, жинни деб ўйлаб қоладилар.
@arabicuz_matn

June 12, 01:38

13539. Бир киши Маъруф Кархийга: «Менга насиҳат қилинг», деди. У зот: «Аллоҳга таваккул қил. Шунда У сенинг суҳбатдошинг, сирдошинг ва дардингни айтадиган (ягона) Зотга айланади».
@arabicuz_matn

June 12, 01:38

13538. Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: “Эртага (
охиратда
) фақирлик ва бойлик тортиб, ўлчанмайди. Балки (
йўқчиликдаги
) сабр ва (
неъматдаги
) шукр мезонга қўйилади”, деди.
“Мадорижус соликийн”дан.
@arabicuz_matn

June 12, 01:38

13537. Илонни асал билан боқиш унинг заҳарли табиатини ўзгартирмайди.
Шунингдек, баъзи инсонларни ҳам. Уларни на яхши муомала ва на ширин сўз билан бўлсин, нима қилсангда, ўзгартириб бўлмайди.
@arabicuz_matn

June 11, 13:43
Media unavailable
3
Show in Telegram

Янгилик
📚
Google Play иловалар дўконидаги "Ҳикматлар”  иловасига янги 27-тўплам қўшилди
«Роббим, менга ҳикмат ҳадя эт ва мени солиҳларга қўшгин. Ва менга кейин келувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгин. Ва мени наъим жаннати ворисларидан қилгин»,
Шуаро сураси, 83-85-оятлар.
💻
Маълумки, интернетдаги Google Play иловалар дўконига Hilol-Nashr нашриёт -матбааси томонидан ҳар бири 500 тадан иборат тўплам кўринишида,  “Ҳикматлар” номи остида электрон илова жойланган ва тўлдириб келинади.
🔖
Орадан бир йилга яқин вақт ўтиб, иловага
янги 27 - тўплам жойланди.
Ушбу тўпламда 13001дан 13500гача
бўлган рақамдаги ҳикматлар жой олган. Ўқинг, баҳраманд бўлинг, манфаат топинг.
👉
Google Playга кириб ушбу:
Ҳикматлар
иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz
@arabicuz_matn

June 11, 05:42

13536. Айтган жумлаларинг (
котиб фаришталар томонидан
) ёзилгандир, айтган сўзларинг ҳисобга олиб қўйилгандир.
Эй инсон, сен (
амал қилишга
) матлубсан, масъулсан, гуноҳларинг бор-у, лекин тавба қилмаяпсан.
Ҳаёт қуёши ботишга яқинлашди, умринг тугамоқда.
Қалблар ичида сенинг қалбинг нақадар қаттиқ бўлмаса, бунча қаттиқдил бўлмасанг?!
@arabicuz_matn

June 11, 05:42

13535. Сен Аллоҳдан куч-қувват сўрашинг мумкин, У эса сенга уларни енгиб ўтишинг ва натижада янада кучлироқ бўлишинг учун қийинчиликлар беради.
- Сен Аллоҳдан ҳикмат сўрашинг мумкин, У эса сенга уларни ҳал қилишинг ва натижада ҳикматинг ортиши учун муаммолар беради.
- Сен Аллоҳдан одамларнинг муҳаббатини сўрашинг мумкин, У эса сенга ёрдамга муҳтож инсонларни рўпара қилади; сен уларга ёрдам берасан ва одамлар сени яхши кўриб қолишади.
- Сен ўзинг хоҳлаган ҳамма нарсага эга бўлмаслигинг мумкин, лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сенинг эҳтиёжинг бўлган ҳамма нарсани беради.
@arabicuz_matn

June 11, 05:41

13534. Машҳурлик кузатувчиларнинг кўплиги, рақамлар ёки кўришлар сони билан ўлчанмайди.
Ҳақиқий машҳур шундай инсонки, агар у
(дуо қилиб)
қўлларини самога кўтарса, фаришталар: «
Таниш бандадан таниш овоз келмоқда
», дейишади.
Мана шу мақтовга лойиқ бўлган ҳақиқий шарафдир.
@arabicuz_matn

June 11, 05:41

13533.
Эшак ўғриси
Башшор ибн Бурд Ҳилол ибн Атияга деди:
«Сенга бир холис маслаҳат берсам, қулоқ соласанми?».
Ҳилол:
«Ҳа»
, деб жавоб берди.
Башшор деди:
«Сен бир замонлар эшак ўғирлардинг, кейин тавба қилиб, рофизий бўлдинг. Сен эшак ўғирлашга қайт. Валлоҳи, бу иш сен учун рофизий бўлиб юрганингдан кўра яхшироқдир»,
деди.
Ибн Ҳалликоннинг “Вафоётил аъён” асаридан
.
▫️
P.S.
Рофизийлар — арабчада "рофиз" - "тарк етиш", "рад етиш", баъзан "маслагидан қайтиш" маъноларида келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин Ислом таълимотларидан чекиниб, четга чиққан оқимлар шу ном билан аталган. Улар илк халифалар Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттобларнинг халифалик ҳуқуқларини рад этишган. Кейинчалик Ҳазрати Али шахсларини илоҳийлаштириш тарафдорлари бўлган исмоилийлар каби фирқалар ҳам «рофизийлар» деб аталган. Умумий маънода бу ном имомийлар, алавийлар ва зайдийларга нисбат берилган.
@arabicuz_matn