
arabic.uz (matnli kanal)
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
Янгилик
📚
Google Play даги "Ҳикматлар” иловасига янги тўплам қўшилди
"Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар",
Бақара сураси, 269 - оят.
💻
Маълумки, Google Play иловалар дўконига “Ҳикматлар” номи остида ҳар бири 500 тадан иборат 28-тўплам кўринишида электрон илова жойланган ва у доимий тўлдириб борилади.
🔖
Шу кунларда илованинг юқори қисмида жойлашган
"Сараланган 500та ҳикмат"
рукни янги ҳикматлар билан бойитилиб, ҳар бири алоҳида 3 та тўпламга ажратилди. Уларнинг адади
1500
тага етказилди.
👉
Google Playга кириб ушбу:
Ҳикматлар
иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.
@arabicuz
@arabicuz_matn
13831. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Халқ сендан Аллоҳдан бўлган ҳайбатинг миқдорига қараб ҳайбатланади”, деди.
Изоҳ: Инсонлар ўртасидаги ҳурмат ва ҳайбатнинг асл илдизи Аллоҳ таолога бўлган тақво ҳамда қўрқувга боғлиқ. Банда Аллоҳнинг буйруқларини улуғлаб, У Зотдан қанчалик кўп қўрқса, Аллоҳ таоло бошқа махлуқотларнинг қалбига ҳам ўша бандага нисбатан шунчалик ҳурмат ва ҳайбат солиб қўяди.
@arabicuz_matn
13830.
“Эй Билол, инфоқ-эҳсон қил! Арш Эгаси
(сенга берган ризқини)
камайтириб қўйишидан қўрқма”.
Бу-ризқ торлигидан қўрқадиганларга ҳабиб
(суюкли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)
нинг васияти.
@arabicuz_matn
3829. Андалусия аёллари эрларини уйда гуллар билан кутиб олишар ва атрофга хушбўй атирлар таратишар эди. Уларнинг бирлари эрига:
“Дунёдаги жаннатингизга киринг!”,
дерди.
Бугунги кунда эса эр уйга қайтганида қаршисида ғазабнок юзни, тўзиган сочларни ва шикоятларга тўла узун рўйхатни кўради. Гўёки аёли унга: “
Сени кутаётган дўзахга кир!”,
деяётгандек бўлади!
Эй синглимиз, сенга чорлов: Умматнинг ташқи аҳволи бутунлай душман чангалида. Биз сендан ички назорат соғлом бўлишини ва ўз жуфтинг учун осойишта, хавфсиз маскан яратишингни хоҳлаймиз. Зеро, олдинда катта фитналар бор ва бизга мажнунлар эмас, балки оқил эркаклар керак.
@arabicuz_matn
13828. Оиша розияллоҳу анҳо:
“...Ансорийларнинг аёллари қандай ҳам яхши аёллар. Уларни ҳаё динда фақиҳ бўлишларидан ман қилмас эди»,
дедилар.
Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.
@arabicuz_matn
13827. Бир киши Ибн Сириннинг ҳузурига келиб шундай деди: “Эй Абу Бакр
(Ибн Сирин)
! Мен бир аёлга совчи қўйган эдим. Тушимда уни қора танли ва паст бўйли ҳолатда кўрдим”.
Ибн Сирин табассум қилди ва: “Аёллардаги қоралик – мол-давлатдир, паст бўйлилик эса яқин(ажал)дир. Иншааллоҳ, яқин орада ундан мол-давлатга эга бўласан”, деди.
У киши ўша аёлга уйланди. Аёл вафот этгач эр ундан каттагина бойликни мерос қилиб олди.
@arabicuz_matn
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube
📣
Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбатимиз бошланди
🌐
YouTube орқали томоша қилинг
@hilolnashr
iOS
|
Android
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
Tiktok
|
Youtube