Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

asakabank_pressa
Асакабанк Бошқарув раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвархонов Азизхон 📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22 Instagram: instagram.com/asakabank_pressa YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
Subscribers
1 870
24 hours
-4
30 days
-28
Post views
478
ER
25,56%
Posts (30d)
41
Characters in post
1 418
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Economy and Finance
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
October 27, 14:33
Media unavailable
7
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанк раҳбарияти Сирдарё вилоятида аҳоли бандлиги ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини ўрганди
“Асакабанк” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари Ш.Хайруллаев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида амалий ташрифлар амалга оширилиб, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг “еттилик”вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар натижалари, ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар билан ишлаш ҳамда фуқароларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан,
Гулбулоқ МФЙ
да фуқаро Таирова Умида Руслан қизининг хонадондаги шароити, бандлик ҳолати ва даромад манбалари ўрганилди. Фуқаро «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш мақсадида кредит олиш истагини билдирди. Мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари,
Шодлик МФЙ
да маҳалла раиси ва фаоллари билан ўтказилган учрашувда ҳоким ёрдамчиси лавозими вакант эканлиги ҳам маълум бўлди. Мазкур масала туман ҳокими билан муҳокама қилиниб, бўш лавозимни белгиланган тартибда тўлдириш ва маҳалладаги ишларнинг узлуксизлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш доирасида туман ҳокими К. Муллажонов билан биргаликда Бахмалсой маҳалласида фаолият юритаётган “
JO’SHQINLIK XABIB” МЧЖ
ва “
DONOBOY OTA AGRO HOUS” МЧЖ
корхоналари фаолияти билан ҳам танишилди. “JO’SHQINLIK XABIB” МЧЖда мошни қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча қиймат яратиш борасидаги фаолиятига эътибор қаратилди.
“DONOBOY OTA AGRO HOUS” МЧЖ
да эса замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этилган иссиқхона хўжалиги, жумладан, гидропоника усули орқали маҳсулот етиштириш жараёнлари ўрганилди. Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташрифлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, электрон платформаларга киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада масъулларнинг жавобгарлигини ошириш ва маҳаллалардаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 27, 08:22
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанк раҳбарияти Қўрғонтепа туманида тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашди
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф доирасида
"Agronest" МЧЖ
ҳамда
"Abbos Osiyo Textile" оилавий корхонаси
фаолияти ўрганилди. Мулоқотлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тумандаги
Уч тегирмон
ва
Норбўта
маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Унда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлар давомида ҳар бир мурожаатни жойига бориб ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга мақбул молиявий ечимларни таклиф этиш муҳимлиги таъкидланди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудлардаги бундай учрашувлари тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 24, 05:18
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанк
масъул вакиллари Навоий вилоятида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди
2026 йил 22–23 октябрь кунлари Асакабанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида “Юлдуз” ва “Баҳор” маҳаллаларидаги мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар ва тадбиркорларга банк кредит маҳсулотлари, уларнинг шартлари ва маҳалла дастурлари доирасида молиялаштириш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнлари ўрганилиб, уларнинг молиявий эҳтиёжлари ва мавжуд муаммоларига эътибор қаратилди. Жумладан, “VITALOR LABORATORIYA” МЧЖ томонидан ПФ-193-сонли Фармон доирасида 50 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун ариза юборилгани аниқланди. “EVEREST CREATIVE” МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн сўм кредитга эҳтиёж мавжудлиги белгиланиб, кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиш бўйича маҳалла банкирига топшириқ берилди. “ART DECOR BAZAR” корхонаси ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор фаолиятида муаммолар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, 22 октябрь куни ўтказилган учрашувлар натижасида 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шунингдек, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида жами
1 млрд 511 млн сўм кредит маблағлари
ажратилди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказаётган учрашувлари уларнинг муаммоларини ўрганиш, молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 22, 08:59
Media unavailable
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанкда Чакана бизнес департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
2026 йил 22 октябрь куни Асакабанк Бош офисида банкнинг Чакана бизнес департаменти томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, аҳолига таклиф этилаётган замонавий банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, чакана кредитлаш хизматларини ривожлантириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, автокредит, микроқарз, ипотека, таълим ва истеъмол кредитлари бўйича таклиф этилаётган қулай шартлар, янги кредит маҳсулотлари ҳамда аҳоли учун яратилган масофавий хизматлар имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Бундан ташқари, аҳоли омонатларини жалб қилиш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш, банкоматлар тармоғи ва банк хизматлари нуқталарини кенгайтириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилди.
Брифингда 2026 йил якунига қадар янги «Кредит карта» ва «Жамғарма» омонат маҳсулотларини жорий этиш, ипотека ва автокредитлаш кўламини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро пул ўтказмалари бўйича янги ҳамкорлар билан ишлашни йўлга қўйиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Асакабанк томонидан чакана бизнес йўналишида янги банк маҳсулотларини жорий этиш, аҳоли эҳтиёжларига мос замонавий молиявий ечимларни таклиф қилиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 21, 15:54
Media unavailable
7
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанк раҳбарияти Қашқадарё вилоятидаги ижтимоий ва саноат лойиҳалари билан танишди
Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида Шаҳрисабз шаҳрининг Бўстон ва Зиёкор маҳаллаларида Ижтимоий реестрда турувчи камбағал оилаларнинг яшаш шароити, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини шакллантириш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Шунингдек, шаҳарнинг Пиллакашлик маҳалласидаги саноат зонаси фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Китоб туманининг Денов маҳалласида эса лимончилик лойиҳаси ўрганилди. Ушбу йўналишда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ҳудудлардаги мавжуд имкониятларни ўрганиш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 21, 11:54
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
Асакабанкда Чакана бизнес департаментининг 9 ойлик фаолияти натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади
22 октябрь куни соат
10:00 да
"Асакабанк” АЖда Чакана бизнес департаментининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари, аҳолига таклиф этилаётган чакана банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг давомида чакана кредитлаш, автокредит, микроқарз ва ипотека маҳсулотлари, таълим кредитлари, аҳоли омонатлари, халқаро пул ўтказмалари ҳамда банк хизматлари тармоғини кенгайтириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, 2026 йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулай молиявий имкониятлар яратишга қаратилган режалар тақдим этилади.
🎥
Брифинг Асакабанк Ахборот хизматининг
Facebook
’даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 21, 08:34
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🇺🇿
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда
Ўзбек тили байрами
сифатида кенг нишонланмоқда.
🏦
Асакабанк жамоаси ҳам давлат тилимизнинг нуфузини юксалтириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иш фаолиятида ўзбек тилидан кенг фойдаланишни муҳим қадрият деб билади.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!
Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 21, 07:59
Media unavailable
2
Show in Telegram

🏦
Асакабанкнинг Кичик бизнесга хизмат кўрсатиш департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди
Бугун «Асакабанк» АЖда 2026 йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида банк томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар, кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш, тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, давлат дастурлари доирасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мижозлар базасини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва масофавий банк хизматларини ривожлантириш борасидаги натижалар ҳамда келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди.
🎥
Банкнинг кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фаолияти ва эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумотни брифинг видеолавҳаси орқали билиб олишингиз мумкин.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 20, 12:47
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🏦
Асакабанкнинг Кичик бизнесга хизмат кўрсатиш департаменти фаолиятининг 9 ойлик натижаларига бағишланган брифинг ўтказилади
2026 йил 21 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк" АЖ Бош офисида банкнинг жорий йилнинг тўққиз ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгуси вазифаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, тадбиркорларга таклиф этилаётган "Бизнес онлайн кредит", "Осон кредит", "Ёш тадбиркор" ва "Келажакка қадам" каби молиявий маҳсулотлар, бизнес ипотека ҳамда автокредит йўналишларида яратилган имкониятлар хусусида сўз юритилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлар учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш, QR-кодлардан фойдаланишни ривожлантириш ва масофавий банк хизматларини такомиллаштириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилади.
🎥
Брифинг "Асакабанк" Ахборот хизматининг
Facebook
ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

October 20, 12:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

21-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasining Birinchi xonimi, “Zamin” xalqaro jamoat fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva Samarqand shahrida bo‘lib o‘tadigan
“Bolalar farovonligiga investitsiya: Kelajak avlodlar barqaror va adolatli taraqqiyoti sari yo‘l”
Jahon sammitida ishtirok etib, nutq so‘zlaydi.
Ikki kun davom etadigan ushbu anjuman
100 dan ortiq
davlat vakillarini bir maydonga jamlaydi. Jumladan,
BMT, JSST, Xalqaro bolalar onkologlari jamiyati, Yevropa onkologiya maktabi
va boshqa xalqaro tashkilot vakillari, qator davlatlarning sog‘liqni saqlash sohasi rahbarlari, shuningdek, olimlar, mutaxassislar hamda jamoatchilik faollari ishtirok etadi.
Sammit doirasida
bolalar salomatligi, ta’limi, ijtimoiy himoyasi va xavfsizligiga
investitsiyalarni kuchaytirish masalalari muhokama qilinadi.
—
21 октября Первая леди Республики Узбекистан, председатель Попечительского совета международного общественного фонда «Zamin» Зироат Мирзиёева примет участие и выступит с речью на Всемирном саммите
«Инвестиции в благополучие детей: путь к устойчивому и справедливому развитию будущих поколений»
в Самарканде.
Двухдневный саммит объединит представителей
более 100 государств
. В нем примут участие представители
ООН, ВОЗ, Международного общества детских онкологов, Европейской школы онкологии
и других международных организаций, руководители органов здравоохранения ряда стран, ученые, специалисты и общественные деятели.
Участники саммита обсудят расширение инвестиций в
здоровье, образование, социальную защиту и безопасность детей
.
Facebook
|
Instagram
|
X