Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

"Асакабанк " АЖ Матбуот котиби | Азизхон Анвархонов

asakabank_pressa
Асакабанк Бошқарув раиси матбуот котиби Анвархонов Азизхон 📞 Мурожаат учун: 1152 ёки (71)-200-55-22 Instagram: instagram.com/asakabank_pressa Facebook: facebook.com/share/19xFPoCS37/ YouTube: https://youtube.com/@asakabankmatbuotmarkazi?si=aDDHoE-y51Q5
Подписчики
1 890
24 часа
30 дней
50
Просмотры
853
ER
47,62%
Посты (30д)
59
Символов в посте
1 277
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Экономика и финансы
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
March 13, 11:13
Файлы недоступны
5
2
Открыть в Telegram

🇺🇿
Президент видеоселекторида давлат идораларининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада самарали ташкил этиш вазифаси қўйилди
Президент
Шавкат Мирзиёев
раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш
, жумладан
давлат идоралари, вазирликлар ва банкларнинг аҳоли муаммоларига тезкор ечим топиши
масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда қайд этилганидек,
мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 319 та мурожаат ва шикоят тўғри келмоқда.
Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич анча юқори бўлиб,
Тошкент шаҳрида 535 та, Навоий вилоятида 462 та, Сирдарё ва Сурхондарёда 452 та
мурожаат қайд этилган. Бу эса
аҳоли муаммоларини жойида ҳал қилиш бўйича тизимни янада кучайтириш зарурлигини
кўрсатмоқда.
Президент мурожаатлар билан ишлашда
масалани фақат жавоб бериш билан эмас, балки муаммонинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб ҳал қилиш муҳимлигини
таъкидлади. Шу боис
Халқ қабулхоналари фақат ариза қабул қиладиган идора эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни таҳлил қиладиган марказга айлантирилиши
белгиланди.
Йиғилишда айрим соҳаларга келаётган мурожаатлар таҳлил қилиниб,
Ички ишлар органларига 148 мингта, Мажбурий ижро бюросига 134 мингта, Энергетика соҳасига 88 мингта, Бандлик соҳасига 60 мингта ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига 56 мингта мурожаат келиб тушгани
маълум қилинди.
Шу билан бирга,
алимент билан боғлиқ 70 мингта мурожаат келиб тушгани
қайд этилиб, уларнинг бир қисми
алимент тўловчиларнинг расмий даромади йўқлиги сабаб ҳал бўлмай қолаётгани
танқид қилинди. Президент бу борада
ҳокимликлар, бандлик идоралари ва банклар ҳамкорликда ишлаб, фуқароларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкинлигини
таъкидлади.
Шунингдек, аҳоли мурожаатларини ҳал қилишда
банклар ҳам ҳудудлардаги иқтисодий муаммоларни бартараф этишда фаол иштирок этиши кераклиги
қайд этилди. Масалан, иш ҳақи кечиккан корхоналар бўйича
ҳокимликлар ва банклар биргаликда корхоналарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, аylanma маблағ, кредит ёки бозор топиш каби масалаларни ҳал қилиш орқали муаммони бартараф этиши
белгиланди.
Бундан ташқари, уй-жой билан боғлиқ мурожаатларни ҳал қилишда ҳам
ҳокимликлар, банклар ва девелоперлар ҳамкорликда ишлаб, фуқароларга ипотека кредити ва субсидиялар бўйича масалаларни тезкор ҳал қилиб бериш
вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида
аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янги тизим жорий қилиниши
, Халқ қабулхоналарига келган мурожаатларни
тизимли таҳлил қилиш ва давлат идоралари фаолияти бўйича рейтинг юритиш
белгиланди. Шунингдек,
мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган идоралар ва мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилиши
қайд этилди.
Президент
ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси одамларнинг муаммосини эшитиш ва унга ўз вақтида ечим топиш эканини
таъкидлаб, барча вазирлик, идора ва ҳокимликларга
аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада самарали ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар
белгилаб берди
.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 13, 08:13
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши
бошланади
.
Мазкур йиғилишда
давлат идоралари ва ташкилотларида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тизимини янада такомиллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек,
жойлардаги вазиятни чуқур таҳлил қилиш, фуқаролар фикри ва жамоатчилик кайфиятини ўрганиш, мурожаатлар асосида тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олиниши режалаштирилган.
Йиғилиш давомида
аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, мурожаатларни тезкор ва адолатли кўриб чиқиш, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва масъулиятни янада оширишга қаратилган янги ёндашувлар
ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 12, 14:51
Файлы недоступны
4
1
Открыть в Telegram

🏦
Асакабанк Гулистон БХМ бошқарувчиси Сайхунобод тумани ёшлари билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказди
“Асакабанк” АЖ
Гулистон БХМ бошқарувчиси томонидан Сайхунобод тумани ёшлари билан “Раҳбар ва ёшлар” форматида очиқ мулоқот учрашуви ташкил этилди.
Ушбу учрашувдан асосий мақсад
ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр-мулоҳазалари, муаммо ва таклифларини эшитиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш
дан иборат бўлди.
Учрашув давомида
ёшлар билан очиқ ва самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш, касб-ҳунар ўрганиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари
атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга,
ёшлар учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар, тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари ва давлат томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар
берилди.
Мулоқот давомида
ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар тингланиб, уларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув якунида
ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва келгусида ҳам бундай очиқ мулоқотларни мунтазам ташкил этиб бориш муҳимлиги
алоҳида таъкидланди.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 12, 11:02
Файлы недоступны
3
2
Открыть в Telegram

🏦
“Асакабанк” АЖ Урганч Банк хизматлари марказида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
“Пайшанба — Ёшлар куни” лойиҳаси доирасида “Асакабанк” АЖ Урганч Банк хизматлари марказида банк тизимида фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Мазкур учрашув
жорий йил 24 февраль куни Президентимиз томонидан ёшлар билан ўтказилган учрашувда илгари сурилган муҳим ташаббусларнинг амалий ифодаси
бўлди. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фикр ва таклифларини эшитиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича берилган топшириқлар асосида банк тизимида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Учрашув давомида
Урганч Банк хизматлари маркази бошқарувчиси И. Джуманазаров
ҳамда Б
анк Бошқаруви раиси маслаҳатчиси А. Боймуродов
ёш ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тингладилар. Суҳбат жараёнида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ёш ходимларни
қийнаётган масалалар, ўзини ўзи банд қилган ёшлар ҳамда ёш тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари
муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида
Банк Бирлашган касаба уюшмаси фаолияти ҳақида
ҳам ёш ходимларга маълумотлар берилди.
Бундай учрашувлар ходимларга тизимдаги келажак фаолияти учун ишонч ва шижоат бағишлаш, шунингдек банк жамоасида соғлом муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 11, 14:38
Файлы недоступны
3
2
Открыть в Telegram

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти Ҳазорасп БХМ мисолида ёритилди
🏦
Бугун “Асакабанк” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари томонидан Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп Банк хизматлари марказида учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув давомида БХМ ходимларига
банк Бирлашган касаба уюшмасининг асосий вазифалари, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
ҳамда
касаба уюшмаси фаолиятининг аҳамияти
ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, касаба уюшмаси фаолиятига доир йиллик ҳисоботлар қабул қилиниб, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
“Асакабанк” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимлар билан
очиқ мулоқотлар
ҳамда
ҳудудлардаги учрашувлар
тизимли равишда давом эттирилади.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 10, 15:13
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🚗
Асакабанк UzAuto Motors автомобиллари учун автокредит фоизларини пасайтирди ва энди уни расмий даромади бор ёки йўқ мижозлар ҳам олиши мумкин
Асакабанк томонидан
UzAuto Motors AJ ишлаб чиқараётган Damas, Labo, Captiva, Onix ва Tracker автомобилларини харид қилиш учун автокредит
тақдим этилмоқда. Муҳими, ушбу автокредитдан
расмий даромади бор мижозлар ҳам, расмий даромади мавжуд бўлмаган мижозлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Кредит
бирламчи бозордан янги автомобил сотиб олиш учун
ажратилади ва унинг асосий шартлари қуйидагича:

кредит муддати — 60 ойгача;

бошланғич бадал — камида 30%;

кредит миқдори — автомобил қийматининг 80%гача.
Автокредит
сотиб олинаётган автомобиль гарови асосида
ажратилади.
Расмий даромадга эга мижозлар учун 2 тагача автокредит ва 1 млрд сўмгача маблағ
ажратилиши мумкин.

Шунингдек, Асакабанк автокредит дастурида
Trade-IN тизими ҳам мавжуд
, яъни мижоз эски автомобилни расмий дилерга топшириб,
эски ва янги автомобиль нархи ўртасидаги фарқ суммасига автокредит
олиши мумкин. Бунда топширилган автомобиль қиймати
бошланғич бадал сифатида қабул қилинади.
Кредит
18 ёшдан 65 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига
, ариза бериш пайтида
муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳолда
ажратилади. Шунингдек, даромад кредит тўловларини қоплаш учун етарли бўлмаган тақдирда
биргаликда қарз олувчи жалб қилиш имконияти
ҳам мавжуд.
🏦
Асакабанк
мижозлар учун қулай шартларда автокредит хизматларини тақдим этиш ва янги автомобил харид қилиш имкониятларини кенгайтириш
бўйича ишларни изчил давом эттирмоқда.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 10, 11:29
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🏦
Асакабанк ва "Uzagrostar xolding" ҳамкорлигида “Buxoro Agro Star” томонидан “Мобил кўчат” лойиҳаси
йўлга қўйилди
Асакабанк ҳамкорлигида
“Buxoro Agro Star” компанияси томонидан “Мобил кўчат” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу ташаббус
аҳолини сифатли ва сертификатланган кўчатлар билан таъминлаш ҳамда боғдорчиликни ривожлантиришга
қаратилган.
Лойиҳа доирасида фуқаролар
қисқа рақамга мурожаат қилиш орқали сифатли кўчатларга буюртма беришлари мумкин.
Буюртма қилинган кўчатлар
манзилга етказиб берилади ва мутахассислар томонидан экиб ҳам берилади.
Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари учун
тажрибали агрономлар томонидан бепул маслаҳат хизмати
ҳам йўлга қўйилган.
Маълум қилинишича,
йил якунига қадар 25 мингдан ортиқ сифатли ва сертификатланган кўчатларни аҳолига етказиб бериш режалаштирилган.
Мазкур ташаббус
Асакабанк ва “Buxoro Agro Star” ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, аҳолини боғдорчиликка жалб этиш ҳамда аграр соҳада замонавий хизматларни кенгайтиришга хизмат қилади.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 10, 09:55
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🏦
Асакабанк Фарғона шаҳрида тайёр паррандачилик мажмуасини сотувга қўйди — тадбиркорлар учун тайёр бизнес имконияти
Асакабанк томонидан Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган
тўлиқ тайёр паррандачилик мажмуаси сотувга қўйилди.
Ушбу объект
паррандачилик бизнесини бошлаш ёки кенгайтиришни режалаштираётган тадбиркорлар учун яхши имконият
ҳисобланади.
📍
Манзил:
Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустакиллик МФЙ, 8-март кўчаси, 500-уй.
🗣
Мажмуанинг асосий афзалликлари:

Ер майдони — 56 000 кв.м

Қурилиш ости майдони — 15 002 кв.м

Бино-иншоотларнинг умумий майдони — 19 865,38 кв.м
◦ Электр, газ ва сув таъминоти тўлиқ мавжуд
◦ Жойлашуви бизнес юритиш учун жуда қулай
💰
Объектнинг бошланғич нархи — 63 млрд сўм.
Мазкур мулкни
имтиёзли ва қулай шартлар асосида харид қилиш имконияти
мавжуд.
📞
Батафсил маълумот учун:
(78) 147-64-02
🏦
Асакабанк билан бизнесингизни янги босқичга олиб чиқинг!
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 10, 09:25
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

⛔️
⛔️
⛔️
⛔️
📢
📢
📢
📢
🏦
📲
Асакабанк мобил иловасида хавфсизлик мақсадида жорий этилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинди
Ҳурматли мижозлар!
Маълум қиламизки,
Асакабанк мобил иловасида айрим операциялар бўйича аввал жорий этилган вақтинчалик чекловлар (лимитлар) бекор қилинди.
Ушбу чекловлар мижозлар маблағлари хавфсизлигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида вақтинчалик тарзда жорий этилган эди.
Ҳозирги кунда банкда
замонавий антифрод тизимлари жорий этилган ва хавф-хатарларни бошқариш механизмлари янада такомиллаштирилгани
сабабли мазкур чекловларни бекор қилиш имконияти яратилди.
Шу муносабат билан
банк карталари ўртасидаги ўтказмалар (P2P), онлайн валюта конверсияси ҳамда омонат ҳисобварақлари бўйича операциялар, жумладан қисман чиқим қилиш
бўйича жорий этилган вақтинчалик лимитлар бекор қилинди ва энди ушбу операциялар
Асакабанк мобил иловаси орқали аввал ўрнатилган чекловларсиз
амалга оширилиши мумкин.
🏦
Асакабанк мижозлар учун қулай ва хавфсиз рақамли хизматларни ривожлантириш ҳамда молиявий операциялар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни изчил давом эттиради.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube

March 10, 06:54
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🏦
“O‘zbekiston 24” телеканалида Асакабанкнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга ошираётган ишлари ҳақида лавҳа эфирга узатилди
2026 йил
6 март куни “O‘zbekiston 24” телеканалидаги ахборот дастурида
Асакабанк фаолиятига бағишланган махсус лавҳа
намойиш этилди
.
Унда
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Шерзод Хайруллаев
банкда
коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш ва ички назорат механизмларини кучайтириш
бўйича
амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар
ҳақида маълумот берди.
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube