Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

avtobloguz
Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев Murojaat uchun 👉 @Avtoblog_uz_bot 👉 @maksud_070
Subscribers
7 880
24 hours
-7
30 days
-128
Post views
1 845
ER
23,41%
Posts (30d)
35
Characters in post
903
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Law
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 11, 08:31
Media unavailable
2
Show in Telegram

O'ZINGIZ VA YAQINLARINGIZNI HIMOYA QILING !
Ilovaning asosiy vazifalari:
📱
Telefonga o‘rnatilgan ilovalarni tekshirish;
⌛️
Ilovalarning
qayerdan o‘rnatilganini
aniqlash;
⚠️
📝
Xavfli ruxsatlar va risk belgilarini tahlil qilish;
🔍
Telefonda saqlanayotgan
APK fayllarni skanerlash
;
🦠
Shubhali APK fayllarni aniqlash va o‘chirishga yordam berish;
📲
Xavfsizlik bilan bog‘liq hodisalar haqida bildirishnoma berish;
🔗
Ilovaning tavsifiga ko‘ra, qurilmadagi ma’lumotlarni asosan
lokal tarzda qayta ishlash
nazarda tutilgan.
🅰
APK QO'RIQCHI ILOVASINI YUKLASH
🅰
Qashqadaryo viloyati IIB JXX YHXB Axborot xizmati

September 10, 04:33
Media unavailable
4
Show in Telegram

ЙТҲ содир бўлгандан кейин 102 га қўнғироқ қилиб, ГАИ чақиргандан кейин, Европротокол билан шуғулланадиган ходимларни чақирманглар, 102 қилган ЙТҲларни ГАИ Европротоколчиларга бермаётгани видеода айтилмоқда.
Ушбу норма-ҳолат ҳар қаерда ҳар хил ишлаётгани ҳақида эшитяпмиз, айрим жойларда 102 қилиниб, ундан кейин Европротоколчилар қўшилиб, автомашиналар жарима майдонидан олиб чиқиляпти экан... Шунда Европротоколчилар 3 млн атрофида хизматлари учун олишаётгани ҳақида ҳам хабарлар келмоқда.
Аслида Европротокол хизмати БҲМнинг 2 баравари (тахминан 840.000 сўм)
Яъни норма бор, қонун бор, ҳолат бор, лекин ишлаши ҳар хил... Қаерда нима бўляпти хз.
❗️
Яқин вақтда битта яримтаси қўлга тушиб қамалиб кетса биздан кўриб ўтирманглар тағин
😁
.
Биз шунчаки эшитганимизни ва бизнингча нималардир бўлаётгани ҳақида ёзяпмиз...
Фикрларни изоҳда қолдиринглар.
🛡
@UDDU_channel

September 09, 15:28
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
10 сентябр куни республика бўйлаб навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.
Акция
Президентнинг “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари “Автомобилсиз кун” этиб белгиланган.
Aкция ўтказиладиган кунларда давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
🛡
@UDDU_channel

September 09, 06:24
Media unavailable
3
Show in Telegram

❗️
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича ҳайдовчига чора кўрилди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан
BYD русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди
.
Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун
жарима майдонига жойлаштирилди
.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида чора кўрилган.
🛡
@UDDU_channel

September 08, 11:07
Media unavailable
4
Show in Telegram

Шунчалар ҳам бағритошлик бўладими?
«Тез ёрдам» машинаси чироқларини ёқиб, сирена чалиб, овоз кучайтиргич орқали машинанинг давлат рақамини қайта-қайта айтиб, йўл беришини сўрамоқда. Аммо руль ортидаги «ҳайдовчи» гўёки кар ва кўр — на орқага қарайди, на ёнга сурилади.
Бу шунчаки йўл ҳаракати қоидаларини бузиш эмас, бу —
бировнинг ҳаётига қасд қилишдир!
Ўша «Тез ёрдам» машинаси ичида кимдир ўлим билан олишаётган бўлиши мумкин. Инфаркт бўлаётган ота, оғир аҳволдаги ҳомиладор аёл, ёки нафаси сиқилаётган маъсум гўдак бўлиши мумкин!
Ҳар бир бой берилган сония — бу сўнаётган бир инсон ҳаёти. Руль ортида ўтирган, ўзини «йўл подшоҳи» деб ҳисоблаётган бўлса керак...
ЙҲХХ ходимларидан ушбу видео/ҳолат бўйича:
Мазкур ҳайдовчини зудлик билан аниқлаб, энг оғир жазо чорасини қўлланилишини,
Фақат жарима билан чекланмай, уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз!
Йўлларда одамийликни ва виждонни йўқотганлардан тозалаш керак!
P.s.
Сизнингча, «Тез ёрдам»га қасддан йўл бермаган бундай ҳайдовчиларга қандай жазо берилиши керак?
👇
🛡
@UDDU_channel

September 06, 09:19
Media unavailable
3
Show in Telegram

❗️
Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида
СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати
ишга туширилди.
📲
Энди фуқарога мурожаатининг ҳар бир босқичи
pm.gov.uz
сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали
маълум қилиб борилади.
Фуқаро юборилган жавобдан:

«Розиман»
— қониққан бўлса;

«Эътирозим бор»
— жавобдан қониқмаса, мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин.
Мурожаатни кузатиш 5 босқичда амалга оширилади: СМСдаги ҳавола орқали кириш → мурожаат ҳолатини кузатиш → жавобни олиш → жавоб билан танишиш → розилик ёки эътироз билдириш.
Янги тизим мурожаатлар устидан фуқаронинг назоратини кучайтиради.
🛡
@UDDU_channel

September 05, 16:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

... Қоғозда «расмий» бўлмаслигимиз мумкин, аммо биз кўтараётган муаммолар — ҲАҚИҚИЙ, РЕАЛ ва ФАКТ!
Буни ҳал қилаётганингиз учун раҳмат. ...
🛡
@UDDU_channel

September 05, 12:36
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Боди-камеранинг қуввати тугаши ходимнинг муаммосими?
Кўпчилигимиз йўлларда шундай ҳолатга дуч келамиз: ЙПХ ходими сизни тўхтатади, аммо боди-камераси ўчиқ бўлади. Эътироз билдирсангиз:
«Камера ишлашига ман жавоб бермайман, асосийси кўксимда турибдику»
, деган жавобни эшитасиз. Бу каби видеолар ҳам интернет оламида тиқилиб ётибди...
Аммо бу мутлақо ноқонуний ва ходимнинг хизмат интизомини бузишидир!
Lex.uz
сайтида очиқ эълон қилинмаган, лекин тизимда амалда бўлган муҳим ички ҳужжат мавжуд бўлиб, у
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 25 декабрдаги 444-сонли буйруғи.
Ушбу буйруқ билан тасдиқланган
Низомнинг 31-бандига кўра:
«Носозликлар ёки аккумулятор батареяси қуввати тугаганда IIO ходими дарҳол навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғига (командир) хабар беради ва бу ҳақида дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.»
Ҳайдовчи сифатида нимани билишингиз керак?
Ходим «қуввати тугабди» деб шунчаки баҳона қила олмайди. У камера ўчиши билан раҳбариятига хабар бериши ва қувватлаш чорасини кўриши шарт. Бирон бир ҳолат бўлса, аризага ушбу важларни киритиш шарт!
Агар ходим ўчган камера билан хизматни давом эттирса ва бу ҳақида навбатчилик қисмига хабар бермаган бўлса, унга нисбатан хизмат текшируви тайинланади ва интизомий чора кўрилади (илова қилинган расмда айнан шу қоидани бузган ходимлар жазолангани кўринган).
Агар сизни тўхтатган ЙПХ ходимининг камераси ўчиқ бўлса, ундан ушбу Низомнинг 31-бандига асосан раҳбариятига хабар берган-бермаганини сўрашингиз мумкин ва 102 рақамига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз.
❗️
Маълумотни яқинларингиз ва ҳайдовчи ошноларингизга улашиб қўйинг. Огоҳлик — ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилишнинг энг биринчи босқичидир!
(Расмда: ИИВнинг 444-сонли буйруғи ва Низомнинг 31-бандини бузган ЙПХ ходимларига нисбатан кўрилган чора акс этган ҳужжатдан парча)
🛡
@UDDU_channel

September 05, 12:15
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ҳайдовчига хавф солаётган бу баннерларни ўрнатиш кимдан чиқди?
Видеога эътибор беринг. Катта йўл, чегараланган тезлик 60 км/соат, пиёдалар ўтиш жойлари ва светофорлар мавжуд, шаҳар ҳудуди...
Айнан шундай хавфли нуқталарда, йўл ўртасидаги бетон тўсиқларда оммавий равишда ўрнатилган «насиҳатнома» баннерларини кўриш мумкин.
Уларнинг бирида ёзилишича: «Ҳар доим жарима тўлаб нолигандан кўра, қонунга риоя қилгин». (бу насиҳатга кейинроқ қайтамиз)
Ўйланмай, «бюджет пулини сувориш» учун қилингандек кўринган лойиҳа бир нечта жиддий саволларни келтириб чиқаради:
Авария хавфи ва диққатни чалғитиш эмасми бу ? Ахир 60 км/соат тезликда кетаётган ҳайдовчининг нигоҳи йўлда, пиёдаларда ва светофорда бўлиши керакми ёки йўл ўртасидаги майда ёзувли «ахлоқшунослик» баннерларини ўқишдами? Ҳайдовчи бу матнни ўқишга диққатини қаратган сонияда ЙТҲ содир бўлса, ким жавоб беради? Ёки насиҳатлардан бирини эслайдими ?
Шунчааааааааа пуллллллл беҳуда сарф-харажат қилинган деб ўйлайман. Видеодан кўриниб турибдики, бу ҳолат битта эмас. Бутун йўл бўйлаб ўрнатилган бундай баннерларга қанча халқ пули сарфланган? Меъёрий йўл белгилари ва светофор турганда, йўл ўртасига чалғитувчи «инновациялар» ўрнатишдан мақсад нима? Пиёдалар қатнов қисмига чиқиб ўқийдими ёки ?
Жаримадан нолиш) «...нолигандан кўра...» дейиш орқали ҳайдовчига нимани етказиш мумкин? (бу ерда кўп нарсалар ёзилган эди)
ЙҲХХ ёки масъулларнинг ваколатига кирадими бу каби гапларни ёзиш ёки бу каби рекламаларни ўрнатиш?
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ёки ушбу баннерларни ўрнатган масъул ташкилотлардан ушбу сунъий хавф туғдирувчи баннерларни олиб ташлашни ва ҳолатга холис баҳо беришни сўраймиз.
Бу ерда эса салгина дилда йиғилган гаплар...
Охирги вақт эътибор берсангиз матбуот хизматларининг иши ўзимизга қолган, саволни ҳам, жавобни ҳам ўзимиз берамиз)...
Жижжа аччиқ ҳақиқатни айтаман. Масъул ташкилотларга савол берамиз, аммо жавоб ўрнига фақат сукунатга дуч келамиз. Оқибатда ўзимиз танқид қилиб, охирида яна ўзимиз жавоб беришга мажбур бўляпмиз.
Бунинг сабаби нимада? Матбуот хизматлари ҳалигача танқидни «душманлик» деб қабул қилади ва очиқликдан қочади. Берилган саволлар шунчалик асослики, хатони тан олишга мардлик, оқлашга эса мантиқ етмаса керак...
Билмадим, қайси бири тўғри... Аммо бир нарса аниқ! Саволга жавоб бермаслик — муаммо йўқ дегани эмас.
(Аҳвол қай даражада эканини видеони кўриб ўзингиз баҳо беринг
👇
)
🛡
@UDDU_channel

September 05, 11:30
Media unavailable
2
Show in Telegram

Ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда: Бефарқ бўлмаган ППС ходимларига ташаккур!
Бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Йўлда ЙТҲ содир бўлганида, ўтиб кетаётган ППС автомашинаси дарҳол тўхтади. Ходим тушиб, фуқаролар томонига шошилди.
Илгари «
бу ЙҲХХ (ГАИ)нинг иши, ўзлари келиб ҳал қилади
» деб ёнидан бепарво ўтиб кетилган ҳолатлар бўларди. Бугун эса тизимда ростдан ҳам яхшилик сари ўзгаришлар борлиги кўринмоқда.
Ўз хизмат вазифасига ва инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган, бурчини аъло даражада бажараётган ППС ходимларига ташаккур!
🛡
@UDDU_channel