Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати

avtobloguz
Энг катта хавф, бу — ички душман. Ички душман, бу — бефарқ одам. - Шавкат Мирзиёев Murojaat uchun 👉 @Avtoblog_uz_bot 👉 @maksud_070
Подписчики
7 599
24 часа
-12
30 дней
-189
Просмотры
2 538
ER
33,4%
Посты (30д)
26
Символов в посте
544
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Право
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Государственный и публичный сектор
Краткое описание
October 25, 07:56
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ички ишлар тизимида ишлаш — фақат байрамда табрик олиш эмас, балки ҳар куни минглаб турли феъл-атворли одамлар, хавф-хатар ва улкан масъулият билан юзма-юз келишдир.
Бу касбда форманинг вазни эмас, уни кийган инсоннинг виждони ва адолати ҳаммасини ҳал қилади.
Фуқарога фақат жарима солишни эмас, унинг хавфсизлиги ва мушкулини осон қилишни ўйлайдиган, танқиддан қочмай, очиқ мулоқот қиладиган ходимлар бу тизимнинг ҳақиқий суянчидир.
Бугунги касб байрами билан тинчлик ва тартиб йўлида айнан шундай холислик ҳамда инсонийликни биринчи ўринга қўйиб, ҳалол хизмат қилаётган барча ходимларни табриклаймиз!
Сизга мустаҳкам соғлиқ, сабр ва матонат ёр бўлсин.
🛡
@UDDU_channel

October 24, 12:53
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#Халқ
хизматида 35 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи — полковник Ахмедов Анвар Рахматович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Бу шунчаки мукофот эмас, балки йиллар давомида чекилган заҳматли меҳнат ва фидойиликнинг муносиб эътирофидир. Анвар Рахматович ўз фаолиятини оддий йўл соҳаси ходимлигидан ва оддий инспекторликдан (ГАИ) бошлаган. Соҳанинг пасту баландини ичидан билган ҳақиқий мутахассис сифатида бугунги кунда Бухоро вилоятидаги ЙТҲларнинг олдини олиш бўйича республикада намунали ҳудудга айлантира олди.
Энг муҳими — у айрим масъуллар каби ОАВ ва жамоатчиликдан «тошбақадек» беркинмайди. Ҳар бир мурожаатга адекват ёндашиб, очиқ ва холис мулоқот қила оладиган камдан-кам раҳбарлардан биридир.
35 йиллик ҳалол меҳнат ва эътироф муборак бўлсин! Анвар Рахматовичга мустаҳкам соғлиқ ва эл-юрт хизматидаги шарафли фаолиятида зафарлар тилаймиз!
🛡
@UDDU_channel

October 24, 06:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Шунчаки аҳолини огоҳлантирмасдан йўлни ёпиш учун одам қанчалик масъулиятсиз бўлиши керак?
Ахир ушбу йўлдан ўтиб кетаман деб келган одамнинг қайтиб кетиши бу унинг камида сарф-харажати ва вақтининг исроф бўлишини, унга ачинадиган ва ўйлайдиган одам борми?
Ёки ушбу йўл ёпилиши ҳақида эълон берилдими?
Қани? Қаерда? Қачон?...
Маълумот учун ушбу жой Бухоро шахри "Дарвозаи саллахона" кўчаси ёки халқ тилида айтилганда Кадаст йўли.
🛡
@UDDU_channel

October 22, 08:07
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Qashqadaryoda
yo‘l infratuzilmasini yaxshilash
bo‘yicha ham yirik loyihalar amalga oshiriladi. Osiyo taraqqiyot banki bilan
A-380 avtomobil yo‘lining viloyatdan o‘tuvchi 100 kilometr qismini rekonstruksiya qilish
boshlanadi. Loyiha qiymati
350 million dollar.
Qarshi shahrining aylanma yo‘li 5,5 kilometrga uzaytirilib,
mazkur magistralga ulanadi. Masʼullarga texnik-iqtisodiy asoslarni shu yil yakunlab, yanvardan qurilishga kirishish topshirildi.
“Qarshi – Pomuq” va “G‘uzor – Beynau” yo‘llaridagi temir yo‘l kesishmalarida
poyezd o‘tayotgan vaqtda
katta tirbandlik
yuzaga kelmoqda. Bu joylarda qiymati
250 milliard so‘m bo‘lgan ikkita zamonaviy yo‘l o‘tkazgich quriladi.
Facebook
|
Instagram
|
X

October 21, 05:10
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди
—
Энергетика вазирлиги
Вазирлик қишда электр таъминотида
режадан ташқари узилишлар бўлмаслиги
ни билдирган. Фақат эскирган ускуналарни алмаштириш ва тармоқларни таъмирлаш вақтида свет вақтинча ўчирилиши мумкин.
😎
BUKHARA NEWS
Telegram
|
Youtube
|
Facebook
|
Instagram

October 16, 08:35
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Йўллардаги ҳаққоний хавфни кўрмоқчи бўлсанг, кечқурун халқаро аҳамиятдаги йўлларга чиқ
иб, нотўғри ва лед лампалари ўрнатган мошиналарга назар сол.
😔
Ўшанда йўлларимизда юриш қанчалик хавфли ва қанчалик расво эканлигини ҳис этасан.
Шунчаки оддий лампочкасини олиб ташлаб, ўрнига лед лампалар ўрнатган шопирларга дўззаҳнинг қайноққина жойидан жой тайёрлаб қўйилган.
Ўша миясиз шопирларга ўша лампаларни ўрнатаётган усталарга ҳам бу гаплар таълуқли!
ЙҲББси (ресгаи) томонидан ушбу трассаларда республика миққиёсида тадбирлар ўтказилиниб турилса мақсадга мувофиқ бўларди ва йўллардаги ЙТҲлару ўлимлар сони анча камаярди.
Ўйлайманки ушбу мурожаат керакли масъулларгача етиб боради ва йўлларда кечқурунлари хавфсиз юриб бўладиган шароит қилинади.
Лекин бу учун ўша масъулларнинг ўзлари шу каби трассаларга чиқиб шароитни ўз кўзлари билан кўриб ҳис этишлари керак.
🛡
@UDDU_channel

October 12, 04:37
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Ўзбекистонни дунёга таниттириш ўрнига, MrBeast «қочиб» кетишга мажбур бўлди
👉
Бу ташриф Туризм қўмитаси ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) томонидан мамлакатни дунёга тарғиб қилиш мақсадида ташкиллаштирилган эди манимча.
Аммо кутилган ижобий пиар ўрнига, ташкилотчиликдаги хаотик жараён ва савиясизлик юз кўрсатди. Қора пиар ҳам пиар буяғини олсак... Лекин бари-бир чиройли иш бўлмади!
Дунёнинг энг машҳур ютубери Джимми Дональдсон (MrBeast) Тошкент ва Самарқандда минглаб одамларнинг «қамали»да қолди. Машинасини 1000 дан ортиқ одам таъқиб қилгани ва жамоат тартибини сақлаш ходимларисиз ҳаракатланиш имконсиз бўлганлиги сабабли, у вазият оғирлашаётганини айтиб, мамлакатни муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Бухорода эса одамлар уни соатлаб бекор кутиб, сарсон бўлишди.
Бу ҳолат Туризм қўмитаси ва ACDF каби йирик ташкилотларнинг оммавий тадбирларни режалаштириш, хавфсизликни таъминлаш ва оломон билан ишлаш борасида қанчалар нопрофессионаллигини кўрсатиб қўйди. Дунё даражасидаги блогерни таклиф қилиб, унда хавфсизлик ва маданиятимиз ҳақида фақат салбий таассурот қолдирдик.
Мамлакатни тарғиб қилиш тугул, ўзимизни дунё олдида яна бир бор ноқулай аҳволга солиб қўймадикми?
😔
🛡
@UDDU_channel

October 12, 03:26
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Қамчиқ довонида айни вақтдаги ҳолат.
🛡
@UDDU_channel

October 04, 15:08
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Қамчиқ довонида айни вақтдаги ҳолат.
🛡
@UDDU_channel

October 04, 09:20
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#No_comment
...
У ерда бозор ёнди, бу ерда дарахтлар кетяпти...
Яна нималар бўлмоқда ёки бўлади?
🛡
@UDDU_channel