Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Azamat Akbar | Lektorium

azamatakbar_lektorium
Тилшунос Aзамат Aкбаровнинг канали. Aмалий тилшунослик, социолингвистика, дискурс, педагогика бўйича таҳлиллар, ҳамда олий таълимнинг замонавий трендлари ҳақида илмий-таҳлилий маълумотлар каналига хуш келибсиз! https://www.youtube.com/@Dr.AzamatAkbarov
Subscribers
3 090
24 hours
30 days
-40
Unusual 24 hours growth
Post views
1 278
ER
41,36%
Posts (30d)
41
Characters in post
545
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Research & Academia
Summary
June 12, 05:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Илон Маск тарихдаги биринчи триллионерга айланди.
Бу миқдор мана шунча нолдан иборат:
1 000 000 000 000
.

June 11, 16:20

Муваффақият ва ютуқ ҳақида ёзилган юзлаб китобларнинг 7 жумладан иборат хулосаси:
1. Агар онгингизни бошқара олсангиз, аслида ҳаётингизни ҳам бошқара оласиз.
2. Фикрларингизни назорат қилишни ўрганинг. Хулқ-атворингиз ва амалларингизни бошқара олиш учун фикрларингизни жамланг. Сизнинг фикрларингиз ҳис-туйғуларингизни шакллантиради, ҳис-туйғуларингиз эса амалларингизни белгилайди. Шунинг учун ижобий фикрланинг ва умидвор бўлинг.
3. Онгни бошқариш қобилияти ҳар кунлик машқ ва интизомни талаб қилади. Онгни бошқариш дегани салбий фикрларни умуман йўқ қилиш эмас, балки фикрларингиз устидан назорат ўрнатишдир.
4. Одатларингиз мақсадларингиздан ҳам муҳимроқдир. Чунки тўғри одатларсиз катта ютуқларга эришиб бўлмайди. Аввало ҳаётдан нимани хоҳлашингизни аниқланг, сўнгра ўша мақсадга етказадиган одатларни шакллантиринг.
5. Натижа бир зумда келмайди. Сабрли бўлинг ва ҳаракатда давом этинг.
6. Ҳаётингиз учун асосий масъулият ўз зиммангиздадир. Ҳаётингиз — амалларингиз ва хулқ-атворингизнинг натижасидир.
7. Бошқаларга ёрдам беринг. Фойдали ва эзгу инсон бўлинг. Қўлингиздан келадиган яхшиликни ҳеч кимдан аяманг.
Қисқача хулоса:
Муваффақият ва ютуқнинг асоси — фикрларни бошқариш, ижобий тафаккур, фойдали одатлар, сабр-тоқат, шахсий масъулият ва бошқаларга наф келтиришдир. Бу тамойилларга амал қилган инсон ўз мақсадларига изчил равишда яқинлашади.

June 11, 07:36

Шафқатсиз маркетинг ва FOMO тузоғи
Замонавий маркетинг энди фақат маҳсулот сотиш эмас, у кўпроқ
қўрқувни сотади
— айниқса
бирор нарсани бой бериб қўйиш қўрқувини
.
Сиз ижтимоий тармоқларни айланиб, қуйидагиларни кўрасиз:
“Ҳамма янги кўникмаларни ўрганмоқда”
“Сиз тенги ёшлар аллақачон дунё бўйлаб саёҳат қилмоқда”
“Энг яхши талабалар сиз ҳали билмаган имкониятларни қўлга киритмоқда”
Ва бирдан бу шунчаки маркетинг эмасдек туюла бошлайди. Гўё ҳаёт сизсиз олдинга кетаётгандек.
Бу — FOMO кучи:
“Fear Of Missing Out”
, яъни
“бирор нарсани бой бериб қўйиш қўрқуви”
.
Маркетинг сизга фақат нимага эга бўлишингиз мумкинлигини кўрсатмайди. У сизга
ҳаракат қилмасангиз нимани йўқотаётганингизни ҳам ҳис қилдиради
.
“Чекланган жойлар”
“Сўнгги имконият”
“Фақат бир неча ўрин қолди”
Булар шунчаки сўзлар эмас — бу инсон психологиясига таъсир қиладиган триггерлар бўлиб,
иккиланишни “муваффақиятсизлик” каби ҳис қилдиради.
Энг қаттиқ ҳақиқат эса шуки:
Кўпинча бу ҳақиқий шошилинчлик эмас. Бу —
идрокни бошқариш
.
Чунки ҳамма нарса мумкин бўлиб кўринадиган дунёда, ҳаракат қилмаслик орқада қолишдек туюлади.
Шунинг учун кейинги сафар ўша босимни ҳис қилсангиз, ўзингизга савол беринг:
Бу ҳақиқий имкониятми?
Ёки бу қўрқув атайлаб яратилганми?
Ҳар бир “шошилинг” дегани ҳақиқат эмас. Баъзан бу шунчаки яхши ишланган маркетингдир.

June 10, 08:36

Америка билан сўнгги муносабатлардан кейин ҳаммамизни қизил гилам билан кутиб олишларини ўйлагандим, лекин Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмагани ва футболчиларни Сенегал мисолидаги дискриминация тарзида кутиб олишлари инсонни ўйлантириб қўяди. Муносабатлар айнан кимга фойда келтиради, деган савол туғилади…

June 09, 04:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

Германиянинг Der Spiegel журнали муқоваси:
Жаҳон чемпионатини барбод қилувчи - Доналд Трамп. Трамп футбол бўйича жаҳон чемпионатидан ўз манфаатлари йўлида қандай фойдаланмоқда!

June 07, 03:53
Media unavailable
1
Show in Telegram

Овозингизни 5 сонияда ўғирлаб кетишади — Хитойда СИ асосидаги янги хавфли фирибгарлик тури пайдо бўлди.
Фирибгарлар нейротармоқлардан фойдаланиб, одамларнинг овозини атиги 5 сониялик аудиоёзув орқали нусхалашни ўрганиб олди. Кейин эса сохта овоз ёрдамида жабрланувчининг яқинларидан пул талаб қилишади ёки уларни алдашади.
Телефонда соатлаб беҳуда гапирманг.

June 05, 13:58

Ҳозирги кунда АҚШда кўплаб ёшлар университетда тўрт йил ўқишга қизиқмай қўймоқда, чунки улар сунъий интеллект ва бошқа таълим воситалари орқали қисқа вақт ичида билим ва кўникмаларни эгаллаб, малака ёки лицензия олиб, ўз касби бўйича иш бошлашлари мумкин.
Тасаввур қилинг, агар бизда ҳам ҳукумат ёшларга бакалавр дипломисиз, фақат уларнинг билими ва амалий кўникмалари асосида ишлашга рухсат берса, давлат университетларида катта кризис бошланади, ишсиз ва лаёқатсиз домлалар. Бу каби ўзгаришлар кўпчилик ўйлагандан ҳам тезроқ содир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

June 05, 10:10

Закот фақат мол-мулк эмас…..
Одатда биз закот деганда, Ислом дининг беш устунидан бири бўлган ва муайян бойликка эга мусулмонларнинг ўз мол-мулкидaн ҳар йили камбағал ва муҳтожларга Аллоҳ розилиги учун камида бир қамарий йил (ҳижрий йил) давомида сақланган бойликдан бериши мажбурий бўлган молиявий ибодат деб биламиз.
Лекин бу закот туридан ҳам муҳим ҳисобланган закотлар бор, ва афсуски кўплар бу закотларни ўз вақтида тўлашмайди.
Биз эга бўлган ва ишлатиб турган ҳар бир нарсанинг закоти бор:
• ақлнинг закоти жоҳилларга нисбатан сабрли бўлмоқдир,
• баданнинг закоти рўзадир,
• қулоқнинг закоти илм, ҳикмат ва Қуръонга қулоқ солишдир,
• илмнинг закоти уни ўргатиш ва унга амал қилишдир.
Шахсан мен, илмли инсон деганда, аудиториядаги порахўр профессорни эмас, балки кўчада ҳалол ризқини қидириб юрган ва жамиятда амали билан ўрнак бўлган
илмли инсонни
тушунаман.

June 05, 08:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Таълимни ҳеч қачон ақл-заковат билан адаштирманг. Инсон докторлик даражасига эга бўлиши мумкин ва шу билан бирга аҳмоқ бўлиб қолиши ҳам мумкин».

Ричард Фейнман

June 04, 06:00

Қизиқ, шунда Конституциянинг 150-моддаси ишламай қолдими? Ахир, конституциявий тизимда Конституция энг олий ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжат ҳисобланади ва ҳеч бир қонун ёки давлат органининг қарори унга зид бўлиши мумкин эмас.