
Azamat Akbar | Lektorium
21-ноябрь куни Жиззах давлат педагогика университетида 11-чи “Халқаро талабалар симпозиуми” ўтказилади.
Абстрактлари қабул қилинган талабалар ҳам офлайн ҳамда зум орқали қатнашиш имкониятига эгадир. Симпозиум,
17 ноябрь – Халқаро талабалар
кунига
бағишланади.
Симпозиум қуйидаги йўналишларда абстрактларни (аннотация) қабул қилади:
1️⃣
гуманитар фанлар (мас.тилшунослик, адабиёт, фалсафа ва ҳоказо),
2️⃣
ижтимоий фанлар (мас.тарих, иқтисодиёт, сиёсат ва ҳоказо),
3️⃣
тиббиёт,
4️⃣
туризм,
5️⃣
муҳандислик ва
6️⃣
технология.
Абстракт топширишнинг охирги муддати 2026-йил 31-октябрь.
Тақдимотини муваффақиятли тақдим этган талабаларга халқаро сертификат берилади.
Анжуманда иштирок этиш бепул!
Конференциянинг халқаро статуси боис мақолалар ва презентациялар фақатгина
инглиз тилида қабул қилинади.
Қолган барча маълумотлар (абстракт намунаси ҳам) ушбу ахборот хатида мавжуддир. Контакт имейл: proceedings.submission@gmail.com
📢
11-Халқаро талабалар симпозиуми — ЖДПУда!
🗓
21 ноябрь 2026
|
📍
Офлайн + Zoom
🎉
Тадбир Халқаро талабалар кунига бағишланади.
📝
Йўналишлар: гуманитар, ижтимоий фанлар, тиббиёт, туризм, муҳандислик, технология.
📅
Абстрактлар 31 октябргача қабул қилинади.
🌍
Материаллар —
фақат инглиз тилида.
✅
Иштирок бепул, сертификат берилади. Тафсилотлар — ахборот хатида. Контакт имейл: proceedings.submission@gmail.com
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондаги хорижий талабалар сони икки баробар ошди
2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонга таҳсил олиш мақсадида
21.042 нафар хорижий фуқаро
келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11.500 нафарга, яъни 2,2 баробарга кўпдир.
Талабалар қайси давлатлардан келган:
🇹🇲
Туркманистон — 9.207
🇮🇳
Ҳиндистон — 3.723
🇹🇯
Тожикистон — 1.915
🇨🇳
Хитой — 951
🇰🇬
Қирғизистон — 834
🇵🇰
Покистон — 689
🇪🇬
Миср — 603
🇰🇷
Жанубий Корея — 526
🇵🇭
Филиппин — 367
🇺🇸
АҚШ — 302
🌐
Бошқа давлатлар — 1.925
Акс тенденция ҳам кузатилмоқда: 2026 йилнинг биринчи чорагида хорижда таҳсил олиш учун
5.862 нафар Ўзбекистон фуқароси
мамлакатдан чиққан. Бу ўтган йилнинг шу давридагидан 1.600 нафарга ёки 21,2 фоизга кам. Энг кўп танланган йўналишлар — Россия, Жанубий Корея ва Қирғизистон.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги «Битирувчилар сифати индекси» (BSI) платформасида 170 та олий таълим ташкилотини тамомлаган 249.432 нафар битирувчи бўйича
маълумот эълон қилди
. Улардан
206.951 нафари (83 %) иш билан банд деб кўрсатилган.
Битирувчиларнинг ўртача иш ҳақи — 4,9 миллион сўм, биринчи ишга жойлашишга ўртача 2 ой 27 кун кетган.
Аммо ўша ҳисоботда сарлавҳага чиқмаган рақамлар ҳам бор.
🔻
83 фоиз ортида нималар қолиб кетган
1. Ҳисоб-китоб тўғри келмайди.
83 фоиз банд + 16,4 фоиз ишсиз = 99,4 фоиз. Қолган барча тоифаларга атиги 0,6 фоиз ўрин қолади. Ҳолбуки ўша ҳисоботда: 19,3 фоиз (48 125 нафар) — бола парваришлаш таътилида, 7,7 фоиз (19 314 нафар) — таълимни давом эттирмоқда, бунинг устига ҳарбий хизматдагилар, 1 316 нафар хорижий фуқаро ва 159 нафар вафот этган шахс бор. Жами яна қарийб 69 000 киши — уларга фоиз ҳисобида ўрин йўқ. Методологияда бу тоифалар соф бандлик кўрсаткичидан чиқарилгани айтилади, лекин у ҳолда база бошқача бўлиши ва фоизлар қайта ҳисобланиши керак эди.
2. Барқарор банд бўлганлар — 42,9 фоиз.
Бу ҳам ўша ҳисоботдан: сўнгги олти ойда узлуксиз иш билан таъминланган битирувчилар улуши. Яъни ярмидан ками. «83 фоиз банд» билан
«43 фоиз барқарор банд»
ўртасидаги фарқ — аслида норасмий ва вақтинчалик иш.
3. Умумий сифат индекси — 100 баллдан 53,4 балл.
Ярмидан бир оз юқори. Сарлавҳаларда бу рақам йўқ.
4. Иш ҳақи пасайган.
4,9 миллион сўм — 2025 йил учун эълон қилинган 5,1 миллион сўмга нисбатан камроқ. Бунинг устига бу номинал рақам, инфляция ҳисобга олинмаган.
5. «Иш билан банд» — «мутахассислиги бўйича ишлаяпти» дегани эмас.
Айнан шу масалани депутатлар июль ойидаги «Ҳукумат соати»да кўтарган эди: олий таълим муассасалари самарадорлигини
умумий трудоустройство рақами билан эмас, иш дипломга қанчалик мос келиши билан баҳолаш таклиф қилинган
. Бу кўрсаткич бўйича алоҳида очиқ статистика йўқ.
6. Иш ўринлари ярмаркалари рақамлари бошқа манзарани кўрсатади.
2026 йилда: 378 та ярмарка, 1.243 та маҳорат дарси, 7.700 дан ортиқ иш берувчи, 144.000 дан ортиқ қатнашчи — ва тахминан 18.000 та дастлабки келишув.
Бу — қарийб 12 фоиз!!!
«TalabaExpo – 2026»да: 60.000 қатнашчи, 9.347 та келишув, яъни
тахминан 15 фоиз!!!
Яқиндан қаралганда
Шу кунларда мутахассислиги бўйича ишламаётган битирувчилар ҳақида
материал ҳам чиқди
:
бизнес-менежмент йўналишини танлаган йигит сартарош бўлиб, ўз сартарошхонасини очган
; энергетика факультетини тамомлаган мутахассис ички ишлар органларига ўтган;
«сув биоресурслари ва аквакультура» йўналиши битирувчиси такси ҳайдовчиси
бўлиб ишлайди ва мутахассислиги бўйича оладиганидан кўра кўпроқ топади.
Расмий ҳисобда учаласи ҳам ўша 83 фоиз ичида.
Кучли жамоа кучли раҳбардан эмас — тўғри танланган услубдан бошланади
Ташкилотларимизда кўпинча битта манзарани кўрамиз: барча қарорлар бир кишининг столида, қолганлар эса шунчаки ижрочи.
«Бир киши шоуси»
қисқа муддатда тез натижа беради, лекин узоқ муддатда жамоани сўндиради — одамлар фикр билдиришдан, масъулият олишдан, ташаббус кўрсатишдан тўхтайди.
Аслида етакчилик — характер эмас, танлов. Дунёнинг энг кучли компанияларини бошқарган раҳбарлар ҳам турли услубларда ишлаган:
• Илон Маск — визионер
• Сатя Наделла — демократик
• Мэри Барра — хизматкор
• Стив Жобс — автократик
• Шерил Сэндберг — мураббий
Энг яхши раҳбарлар эса биттасига боғланиб қолмайди: инқироз пайтида қатъий, ғоя йиғаётганда демократик, одам ўстираётганда мураббий бўла олади.
Қаҳва витамин ва минералларни «ювиб» кетадими?
Кўпчилик қаҳва организмдан фойдали моддаларни чиқариб юборади деб ҳисоблайди. Аслида-чи?
Эндокринологларга
кўра;
1. Кофеин енгил диуретик таъсирга эга, шу сабабли кальций, магний ва калийнинг бир қисми буйраклар орқали чиқиб кетади. Аммо меъёрида (кунига 2–3 чашка) ичилганда бу йўқотиш жуда кам.
2. Қаҳва темир ва рухнинг сўрилишини камайтириши мумкин — шунинг учун уни овқат билан бирга эмас, овқатдан 1 соат кейин ичиш маъқул.
3. Организмда етарли витамин ва минерал бўлса, қаҳва танқисликка олиб келмайди.
Хулоса: мувозанатли овқатланиш ва меъёр — асосий қоида. Қаҳвадан воз кечиш шарт эмас, тўғри ичиш кифоя.
Кеча Андижонда кимдир шу баннерларни адашиб олиб чиқибди, роса мем бўлди-я.
У вафотидан кейин ҳам ўқитувчилик қилди.
Жоржия штатидан бўлган Тэмми Уоделл 30 йил давомида болаларга сабоқ берди, уларни руҳлантирди, ўзига ишонишга ўргатди.
Умрининг сўнгида эса битта илтимос қолдирди: “Менга гул олиб келманг. Муҳтож болалар учун мактаб анжомлари олиб келинг."
CNN
CBS
Одамлар унинг сўзига қулоқ солди. Черков дафтар, қалам ва бошқа зарур нарсалар билан тўлдирилган юзлаб сумкалар билан тўлди.
Гуллар гўзал, лекин сўлиб қолади. Сумка эса синфга кириб боради, дафтар боланинг биринчи орзусига айланади, қалам янги имкониятнинг бошланиши бўлади.
Тэммининг сўнгги сабоғи шу эди: ортингиздан фақат гўзал эмас, фойдали нарса қолдиринг.
Баъзи ўқитувчилар билим қолдиради. Буюклари эса — умид.