Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

АZAN UZZ

azan_uzz
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥 Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188 ✓
Subscribers
37 525
24 hours
-17
30 days
-1 323
Post views
1 785
ER
4,76%
Posts (30d)
722
Characters in post
835
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Lifestyle & Services
Summary
September 11, 17:09

Одамлардан фаришталикни талаб қилманг...
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас...
Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнингдир кўнглига озор берамиз....
Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.....
Биз учун энг мукаммал бўлган инсонни ҳам бир ёмон одати бўлади...
Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган... Агар кечира олмасак, демак биз ҳам яхши одам эмасмиз.....
Шундай экан, ёмон одамлар йўқ... шунчаки ёмон одатлар бор холос....
Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг... кечиринг... унутинг!...
Тунингиз хайрли ва осуда ўтсин азизлар, Аллохга омонатсизлар.
https://t.me/AZAN_UZZ

September 11, 17:01
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ҳудуд:
Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана:
2026 йил 12-сентябрь, шанба
Ҳижрий:
1448 йил 1-рабиъус сони
Услуб:
Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (
Asia/Tashkent
)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:23
Бомдод:
04:41

Қуёш: 06:00
Ишроқ: 06:15*
Зуҳо: 08:52*
Пешин:
12:19
Аср:
16:47
Шом:
18:42
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон:
20:13
Таҳажжуд: 01:08*

*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
👇
👇
👇
👇
https://t.me/AZAN_UZZ

September 11, 11:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

Жума намозига айтилган азон овозини сизларга хам илиндим
https://t.me/AZAN_UZZ

September 11, 11:47
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тақво нима?
Аслида «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини билдиради. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборатдир. Гоҳида тақво хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан «Тақво нима?» деб сўрашганда: «Араблар сертикан майдондан яланг оёқ бўлиб, тикандан сақланиб ўтиб кетишни «тақво» дейишади», деганлар. Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиканларга ўхшайди, ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, доимо Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди
https://t.me/AZAN_UZZ

September 11, 11:37

ҲАЛОВАТ 261
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
🍃
🍃
🍃
—Дадаси балки энди уларни уйга кўчириб келармиз. -Наргиза ўғлидан эшитган янгиликдан кейин, туғилажак набирасига орзиқди.
—Мени қарорим ўзгармайди. -Жавлон фермер набирасига ҳусумати бўлмаса ҳам, қабул қилишни ҳаёл қилолмади. —Бетарбия ўғлинг ҳам, анави тавияси ҳам бу уйга келмайди.
—Ахир шу тавияни қорнидаги набирангизку, ўғлимизни фарзандику. -ялинган бўлди.Наргиза. —Мен уларни оқламоқчимасман. Аммо....
—Шодиёрани қорнидаги ҳам бизни набирамиз эди. Ўша ўғлингни фарзанди эди. Уни шу Жавоҳир ўлдирди. Аммо шунда ҳам кўзи очилмади.
Ўзи хоҳлаган ҳаёт. Ўзи яшайверсин. Нима дегандинг ўшанда Жавоҳирни уришсам?
"Маҳкамидан бўлганда, томдан тушиб кетса ҳам, тирик қоларди." деганмидинг?
Эндиям шу гапингда тур. Қайта бу мавзу очилмасин!
Реакция босиб кетишни унутманг
🌹
🌹
давоми бор
🌹
🌹
T.me/AZAN_UZZ

September 11, 11:37

ҲАЛОВАТ 260
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
—"Санамай саккиз дема" деганди ўшанда, қариндош дугонам.
Аммо бу рашкдан бўлди. Анави турқи совуқ Камолга гапирмаслигим керак эди ўзи. Жавоҳир акам, рашк қилдилар мени. Севадиларда урмадику мана.
Сайёра тарқоқ ўйлар билан ўзини овутган бўлди.
🍃
🍃
🍃
—Яқинда синфдошимиз Сардорни туғилган куни. Катта зиёфат бераркан. Борамизми?
—Боргим йўқ. -Гулдиёр одатига кўра, ойнага суяниб олди.
—Нима бўлди яна? Нега кайфиятинг йўқ.
—Опамга ичим ачишяпти.
—Ҳаммаси яхшику, имтиҳонлардан ўтдик. Бу ёғи ўқиш. Ўта оламанми деб сиқилаётганди Шодиёра опам.
—Гап ўқишда эмас. -Гулдиёр кўзлари ёшланиб, Бахтбекка қаради.
—Унда нимада?
—Кеча бир дугонаси айтибди. Ҳалиги Сайёра ҳомиладор экан.
—Сайёра ким? -Бахтбек машинани бироз секинлатди.
—Опамни эри анави мараз Жавоҳирни севиб олган аёли.

September 11, 11:37

ҲАЛОВАТ 259
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
"—Хотинингизни нега кўчага чиқармайсиз? Севмайсизку.
—Севмасам нима? Томошага қўйиб беришим керакми? Уни эри менман. Унга бўлган туйғуларимни аҳамияти йўқ. Модомики хотиним экан. Унга айтилган ҳар қандай гап менгаям тегади. Бунга севгини алоқаси йўқ.
—Мактаб даври жуда чиройли қиз эди. Биз кичик синфлар шу опага ҳавас қилардик. Ҳозир ҳам шундай чиройлими?
— Ҳа чиройли. Тўйимиз бўлганда қандай бўлса ҳали ҳам шундай. Фақат бироз озғинлашган.
—Уни менга мақтаяпсизми?
—Жаҳл қилма менга. Сен сўрадинг. Мен айтдим. Чиройлини чиройли дейманда. Нима мен ялтоқланиб, хотини ёмонлаб, чўқинади деб ўйладингми?"
—Аҳмоқлик қилдиммикан? Бувим айтардилар. "Севги ўқдек, совиса йўқдек" деб. Ўйлардимки, биздаги оташ ҳеч қачон совимайди деб. Ахир жуда ҳароратли эди муносабатлар.
"—Адашмаган бўлгинда.
—Нега ундай дейсан?
—Бу Жавоҳир акангни қўли югуроқку. Хотинини неча марталаб ураркан. Эшитганимиз шу. Эшитмаганларимиз ҳам бордур.
—Хотинида кўнгли йўқ. Шунга уради. А мени эса, севадилар. Кафтида тутиб юрадилар ҳали кўрасан."

September 11, 11:35
Media unavailable
2
Show in Telegram

👇
👇


https://t.me/AZAN_UZZ/114119

September 11, 11:26

#ҳикмат
ИМОМИ АЪЗАМНИНГ ЎҒЛИ ҲАММОДГА НАСИҲАТИ
"Эй ўғлим! Беш юз ҳадис орасидан танлаб олганларим ушбу беш ҳадисга амал қил:
1) "Барча ишлар, албатта, ниятга боғлиқ бўлади. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлади".
2) "Кераксиз нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг диёнати яхшилигидадир".
3) "Ўзи хуш кўрган нарсани бошқага ҳам раво кўрмаган банданинг имони комил бўлмайди".
4) "Ҳалол ҳам маълум, ҳаром ҳам маълум. Аммо улар ўртасида шубҳали нарсалар ҳам бор. Кўпчилик уларни билмайди. Улардан ўзини сақлаган банда динини ва шарафини ҳимоя қилган бўлади. Шубҳали нарсалардан ўзини тиймаган банданинг ҳаромга ўтиб қолиши ҳеч гап эмас. Бундай банда қўриқхона атрофида қўй боқаётган қўйчивонга ўхшайди, у ҳар лаҳза қўриқхонага ўтиб кетиши мумкин. Ҳар бир ҳукмдорнинг қўриқхонаси  бўлганидек, Аллоҳнинг ҳам қўриқхонаси бор. У Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардир. Ҳар бир баданда бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бадан ҳам соғлом бўлади, у касал бўлса, бадан ҳам бемор бўлади. У қалбдир".
5) "Бировларга тили ва қўли билан озор етказмайдиган мусулмон ҳақиқий мусулмондир"
https://t.me/AZAN_UZZ

September 11, 11:24

ЖАННАТДА КЕЧА ВА КУНДУЗ

2230-САВОЛ: Жаннатда кун ва тун бўладими? Ҳафта кунлари ҳам бўладими?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Вақт масаласида Жаннатда дунёдаги каби ҳолатлар бўлмайди. Кун, тун, ҳафта, ой, қуёш деган тушунчалар жаннатда бўлмайди, Жаннат аҳли абадий нурда бўладилар. Улар кеча ва кундуз вақтини нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали биладилар.
Аллоҳ таолонинг Марям сурасидаги:
وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ فِيهَا بُكْرَةً وَعَشِيًّا ‎﴿٦٢﴾
“Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур”
, деган сўзини муфассирлар, жумладан, Абул Баракот Насафий роҳимаҳуллоҳ шундай тафсир қилганлар: “Яъни, уларга ризқлари дунёдаги куннинг икки томони (эрта ва кеч) муддатида келтирилади, чунки у ерда на кеча ва на кундуз бор, қолаверса улар абадий нурдадирлар. Улар кундузни пардаларнинг кўтарилиши билан, кечани эса уларнинг туширилиши билан биладилар. Эртаю кеч бериладиган ризқ араблар наздида турмушнинг энг яхшисидир, шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз жаннатини шу билан васф қилган. Шунингдек, бу билан ризқнинг давомийлиги ирода қилинган, худди сиз “Мен эртаю кеч фалончининг олдида бўламан” деганингиз каби. Сиз бу гапингиз билан давомийликни назарда тутаётган бўласиз” (
“Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” китоби
).
Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: “Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз”, дейишади. Улар: “Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди”, дейишади”
(Имом Муслим ривояти).
Мазкур ҳадис шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: “Бозор – жаннат аҳлининг жамулжам бўладиган жойидир. Улар у ерда дунёдаги бир ҳафта муддатича вақт ўтгач тўпланиб турадилар. Аслида у ерда қуёш, кеча ва кундуз йўқлиги сабабли ҳақиқий ҳафтанинг ўзи йўқ”, деганлар. Мен айтаманки: кеча ва кундуз вақти баъзи хабарларда келганидек нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали билинади. Жума куни ва байрам кунлари ҳамда улар билан боғлиқ зиёрат, Аллоҳнинг жамолини кўриш ва бошқа мададу иноятлар ана шу орқали маълум бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
https://t.me/AZAN_UZZ